Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.
Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.
Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
31-дарс. Намоз ўқиш тартиби (Сажда ва қаъдага оид масалалар).
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси👉 Youtube орқали кўриш
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❗️МУНОСАБАТ: УМРА ТЎЛОВИНИ БАНК ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИНГ!
🔸 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади.
✅Ушбу қарор билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМда: – тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида махсус ҳисобварақлар очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган. Шу боис, «Ҳаж» ва «Умра» сафарлари тўловлари фақат банк орқали амалга оширилади. Ҳеч бир фуқаро ёки мансабдор шахс муборак сафарларга оид маблағларни қабул қилиш ваколатига эга эмас.
🔹 Афсуски, айрим шахслар мўмин-мусулмонлар ишончини суистеъмол қилиб, умра амалини ният қилган ҳамюртларимизнинг пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари йўлида ўзлаштириб юборгани аччиқ ҳақиқат ва бундан барча огоҳ бўлиши лозим.
✅ Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг тайёр рўйхати асосида умра ибодатини амалга оширади. Яъни, зиёратчиларга виза олиш, уларни кузатиш ва кутиб олиш, Саудия Арабистонида ибодат ва зиёратларини ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади. Бунгача бўлган жараёнлар, яъни умра навбатини юритиш ва фуқаролардан тўловларни қабул қилиш Диний идора ваколатига кирмайди.
🌀Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирор чиқиш қилишдан олдин мавзуни яхшилаб ўрганишни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номини унинг ваколатига кирмайдиган ишлар билан боғлаб тармоқларда тарқатиб, ташкилот шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига путур етказадиган ахборот тарқатишдан эҳтиёт бўлишни сўраймиз.
⚡️Аҳоли орасида асоссиз маълумотларни тарқатиш Ислом дини таълимотига кўра, гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
🕋 Маълумот ўрнида, умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тўғридан-тўғри рейслар ҳар куни Саудия Арабистонига амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар кузги мавсум доирасида 30 минг нафарга яқин фуқаро муборак ибодатни амалга ошириши режалаштирилган.
#МУНОСАБАТ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz

Audio
✅ Шуъайб алайҳиссалом, Мадян ва Айка халқи (Аудио)
#Анбиёлар_қиссаси:
▶️12
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Анбиёлар_қиссаси:
▶️12
ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️@muslimuzportal | @mp3muslim
Ҳакимдан сўрадилар: Инсониятдан содир бўладиган энг мудҳиш нарса нима?
Ҳаким жавоб берди: Инсонлар болаликдан малолланадилар, тезроқ катта бўлишга шошиладилар. Кейин эса, қайтадан бола бўлиб қолишни орзу қиладилар. Мол-дунё тўплаш учун соғлиқларини йўқотадилар. Кейин эса, соғлиқларини тиклаш учун мол-дунё сарфлайдилар. Келажак ҳақида ҳаяжон билан тафаккур қилиб, ҳозирларини унутадилар. Натижада, ҳозирни ҳам келажакни ҳам қўлдан берадилар. Яшаганда ҳечам ўлмайдиганлардек яшайдилар, ўлганда эса, ҳудди яшамагандек ўладилар.
Манба: https://t.iss.one/tuhur
Muslim.uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (30-10-2022)
💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ 2-РАКАТИДАН ҚЎШИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: ٌКиши 3 ёки 4 ракатли намозларда жамоатга 2- ёки 3-ракатга келиб қўшилса, мен 3 ракатли намозга 2-ракатига улгурдим, менга бу қўшилган ракатим менга 1-ракат ҳисобланадими? Ўтириб Аттаҳият ўқимасдан иккинчи ракатга туриб ўқиманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ракатга улгуришнинг энг охирги чегараси имомни рукуда топиб, у билан бирга руку қилишдир.
3 ракатли намознинг 2-ракатига улгурган бўлсангиз, имом билан 2-ракатни ўқиб биринчи қаъдага ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқийсиз. Кейин учинчи ракатни ҳам имом билан ўқийсиз, қадаи охирга ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқиб, салавотни ўқимай имомни салом беришини жим туриб кутиб турасиз. Имом салом бергач, туриб, қолиб кетган биринчи ракатни ўқиб тугатасиз.
Сиз қўшилган ракат, сизга нисбатан, саноқ жиҳатидан биринчи, қироат жиҳатидан иккинчи ракат бўлади. Имомдан кейин туриб ўқиганингиз саноқ жиҳатидан учинчи, қироат жиҳатидан биринчи ракат бўлади. Шунинг учун унда Фотиҳа ва зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarForwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ДАЛАДА ТОВУҚ СЎЙИШ ИРИММИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Далага товуқ сўямиз деяпти, бу ширкми ёки иримми? Пахта яхши бўлади деяпти бу ширкку домла мен нима қилай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Далада сўядими, чўлда сўядими, тоғда сўядими фақат Аллоҳ йўлига деб, Аллоҳ таоло номи билан сўйсин. Бошқага атаб жонлиқ сўйилмайди.
Жонлиқни далага олиб бориб, Аллоҳ йўлига сўйиб, одамларга таом едириб, етим есирни йўқлаб, уларнинг дуосини олса, буни ёмон жойи йўқ. Шояд ўшаларнинг дуолари сабаб ҳосил мўл бўлса. Дуога яраша ҳаракат ҳам керак, далага яхши қаров ҳам керак, албатта. Валлоҳу аълам.

ҲАҚНИ УНДИРИШ УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бир инсон ҳаққини бермаса уни ундириш мақсадида ёлгон гапирса гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўринг. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бир инсон ҳаққини бермаса уни ундириш мақсадида ёлгон гапирса гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўринг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Намозда эркак ва аёл ёнма-ён турса бўладими?
Отабек домла Мамадиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИДОРА ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ЕТТИТА НОЁБ НУСХАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ
✅ Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” номли халқаро форум ўтказилмоқда.
🔸Форум доирасида “Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони каримнинг қадимий нусхалари” мавзусида халқаро кўргазма ҳам ташкил этилади. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган еттита нодир ва қадимий Қуръони карим нусхалари ҳам тақдим этилади.
🔹Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази хабари кўра, форум доирасида “Мовароуннаҳрда китобат маданияти” мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва ҳунармандлар савдо ярмаркаси, ҳамда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.
✅ Халқаро форумда 40 дан зиёд давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
#ХАЛҚАРО_ФОРУМ #ҚУРЪОНИ_КАРИМ

Forwarded from Hidoyat.uz
Қуръон билан қандай муомала қилиш керак?
Қуръони карим борасидаги насиҳатларни ушбу тартибда келтирамиз.
1. Қуръонни хатм қилиш муддатини белгилаб олинг.
Масалан, тонгда 10 саҳифа, тушда 5 саҳифа, кечаси 5 саҳифа. Қисқаси, аниқ муддатни белгилаб олинг ва уни бажаришга киришинг. Лекин, ҳар куни Қуръон ўқинг.
Қуръони каримни бир ойда хатм қилиш машҳур ривоят билан келган. Энг охирги муддати эса 40 кундир. Хоҳланг, 1 ойда, хоҳланг 20 кунда, хоҳласангиз 15 кунда ёки 10 кунда ёхуд 7 кунда хатм қилинг. Буларнинг барчаси суннатда келган. Бошқа бир ривоятга кўра, 3 кунда хатм қилиш энг оз муддат экани айтилган. Аммо тез ўқилганда тадаббур қилишга имкон қолмайди. Демак, Қуръони каримни хатм қилишнинг энг кўп муддати 40 кун, энг оз муддати 3 кун экан.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоху алайҳи васаллам (масжидга) кирсалар, икки устун орасига арқон боғлаб қўйилган экан. Шунда: “Бу арқон нима?” дедилар. “Бу Зайнабнинг арқони, толиққанда осилиб олади,” дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, уни ечинглар. Ҳар бирингиз тетиклигида намоз ўқисин. Қачон толиқса, ўтириб олсин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Бу ер юзининг энг буюк аёлларидан бири билан қилинган муомала ва таълим беришдир. У зот – мўминлар онаси Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо. У зот розияллоҳу анҳодан бошқа аёллардан талаб қилинмаган нарса талаб қилиниши мумкин эди. Лекин қоидага хилоф қилинмайди: “Албатта, дин енгилликдир”.
Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам банданинг умри давомида Робби азза ва жалла билан боғлиқ бўлишига ўч эдилар. Токи у бир лаҳза дангасалик қилмасин ёки бошқа вақт камчиликка йўл қўймасин, оқсамасин. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оз бўлса-да давомли ишни ёқтирар эдилар. Бу эса бандага ҳам, жамиятга ҳам энг манфаатли, яроқли иш ҳисобланади.
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Билиб олинглар, албатта, Аллоҳга энг севимли амал оз бўлса-да, давомлисидир” (Имом Муслим, Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws

73-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ар-Роҳман 17-30 оятлар)
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Жаҳонгир қори НеъматовYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔴 Жонли: Нурафшон шаҳрида Қуръон курси очилиши
https://youtu.be/L8B--TDCJpQ
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://youtu.be/L8B--TDCJpQ
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
JONLI: NURAFSHON SHAHRIDA QUR’ON KURSI OCHILMOQDA 01.11.22
🌐Muslim.uz portalining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔹Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
🔹Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr...
🔹Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzpor...…
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔹Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
🔹Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr...
🔹Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzpor...…
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
РУКУДАН ҚАЙТГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рукудан қайтганда "Роббана ва лакал ҳамд" дейиладими ёки "Роббана лакал ҳамд" дейиш тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумлаларнинг ҳар иккиси фиқҳ китобларимизда зикр қилинган. Демак шу иккисидан бирини айтган киши суннатга мувофиқ амал қилган бўлади.
Уламолар қайси бирини айтиш афзаллиги ҳақида турли сўзларни айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар матнларида, жумладан, "Мухтасарул Қудурий", "Ал-Мухтор" ва "Канз ад-дақоиқ" китобларида "Роббана лакал ҳамд", дейиш баён қилинган. Бизнинг юртларда ҳам шу кўриниши жорий бўлган. Арабча кўриниши:
رَبَّنَا لَك الْحَمْدُ
Маъноси: "Эй, Роббимиз! Барча мақтовлар сенга хосдир". Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рукудан қайтганда "Роббана ва лакал ҳамд" дейиладими ёки "Роббана лакал ҳамд" дейиш тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумлаларнинг ҳар иккиси фиқҳ китобларимизда зикр қилинган. Демак шу иккисидан бирини айтган киши суннатга мувофиқ амал қилган бўлади.
Уламолар қайси бирини айтиш афзаллиги ҳақида турли сўзларни айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар матнларида, жумладан, "Мухтасарул Қудурий", "Ал-Мухтор" ва "Канз ад-дақоиқ" китобларида "Роббана лакал ҳамд", дейиш баён қилинган. Бизнинг юртларда ҳам шу кўриниши жорий бўлган. Арабча кўриниши:
رَبَّنَا لَك الْحَمْدُ
Маъноси: "Эй, Роббимиз! Барча мақтовлар сенга хосдир". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarForwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ТАЛОҚҚА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Сафарда бўлган эр хотинига sms орқали талоғини берса, аёлига талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Эр-хотин олти ой давомида кўришмаса, талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Аёл қайси ҳолларда талоқ ёки хулуъ сўраса гуноҳкор бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Эрнинг розилигисиз ҳам аёл хулуъ қила оладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Хотинига кетма-кет тўрт марта "талоқсан" деса нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Эр аёлига "Кўзингга қалам теккизсанг талоқсан" деса...
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Таълиқ талоқ ҳақида
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Эр аёлига “бир талоқсан” деса талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Хотинидан бутунлай ажражмоқчи бўлган киши "уч талоқ" айтиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Талоқлар бир-бирига қўшилиши ҳақида
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
📲 @SavollarMuslimUzBot
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиСаволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
Фатво маркази.
📲 @SavollarMuslimUzBot
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚИЁМАТДАН КЕЙИН ФАРИШТАЛАР ҚАЕРГА КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қиёмат куни ҳисоб-китоб тугагандан кейин, Аллоҳнинг фаришталари (дўзах фаришталаридан ташқари) қаерга кетади? Уларга ҳам одамлар каби жаннатга киритилиб, мукофот бериладими? Масалан, тўрт буюк фаришталар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ғайб оламига тааллуқли савол бўлиб, бизлар ғайб олами ҳақида Аллоҳ таоло билдирганча биламиз холос. Фаришталар Қиёмат кунидан кейин Аллоҳ хоҳлаган жойда бўлишади. Зеро, бирорта оят ёки ҳадисда уларни Қиёматдаги ҳисоб-китобдан кейин қаерда бўлишлари очиқ айтилмаган.
Охиратдаги мукофотлар инсонлар учундир. Фаришталар Аллоҳнинг итоаткор бандалари бўлиб уларга нафс ва шаҳват берилмаган, шайтон ҳам уларни васваса қилмайди ва Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилиш учун яратмаган, балки уларни фақат ибодат ва итоат қилиш учун яратгандир. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollar🌙 БУГУН – ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН
✅ Бугун, 1 ноябрь – Тошкент ислом институти ташкил топган кун | Институт ташкил топганига 51 йил бўлди
🕌 1969 йилда «Бароқхон» мадрасаси институт даражасида қайта тикланиб, Совет Иттифоқи Министрлар Совети ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кенгашнинг Тошкентда олий мадраса очиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
🔸Мадраса учун Ҳазрати имом даҳаси (Ҳамза, ҳозирги Зарқайнар кўчаси, 18-берк кўча, 47-уй)даги «Намозгоҳ» масжидининг биноси ажратилди.
🔹1971 йил 1 ноябр (1391 ҳижрий йил 12 Рамазон)да олий мадрасани очар экан, муфтий Зиёуддинхон Бобохонов асосий мақсад сифатида қуйидагиларни таъкидлади:
«Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга турли соҳалардаги диний ва замонавий илмларни яхши эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон диний хизматчиларни тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўямиз»...
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
✅ Бугун, 1 ноябрь – Тошкент ислом институти ташкил топган кун | Институт ташкил топганига 51 йил бўлди
🕌 1969 йилда «Бароқхон» мадрасаси институт даражасида қайта тикланиб, Совет Иттифоқи Министрлар Совети ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кенгашнинг Тошкентда олий мадраса очиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
🔸Мадраса учун Ҳазрати имом даҳаси (Ҳамза, ҳозирги Зарқайнар кўчаси, 18-берк кўча, 47-уй)даги «Намозгоҳ» масжидининг биноси ажратилди.
🔹1971 йил 1 ноябр (1391 ҳижрий йил 12 Рамазон)да олий мадрасани очар экан, муфтий Зиёуддинхон Бобохонов асосий мақсад сифатида қуйидагиларни таъкидлади:
«Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга турли соҳалардаги диний ва замонавий илмларни яхши эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон диний хизматчиларни тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўямиз»...
БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин”.
(Муттафақун алайҳ)
#Росулуллоҳдан_соллаллоҳу_алайҳи_васалламдан_қирқ_қайтариқ_ёки_қирқ_насиҳат
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин”.
(Муттафақун алайҳ)
#Росулуллоҳдан_соллаллоҳу_алайҳи_васалламдан_қирқ_қайтариқ_ёки_қирқ_насиҳат
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 Ҳар тонгда ва тунда...
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.
#дуо