Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Тошкент ислом институти талабалари ўртасидаги “Қуръон мусобақаси – 2023”ни жонли эфирда кузатиб боринг

Мусобақани бугун, 16 февраль соат 13:30 дан
бошлаб қуйидаги ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин:

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/@Muslimuzz

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Қуръон_мусобақаси #жонли
Live stream started
🌙 БУГУН СОАТ 20:00 ДА ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛАДИ!

Бугун, 16 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Ражаб ва Шаъбонни баракали қилиб, Рамазонга етказгин!” номли туркум жонли эфирларнинг навбатдаги сонида "Исро ва Меърож кечаси фазилатлари ҳақида" онлайн суҳбат бўлиб ўтади.

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ражаб, Шаъбон ва Рамазон ойлари фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, ҳофизи Қуръонлар тиловатлар қиладилар.

Мўътабар манбаларда
Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойидир.

☑️ Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Ражаб_Рамазонга_ҳозирликдир

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Буюк зотларнинг улуғ дуоси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идоранинг Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камоловнинг боболари Жалолиддин ҳожи отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум отахоннинг яқинларига, хусусан, Музаффар домла Камоловга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Бухарскую область с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🤳СЕЛФИ ИСЛОМ ОЛАМИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛМОҚДА?
...Ҳар бир инсонда тан олиниш ва қадрланиш истаги бор. Аммо бунга фотосуратлар ёки селфи орқали эришилмайди. Чин мўмин учун Яратувчининг розилиги қизиқтиради, ўзгаларнинг нечта лайк босгани эмас.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🎁 ҚИЛИНГАН ИШ УЧУН МУКОФОТ КУТИШ – 14 ҚИСМ
...Ибодатини сидқидилдан бажарувчи камтар бандалар савоб ҳақида ўйламайдилар, балки Аллоҳ таолонинг уларга тақсимлаб қўйган нарсаларига қаноат қиладилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🦷 ТИШ ИМПЛАНТАЦИЯСИ ВА УНГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР
...Тиш имплантацияси учун барча ҳайвонларнинг суягидан фойдаланиш жоиз. Лекин одам ва чўчқанинг суягидан фойдаланиш жоиз бўлмайди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌙 ТАЗКИЯ ВА ТАРБИЯ: СОДИҚЛАР БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ – 4 ҚИСМ
...Тазкия – нафсни поклаш, қалбга жойлашиб, ўрнашиб олганини инсоннинг ўзи ҳам сезмайдиган ботиний разолатлардан уни халос қилиш демакдир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz