Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🟥#ЖОНЛИ: "Ҳазрати Али" жоме масжидида таровеҳ намози 11-кун 1.04.23

🌐 https://youtube.com/live/vv0VGDIBVUI?feature=share

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, дедилар.

🤲 Аллоҳ таоло дам олиш кунларимизни хайрли қилиб, ибодат ва яхшиликларга бой қилсин!

1️⃣1️⃣ Рамазоннинг 11-куни (2 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:45 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:50 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Тарихий воқеалар шукуҳи (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ташрифи, 2023 йил 30-31 март)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #muftiy #qadr_kechasi
РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ
#рўза

175-CАВОЛ:
Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
🔹Бир қул озод қилиш.
🔹Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.
🔹Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.

Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:

مَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا

яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.

Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim

#Ramazonga_oid_savol_javoblar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "РАКАТ" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 2 апрель якшанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжидида хатми Қуръон ва таровеҳ намозини жамоат билан адо этадилар.

🌙 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

✔️ Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кундалик_тафсир
🕌 Бугун, 2 апрель куни жомеларимизда “Каҳф” сураси 75-оятидан “Тоҳа” сураси 135-оятигача ўқилади.

🔹
Иброҳимжон домла Қодиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔸"ШОЯДКИ, ТАҚВОДОР БЎЛСАНГИЗ!"

🕌 Бугун, 2 апрель якшанба куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари таровеҳ намозини жамоат билан адо этиш учун Тошкент шаҳридаги "Ракат" жоме масжидига ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратлари йиғилган жамоатга ояти каримага мувофиқ, рўза тутувчиларнинг тақвоси зиёда бўлиб, гуноҳлардан тийилиши ва савобли ишларга рағбати ошиши ҳақида суҳбат қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз рўза тутса, фаҳш ҳамда лағв сўзларни гапирмасин. Агар бирор киши сўкса ёки уришса, мен рўзадорман», десин», деганлар.

🤲Аллоҳ таоло улуғ кунларда холис қилаётган ибодатларимиз ҳусни қабул қилсин!

1️⃣2️⃣ Рамазоннинг 12-куни (3 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:43 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:52 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийи эдилар...

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда эркин шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Ramazon #Rasululloh
РАМАЗОН ОЙИДА ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ АМАЛЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

Ҳар қандай мусулмон борки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига эргашишга ва унга тўлиқ амал қилишга уринади. Чунки, Аллоҳ таоло ўз ояти каримасида у зотни мақтаб шундай дейди:

لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا

Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди. (Аҳзоб сураси 21-оят).

Биз сиз азизларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини қандай ўтказганликларини қисқача келтириб ўтмоқни ният қилдик... ➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙РАМАЗОН ҳадялари, хатми Қуръонлар билан нурга тўлаётган масжидлар, умра зиёратидаги шукроналик кўз ёшлари...

📹 HD форматда кўриш учун манзил

“РАМАЗОН ҲАФТАЛИГИ” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (03-04-2023)
#Янгиликлар
#Рамазон_ҳафталиги

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar