Muslim.uz
92.3K subscribers
18.3K photos
5.13K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Очиқ мулоқотда энг фаол устоз ва талабалар эътироф этилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Муфтий ҳазрат “Вақф” фонди меҳмонхонаси фаолияти билан танишдилар
➡️БАТАФСИЛ

🔸Рамазон арафасида ўтган йили фаол бўлган имом-хатиблар рағбатлантирилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Мавританияга 300 минг нусхада Қуръони карим туҳфа этилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Қорақалпоғистонда ҳам диний соҳа ходимлари ва талабалар рағбатлантирилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸“Жаҳолатга қарши – маърифат” интеллектуал беллашувининг I-босқичи якунланди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Президент Имом Бухорий мажмуаси ва бир қатор қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
➡️БАТАФСИЛ

🔸Шайх Алижон қори “Хожа Бухорий” мадрасасига “Вақф” фонди хайрияларини топширди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Имом-хатиблар Муҳаммад алайҳиссалом минбарлари соҳибларидир
➡️БАТАФСИЛ

🔸Намангандаги мадраса устозлари, ходимлари ва талабаларига хайриялар топширилди
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
КИЙИМ ЁКИ БАДАНГА ҚОН ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратни синдирмайдиган даражада танадан қон чиқди, яъни, чиқдию оқмади. Бу ҳолатда таҳорат синмайди, лекин агар шу чиққан қон бирор жойга бехосдан тегиб кетса, кийимгами қўлгами ва ҳоказо, шу ҳолатда таҳорат синадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қон чиқиб, оқмаса таҳорат бузилмайди. Демак, ўша оқмайдиган қон кийим ёки баданга тегиб кетса ҳам таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲАЖЖУДНИ УХЛАБ ТУРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ухлаб туриб ўқиш шартми, яъни ухламаган бўлса ҳам ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ухлаб туриб ўқилса, суннатга мувофиқ бўлади. Лекин тунда ҳеч ўйғонолмаса ёки таҳажжуддан ухлаб қолиши аниқ бўлса, ухлашдан аввал ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 15 Март куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 19-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Моида" сурасининг 32 оятидан 64 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Ramazonga_tayyorlanamiz #Ramazon #Рамазон
Live stream started
🟥#ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг "Хатми Қуръон қиламиз" дастури

Моида "Моида" сурасиннинг 32 оятидан 15.03.23

🌐 https://youtube.com/live/BTQwlrJVNgo?feature=share

💬 https://www.facebook.com/muslimuzportal

🌐 https://www.instagram.com/muslimuzportali/

✔️ Telegram voise: https://t.iss.one/muslimuzportal?livestream

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavolla
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (58 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шак куни рўза тутиш мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБУЛГА КЕЛГАН ФУҚАРОЛАР ФАОЛИЯТДАН МАМНУН

Бугун, 15 март чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаати ва таклиф-мулоҳазаларини тингладилар.

🔸Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, ҳаж-умра масалалари, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.
Қувонарлиси, ҳудудлардаги масжид қавмлари ва фуқаролар диёримиз уламолари, имом-хатиблари фаолиятидан мамнун эканларини ҳам изҳор этиб, ўз миннатдорликларини билдирдилар...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) ёки «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди" деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда Шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, оятал курсий ҳам ўқилади.
Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби Шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал. Демак, кимдир Шомдан кейин ҳам тиловат қилишни ҳоҳласа бунга шаръий монеълик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim
ҚУРЪОННИ ЎҚИШ УЧУН АЁЛЛАР ТЎЛИҚ ЎРАНГАН БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръони каримни ўқиганда аёллар бутунлай ўранган бўлишлари шартми ёки рўмолни тўлиқ ўрамасдан бошига ташлаб олса ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни ўқиш учун аёл тўлиқ ўранган бўлиш шарт эмас. Лекин Қуръон ўқишдан аввал чиройли таҳорат қилиш, чиройли кийимларни кийиш, мисвок ишлатиш, қиблага қараб ўтириш, хушбўйликлар суртиш ва аёллар енгил бўлса ҳам бошига рўмол ташлаб олиши одобдан ҳисобланади.
Тўлиқ ўраниш намоз ўқиш учун ёки номаҳрамлардан тўсилиш учун шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim
🕌 ТОШКЕНТДАГИ МАРКАЗИЙ МАСЖИДЛАРГА ИМОМ-ХАТИБЛАР ТАЙИНЛАНДИ

2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Минор" жоме масжиди имом-хатиби вазифасига Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланганини масжид жамоасига эълон қилдилар.

🌙 Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:

🕌 Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

🕌 Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

🕌 “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинландилар.

ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz