Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🫘 КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

🌙 31 март куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Хоразм вилоятига ташрифлари доирасида чекка ҳудудлардаги кам таъминланган оилалар учун ифторлик дастурхони ташкил этилди. Мазкур тадбирда Муфтий ҳазратлари Рамазон фазилатлари, диний соҳадаги ўзгаришлар, Давлатимиз раҳбари оддий инсонлар хонадонида ифтор қилганлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасида қилинаётган янгиланишлар ҳақида суҳбат қурдилар.

🔸Хусусан, Муфтий ҳазратлари ўз нутқиларида шу кунларда Президентимиз ташаббуси билан Рамазон ойида ҳудудларда кам таъминланган оилаларга ифторлик ташкил этилаётгани ва айримлари умрага бориб келаётганини билдирдилар.

🔹Мазкур тардбирда ҳам кам таъминланган оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва диний-маърифий китоблар туҳфа этилиб, қалбларига қувонч улашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar
Савобли, ибратли юмушлар бисёр юртда барака ва ривож бўлади!

Ислом азалдан маърифатпарвар, тинчликпарвар, эзгулик дини саналган. Диний ва миллий анъаналар уйғунлашиб кетган халқимиз табиатида ўзгаларга эзгулик, мурувват, саховат қўлини узатиш азалдан олий фазилат саналган. Ойларнинг султони саналмиш муқаддас моҳи Рамазон ойида мамлакатимизда эзгу амаллар, хайрли ва савобли юмушлар, ибратли саъй-ҳаракатлар кўлами тобора кенгайиб бораётгани эътиборлидир.

📍
https://uza.uz/posts/468739

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Muborak oy suhbatlari" ko‘rsatuvi (10-soni)

Dastur
mehmoni - Oʻzbekiston Musulmonlar idorasi qoshidagi "Fatvo" markazi yetakchi mutaxassisi Habibulloh domla Jo'raboyev.

🌐 youtube.com/live/y4M6tjd8uYM

Manba: @uzreport_uz

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

“Жаннатнинг бир эшиги бордирки, унинг номи Раййондир. Қиёмат куни “Рўзадорлар қани?” дейилади. Уларнинг охиргиси кириши биланоқ ушбу эшик ёпилади”
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Рамазон_саволлари

Саҳарлик белгиланган вақтдан ўтиб кетса рўза бузиладими?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Силаи раҳм ризқни кенгайтиради, умрни узайтиради

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

📺
"Маданият ва маърифат" телеканали

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кундалик_тафсир
🕌 Бугун, 1 апрель куни жомеларимизда “Исро” сураси 1-оятидан “Каҳф” сураси 74-оятигача ўқилади.

🔸МАВЗУ: Ота-онага яхшилик ибодатдир

🔹
Бухоро шаҳар "Чор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби Азизхўжа домла Иноятов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟥#ЖОНЛИ: "Ҳазрати Али" жоме масжидида таровеҳ намози 11-кун 1.04.23

🌐 https://youtube.com/live/vv0VGDIBVUI?feature=share

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, дедилар.

🤲 Аллоҳ таоло дам олиш кунларимизни хайрли қилиб, ибодат ва яхшиликларга бой қилсин!

1️⃣1️⃣ Рамазоннинг 11-куни (2 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:45 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:50 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Тарихий воқеалар шукуҳи (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ташрифи, 2023 йил 30-31 март)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #muftiy #qadr_kechasi
РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ
#рўза

175-CАВОЛ:
Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
🔹Бир қул озод қилиш.
🔹Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.
🔹Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.

Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:

مَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا

яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.

Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim

#Ramazonga_oid_savol_javoblar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "РАКАТ" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 2 апрель якшанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжидида хатми Қуръон ва таровеҳ намозини жамоат билан адо этадилар.

🌙 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

✔️ Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кундалик_тафсир
🕌 Бугун, 2 апрель куни жомеларимизда “Каҳф” сураси 75-оятидан “Тоҳа” сураси 135-оятигача ўқилади.

🔹
Иброҳимжон домла Қодиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔸"ШОЯДКИ, ТАҚВОДОР БЎЛСАНГИЗ!"

🕌 Бугун, 2 апрель якшанба куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари таровеҳ намозини жамоат билан адо этиш учун Тошкент шаҳридаги "Ракат" жоме масжидига ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратлари йиғилган жамоатга ояти каримага мувофиқ, рўза тутувчиларнинг тақвоси зиёда бўлиб, гуноҳлардан тийилиши ва савобли ишларга рағбати ошиши ҳақида суҳбат қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar