Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕌 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривояти).

🔸 Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровеҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

🔸 Таровеҳ намозини ўқиш таъкидланган суннатдир. Таровеҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.

🔹Таровеҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
🔸  Таровеҳнинг ракатлари: Таровеҳ  йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбеҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбеҳни уч марта айтиш одат бўлган:
Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбеҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбеҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

🔸 Таровеҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

🔸 Таровеҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

🔸 Таровеҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровеҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

🔸Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровеҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

🔸 Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#taroveh #namoz #xatmi_quron
#Ғафлатда_қолманг!
🕌 БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СОАТ 20:45 ДАН ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ЎҚИШ БОШЛАНАДИ

2023 йил 22 март куни юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади. Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.

➡️ ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#taroveh #namoz #xatmi_quron
🌙 RAMAZON TAQVIMI
m.2023 / h.1444 (Toshkent uchun)

🕓 Yurtimiz hududlaridagi saharlik va iftorlik vaqtlarining Toshkent vaqtiga nisbatan tafovuti:

🔸Toshkentdan oldin: Angren–3/3, Andijon–11/12, Xonobod–14/15, Shahrixon–10/12, Xo‘jaobod–12/13, Namangan–9/9, Pop–6/7, Chortoq–9/10, Chust–7/8, Farg‘ona–8/10, Rishton–6/8, Qo‘qon–5/7, Quva–9/12.

🔹Toshkentdan keyin: Bekobod–2/0, Buxoro–22/19, Gazli–25/23, G‘ijduvon–21/18, Qorako‘l–25/21, Guliston–4/2, Sardoba–5/4, Jizzax–8/6, Zomin–6/3, Forish–10/9, G‘allaorol–9/7, Navoiy–18/16, Zarafshon–22/24, Mingbuloq–25/26, Konimex–20/21, Nurota–17/16, Uchquduq–16/14, Nukus–37/39, Mo‘ynoq–37/42, Taxtako‘pir–34/37, To‘rtko‘l–33/34, Qo‘ng‘irot–39/42, Samarqand–12/9, Ishtixon–14/11, Mirbozor–12/9, Kattaqo‘rg‘on–15/12, Urgut–12/10, Termiz–14/7, Boysun–13/8, Denov–10/5, Sherobod–15/9, Sho‘rchi–11/5, Qarshi–18/13, Dehqonobod–15/10, Koson–19/14, Muborak–20/16, Shahrisabz–14/9, G‘uzor–17/11. Urganch–37/34.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal
#ХУШХАБАР: 🕌 “ИСЛОМОБОД” МАСЖИДИ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛДИ

Бугун, 22 март куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Исломобод” жоме масжиди янги биноси иш бошлади. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, уламолар, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари ва масжид қавми иштирок этди.

🤲 Маросимда Муфтий ҳазратлари йиғилганларни Рамазони шариф билан қутлаб,
масжид қавмини ушбу улкан ва кўркам барча қулайликларга эга масжид билан муборакбод этдилар, бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшганлар ҳақига хайрли дуолар қилдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#xushxabar #masjid #muftiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муслим подкаст: Қалбнинг зангини кетказувчи, уни сайқаллаб, унга жило берувчи - Қуръони карим ҳақида Шайх Алижон қори билан суҳбат

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли билан бўлган суҳбатни эътиборингизга тақдим этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу суҳбатни хайрли ва манфаатли қилсин!

Cуҳбатни қуйидаги линк орқали кўринг
https://youtu.be/nLs4sgZqYaA

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Muslim_podcast #quron
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ НУРИДДИН ДОМЛА ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИКЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 "ИСЛОМОБОД" МАСЖИДИ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ
(2023 йил 22 март, Тошкент ш.)

➡️ ФОТОАЛБОМ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#JONLI
#Taroveh 1-kun: “Hazrati Imom” jome masjidi

🔴 https://youtu.be/njUkUDhzgLo

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ИЛК ТАРОВЕҲ ФАЙЗИ

🕌 Шу йил 22 март куни юртимиздаги 1500 дан зиёд масжидда таровеҳ намозларида хатми Қуръон ўқиш бошланди.
Хабар берганимиздек, барча масжидларда бир хил саҳифаларда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади. Жоме масжидларга йиғилган минг-минглаб намозхонлар ҳофиз қориларнинг чиройли совт ва хушовозлик билан ўқиган қироатларидан баҳраманд бўлдилар.

🔸 Мамлакатимизнинг марказий масжиди ҳисобланган Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жомесига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб, жамоатни муборак Рамазон ойи билан қутлаб, бу ойнинг фазилатлари ҳақида мавъиза қилдилар.

🤲 Республикамизнинг барча ҳудудларида ўқилаётган хатми Қуръон файзидан ўлкамизга Ҳақ таолонинг раҳмати ва қут баракаси ёғилсин.

➡️ БАТАФСИЛ ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar