This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#qarz #duo #mahzunlik #dangasalik #panoh
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍197💯16🤩8😢2🤝2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80💯4🤝3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo
💬 ҚАРЗГА ЁКИ ҒАМГА БОТГАН БЎЛСАНГИЗ
✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: “Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. Набий алайҳиссалом: “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар.
#qarz #mahzunlik #dangasalik #panoh
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
#qarz #mahzunlik #dangasalik #panoh
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍192🤩12💯7🤝6😢5
#mutolaa #qarz #erkin
🌙 ҚАРЗИНГНИ КАМАЙТИР, ЭРКИН ЯША!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🤲 «Асло ўтирган жойингизда «Аллоҳим, менга ризқ бер», деб ўтираверманг. Биласизки, осмондан олтин ҳам, кумуш ҳам ёғмайди. Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирининг ризқига сабабчи қилиб яратган».
💪 «Инсонларга муҳтож бўлмасликка интилинглар. Шу тариқа сиз ҳам динингизни сақлаб қоласиз, ҳам инсонларнинг энг карамлиси бўласиз».
💎 «Мен инсонларнинг энг сахий ва энг яхши хулқлисини биламан. Энг сахий инсон ўзи муҳтож бўлатуриб, бера олган инсондир. Энг яхши хулқли инсон эса унга ноҳақлик қилганни кечириб юборган инсондир».
🐪 «Агар сабр (йўқсиллик) ва шукр (бойлик) иккита туя деб фараз қилинса, кай бирига минсам (миндирилсам) ҳам, эътибор бермасдим».
😄 «Қарзингни камайтир, эркин яша!».
⚡️ «Сиз машаққатларга сабр қилишга одатланинг».
🚶«Бойларнинг ёнига бориш фақирлар учун имтиҳондир».
🪙 «Сиз бойликка асир бўлиб қолманг. У сизни исёнга олиб боради».
🌴 «Оила аъзоларингизнинг сонини орттиринг. Ризқингиз сизга қаердан берилганини билолмайсиз».
🤝 «Диққат қилинг, Аллоҳ таоло улуғ инсонларни яратган, сиз уларга ҳурмат кўрсатинг».
🌙 «Инсоннинг фазилатини моли, асллигини дини, инсонлигини хулқи билдиради».
✉️ «Иззат бу дунёда мол билан, охиратда эса яхши амал биландир».
🎁 «Бу дунёда менга уч нарса севдирилди: оч бўлганни тўйдириш, сувсаганни сувга қондириш ва юпунни кийинтириш».
✅ «Саъй-ҳаракат қилиш энг яхши сармоядир».
🗣 «Ҳаракат қилиш заҳмат, бўш туриш эса маҳв бўлиш демакдир».
🌍 «Гуноҳдан сақланганинг каби, бу дунё неъматлари сени издан чиқаришидан ҳам сақлан. Аллоҳга қасамки, сени алдайдиган ва йўлдан оздирадиганларнинг энг қўрқинчлиси дунё неъматидир».
🔥 «Ишсизликнинг ёмон натижаларидан сақланинг! Шубҳасиз, у сархушликдан ҳам зарарли бўлган ёмонликларни ўзида сақлайди».
🤲 «Аллоҳ таоло тежамкор ва мўътадил бўлишни ёқтиради, исрофни ёқтирмайди».
⚖️ «Очкўзликнинг баъзиси фақирлик, кўзи тўқликнинг баъзиси бойликдир».
🍲 «Инсон оз ейиш билан ўлмайди».
☝️ «Йўқсилга кечки овқат едирганни Аллоҳ мағфират қилади».
🧠 «Дунё аҳли билан яқин алоқада бўлманг, чунки у ризқни камайтиради».
🔑 «Ҳар бир нарсанинг боши бўлади. Яхшиликнинг боши унинг дарҳол қилинишидир».
🌙 «Аллоҳ таоло Ўзидан қўрққанни сақлайди, Унга ишонганга кифоя қилади, Унинг розилиги учун қарз берганни мукофотлайди, шукр қилганнинг эса неъматини зиёда қилади».
🗣 «Эй фақир-йўқсиллар, бошингизни тик тутиб, шарафингизни сақланг. Ўз ризқингизни ўзингиз топишга интилинг, яхшиликлар учун шошилинг, инсонларга юк бўлманг».
📖 «Миллионер саҳобалар» китобидан
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🤲 Унутилган суннат: Ким шундай дуо қилса, қабул бўлади
📿 “Расулуллоҳ, сизга салавот қандай айтилади?”
☝️ Аллоҳим Сендан қўрқаман
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🕌 Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бизнинг кунимизгача етиб келган ижтимоий аҳамиятга эга бир қанча сўзлари мавжуд, лекин биз бу ерда мавзуга оид бўлганларини келтириб ўтамиз:
🚶«Бойларнинг ёнига бориш фақирлар учун имтиҳондир».
🌙 «Инсоннинг фазилатини моли, асллигини дини, инсонлигини хулқи билдиради».
🍲 «Инсон оз ейиш билан ўлмайди».
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67🕊6👏5⚡2💯2🤝2