Muslim.uz
100K subscribers
19.5K photos
5.58K videos
114 files
17.6K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🔸Шавкат Мирзиёев турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Имом Бухорий қаламига мансуб “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари қўлёзмаларининг 220 та электрон нусхаси тўпланган
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸“Aл-Aзҳар” раҳбари Туркия ва Сурия халқига ҳамдардлик йўллади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Маърифий суҳбатлар: Абу Ҳанифа – буюк имом
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Қаршида диний соҳа вакиллари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Тожикистонда Марказий Осиёдаги энг йирик масжид очилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Қозонда XIX халқаро мусулмон кино фестивали ўтказилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН СОАТ 20:00 ДА РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛАДИ!

Бугун, 9 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Ражаб ва Шаъбонни баракали қилиб, Рамазонга етказгин!” номли туркум суҳбатларининг навбатдаги сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ражаб, Шаъбон ва Рамазон ойлари фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, ҳофизи Қуръонлар тиловатлар қиладилар.

Мўътабар манбаларда
Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойидир.

☑️ Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Ражаб_Рамазонга_ҳозирликдир

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🇹🇷🇺🇿ДИНИЙ ИДОРА ВАКИЛЛАРИ ҚАРДОШ ТУРК ХАЛҚИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Туркия давлатининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, қардошларимизга ҳамдардлик билдирдилар.

🤲 Ташриф асносида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб,
Ҳақ таолодан кучли зилзила оқибатида вафот этган марҳумларни мағфират қилиши, яқинларига сабр-матонат беришини сўрадилар ҳамда жабр чекканларга тезроқ шифои комил ато этишини тиладилар.

🔸Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирганлари ҳамда юртимиздаги жоме масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръонлар ва дуолар қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар
(Имом Байҳақий ривояти).

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#жума #juma #дуо #duo
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларимизнинг одоб-ахлоқига эътиборли бўлайлик – Ҳомиджон домла Ишматбеков

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 “ВАҚФ” ФОНДИ 10 МИНГГА ЯҚИН УСТ-БОШ ВА ЗАРУР ЖИҲОЗЛАРНИ ТУРКИЯГА ЖЎНАТДИ

Шу йил 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ташаббуси
билан турк халқи бошига тушган кулфатда кўмак бериш учун ҳимматлиларни жалб этган ҳолда энг зарур нарсаларни Туркияга гуманитар ёрдам тўплаш марказига топширди...
➡️ БАТАФСИЛ

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати
vaqf.uz | https://t.iss.one/vaqfuz

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МУҚИМ КИШИ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: 1) Сафарга чиққан одам имомликка ўтиб қолса намозни қаср қилиб ўқийдими? 2) Агар қаср қилиб ўқиса, унга иқтидо қилган мусофир бўлмаганлар қолган 2 ракатини қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Албатта, қаср қилиб ўқийди.
2) Мусофирга иқтидо қилган муқим кишилар имом салом берганда, салом бермасдан туриб, қолган икки ракатни ўқиб охирига етказиб қўядилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу ҳайратланган воқеа

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🔸Диний идора вакиллари қардош турк халқига ҳамдардлик билдирди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸"Умра – 2023" элликбошилари учун ўқув-машғулотлари
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸“Вақф” фонди 10 мингга яқин уст-бош ва зарур жиҳозларни Туркияга жўнатди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Muslim.uz сайтининг русча саҳифасида Ислом оламидаги сара янгиликларни кузатинг!
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Умра йўлланмаси топширилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муслима Қуръон маъноларини уелс тилига таржима қилмоқчи
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar