This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌ҚАДР КЕЧАСИДАГИ 1600 ТА ХАТМОНАГА МАРҲАБО!
🕌 Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, Рамазон ойида юртимиздаги 1600 дан зиёд жомеда Қуръон хатмлари мўмин-мусулмон халқимизнинг имону ихлосини янада зиёда қилмоқда.
🗣 Барчангизни ушбу фараҳбахш онларни биргаликда "УзРепорт" телеканали, muslim.uz ва alquran.uz ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали жонли эфирда кузатишга таклиф қиламиз.
🌙 5 апрель куни кечки соат 20:20 дан бошланадиган Қадр кечасидаги Қуръон хатмонасига марҳабо!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Quron #xatm #ramazon #qadr_kechasi
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🤲 Масжидларимизда шу йил 5 апрель оқшомида Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси Қуръон хатмлари якунланиб, барча масжидларда бир вақтнинг ўзида бир неча миллион халқимиз Аллоҳ таолога ёлвориб, дуога қўл очадилар.
🌙 5 апрель куни кечки соат 20:20 дан бошланадиган Қадр кечасидаги Қуръон хатмонасига марҳабо!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Quron #xatm #ramazon #qadr_kechasi
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍202😢23🤩10🤝4💯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_оят_тафсири:
📖 ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ҚИСҚА СУРАЛАР ФАЗИЛАТИ
🎙 Устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#quron #tafsir #ramazon #xatm
MUSLIM.UZ GA✅ OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#quron #tafsir #ramazon #xatm
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68🤩4💯3🤝2😢1
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ҲАЗРАТИ ИМОМ" МАСЖИДИДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОН ЯКУНИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР
✅ Бугун, 5 апрель – Рамазон ойининг 27-куни оқшоми, яъни Қадр кечасида Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” масжидидаги хатми Қуръон якунида иштирок этиб, элу юрт ҳаққига хайрли дуолар қиладилар.
📹 Youtube: https://www.youtube.com/@Muslimuzz
✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#xatm #taroveh #qadr #duo #ramazon
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
✅ Бугун, 5 апрель – Рамазон ойининг 27-куни оқшоми, яъни Қадр кечасида Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” масжидидаги хатми Қуръон якунида иштирок этиб, элу юрт ҳаққига хайрли дуолар қиладилар.
🤲 Мана шундай ҳузурбахш онларда Аллоҳнинг каломи тиловати ва хатми Қуръон дуоларига қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри шерик бўлинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#xatm #taroveh #qadr #duo #ramazon
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107💯5🤝3🤩2
🤲 ХАТМИ ҚУРЪОНДА ҚИЛИНГАН ДУО ҚАБУЛ
⏺ Аллоҳим! Бизни энг гўзал Калом – Қуръони Карим тиловатига мушарраф қилганинг, уни хатм қилишга муваффақ этганинг учун Ўзингга ҳамду саноларимиз бўлсин!
⏺ Аллоҳим! Бизни энг маҳбуб Расулинг умматидан қилганингга шукр.
⏺ Аллоҳим! Бизга Сен берган ва бераётган барча неъматларнинг саноғи, фазлу марҳаматинг адоғи йўқ! Барчаси учун Ўзингга ҳамду саноларимиз бўлсин!
⏺ Аллоҳим! Бизнинг гуноҳларимизни мағфират этгин! Ўзинг мағфират қилмасанг, раҳм қилмасанг, зиён кўрганларлардан бўлажакмиз!
⏺ Аллоҳим! Раҳмати билан айбу гуноҳларимизни яширувчи Зот, уларни мағфиратинг ва фазлинг ила кечириб юбор! Гуноҳларимизнинг каттаю кичиги, махфию ошкораси, билганларимиз, билмайдиганларимизни кечир!
⏺ Аллоҳим! Сўраганни яхши кўрувчи Зотсан, Сендан сўрамагандан ғазабланасан, ибодат ва дуоларимизни ижобат айла!
⏺ Аллоҳим! Бизга розилигингни, жаннатингни ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амалларни насиб қил! Ғазабингдан, дўзахингдан ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амаллардан паноҳ бер!
⏺ Ё Аллоҳ! Бизга кенг феъл, кетмас давлат, зикрли тил, шукрли дил ато эт!
⏺ Аллоҳим! Қуръони каримни бизга дунёда ҳамнафас, қабрда ҳамдам, қиёматда шафоатчи, жаннатда ҳамроҳ, дўзахдан парда ва барча эзгуликларга етакловчи сарбон қил!
⏺ Аллоҳим! Қуръон билан қалбларимизни мунаввар қил, Қуръон билан хулқларимизни зийнатла.
⏺ Аллоҳим! Рамазондан бизга тақво малакаси, Ўзингга қурбат ҳосил қилишни насиб эт! Рамазондан кейин ҳам Рамазондагидек, балки янада зиёда даражада ибодат ва тоатда, ҳидоятда бардавом бўлишни насиб айла!
⏺ Роббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик бер, охиратда ҳам яхшилик бер ва бизларни дўзах азобидан сақла!
#duo #xatm #qadr_kechasi #ramazon
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏺ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
⏺ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор”.
⏺ Аллоҳим! Сарвари олам, Саййидул мурсалийн, Ўзингнинг Ҳабибинг, Расулинг Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтлари, саҳобалари, тобеъинлар ва уларга эргашган мусулмонларга салавоту салом юбор, раҳматинг ва баракотингни зиёда қил!
⏺ Аллоҳим! Бизни Рамазонга етказиб, ибодатингга лойиқ кўрганинг учун Ўзингга ҳамду санолар айтамиз! Ўзингнинг Каломингни тиловат ва хатм қилишни бизга муваффақ қилганингга шукрлар келтирамиз!
⏺ Аллоҳим! Сендан ўзга илоҳ йўқ! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан!
⏺ Аллоҳим! Буйруқларингни тўлиқ адо эта олмадик, қайтариқларингдан қайта олмадик, аммо бўйин товлаб эмас, ожизлигимиздан. Ўзинг ожизларга меҳрибонсан, биздан меҳрингни дариғ тутма!
⏺ Аллоҳим! Сен афвни қилишни яхши кўрасан, бизни афв эт!
⏺ Аллоҳим! Ўзинг “Дуо қилинглар, ижобат қиламан”, деб марҳамат қилгансан. Амрингга биноан дуо қилмоқдамиз, ваъдангга биноан ижобат айла! Сен бандаларингнинг қўлларини қуруқ қайтармагайсан!
⏺ Аллоҳим! Сендан фойдали илм, мақбул солиҳ амал, гўзал ахлоқ, ҳалол ризқ, баракали умр, солиҳ зурриёт сўраймиз!
⏺ Аллоҳим! Ҳар бир ишда Сенга муҳтожмиз,! Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма!
⏺ Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга раҳм қилгин ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо этгин!
⏺ Аллоҳим! Ушбу юртни ва бутун Ер юзини тинч-омон, осуда эт!
⏺ Ё Аллоҳ! Бизни Қадр кечасини топган, унинг фазилатларидан баҳраманд бўлганлардан қил!
⏺ Аллоҳим! Расулимиз Муҳаммад Мустафога, аҳли оилалари ва саҳобаларига салавот саломларимизни юбор! Бутун оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
#duo #xatm #qadr_kechasi #ramazon
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍291😢28🕊20🤝9👏8🤩6💯3⚡1