Muslim.uz
99.9K subscribers
18.5K photos
5.23K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 20 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар масжидларига ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 "Облиқ” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдинов;

🕌 “Қорабоғ” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Мусахон домла Бабаев;

🕌 "Қорабошбой” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;
🌃 Хуфтонга Донёр домла Икромовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний соҳада самарали хизмат қилган Шаҳрисабз туманидаги "Фармон ота" жоме масжиди имом-ноиби Шойимардон домла Омоновнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум Шойимардон домла Омоновнинг яқинлари ва ёру биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
🕌 Ижтимоий тармоқларда муҳокама этилаётган имом ноиби чиқишига РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔸 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Уч тепа тумани “Азиз ота” жоме масжиди имом ноиби вазифасида ишлаб келган Воҳидов Мирсобитнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзбошимчалик ила кескин чиқиши фуқароларнинг баҳс-мунозаларига сабаб бўлмоқда.

❗️Воҳидов Мирсобитнинг ижтимоий тармоқ орқали имомлик мақоми ва амалдаги қонун-қоидаларга эътибор қилмай, гўёки Ислом дини самосуд қилишга чақириши тўғрисидаги қарашлари аслида динимиз таълимотига зид ва воқеликка нисбатан Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатини ифода этмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни амалдаги қонунларга зид равишда зўравонликка чақирувчи ҳар қандай чиқишларни қатъий қоралайди ҳамда уларни қонунчилик талабларига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлишга ва тўла риоя этишга чақиради...
➡️ БАТАФСИЛ

#МУНОСАБАТ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДОҒЛАР БЎЙИЧА КОСМЕТОЛОГГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХАРИДОР ПУЛНИ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА БЕРА ОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дадам маҳалладошимизга уй сотган эди, 2020 йил охирига ҳамма пулни беришини айтганди лекин бермади. Энди биз бошқа одамга сотсак бўладими, ёки ўша одамга вақтида бера олмагани учун нархини оширсак бўладими? Ўзи ҳам айтган бошқага сотаверинг деб.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида муштарий пулни белгиланган муддатда бера олмаса, у диёнат нуқтаи назаридан нуқсонга йўл қўйган бўлади. Аммо ҳукм қилиш жиҳатидан унга шаръий жазо йўқ. Унинг қўлидаги мулкни унинг розилигисиз сотиб бўлмайди. Ёки муддат ўтиб кетгани учун ундан алоҳида ҳақ ундириб бўлмайди. Агар ўша сотилган нарсани гаровга олиб қўйилган бўлса, ўшанда уни сотиш мумкин бўлади. Шунингдек, агар ўзи рози бўлиб, шу машинани сотишга ёрдам беринг сизни пулингизни шуни сотиб бераман деса, ўзининг розилиги билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво
маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сажда оятини ўқиганимизда неча марта сажда қиламиз?

Зикирё домла БОБОРАҲИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар. Учрашувда Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ Утайбий ҳам иштирок этди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ҲАЖ #УМРА
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 21 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар масжидларига ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 "Қорабоғ” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдинов;

🕌 "Облиқ” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;
🌃 Хуфтонга Донёр домла Икромов;

🕌 “Қорабошбой” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Мусахон домла Бабаевлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАВЛИД МАРОСИМИГА КУРКА СЎЙСА БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мавлид маросимига курка сўйиб ўтказса, қабул бўлмайдими? Бир киши шундай дебди. Курка калтакесак ва бошқа ёмон нарсаларни ейди, шунинг учун бўлмайди, дебди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Курка гўшти ҳалол. Унинг ов қиладиган йиртқич тирноқлар бўлмагани учун гўшти ҳаром бўлган йиртқич қушлардан ҳисобланмайди. Баъзи ҳашаротларни ейиши билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Демак, уни "бисмиллаҳ" айтиб сўйилса, гўштини истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво
маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиш керак экан, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш шарт, деган буйруқ йўқ.

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтган калималарни қайтаринг".

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади.

"Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган.

Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни жонлиқ сўйиш жоизми?

Муҳаммаджон домла Ибрагимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ РАИСЛИГИДА ТАНҚИДИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛИБ, 4 НАФАР ТУМАН БОШ ИМОМИ ИШДАН ОЛИНДИ, 1 НАФАРИГА ИНТИЗОМИЙ ЧОРА КЎРИЛДИ

Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида республикадаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ