Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Муфтий ҳазратлари имон лаззати ва тинчлик неъмати ҳақида суҳбат қилдилар (фотолавҳа)

Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” жоме масжидига жума намозига ташриф буюрдилар.

🕌 Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган минглаб мўмин-мусулмонларга тақводорлик фазилати, имон лаззатини ҳис этиш ва тинчлик-хотиржамлик неъматининг қадрига етиш ҳақида оят ва ҳадислардан мисол келтириб, ибратли воқеалар ила сермазмун мавъиза қилиб бердилар.

🔸Мазмунли суҳбат асносида Муфтий ҳазратлари чин мусулмон бўлиб яшаш бахти тўғрисида ҳам ваъз-насиҳатлар қилдилар.

🤲 Жума намози якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таолодан юрт тинчлиги, эл фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ЗИЁРАТ #ЖУМА
Ҳамдардлик билдирамиз

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идорага қарашли "Shamsuddinxon Boboxonov" НМИУ ходими Бахтишод ЭСОНОВнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Live stream scheduled for
Live stream started
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚИБРАЙ ТУМАНИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАРИ БОШЛАНАДИ

Бугун, 10 сентябрь шанба куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:


🕌 "Дарвеш бува” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Донёр домла Икромов;

🕌 “Дўрмон” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуқаххор домла Юнусов;
🌃 Хуфтонга Нурали домла Мавлонов;

🕌 "Байтқўрғон” масжидига:
☀️ Пешинга Исоқжон домла Бегматов;
🌃 Хуфтонга Миродил домла Мирджалилов;

🕌 “Ўнқўрғон” масжидига:
☀️ Пешинга Салохиддин домла Тошанов;
🌃 Хуфтонга Суннатуллоҳ домла Эрназаров;

🕌 “Машариб Ота” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдинов;

🕌 “Ҳожи Туроб ўғли ҳожи Абдулла” масжидига:
☀️ Пешинга Ибн Турсун Билол қори;
🌃 Хуфтонга Мирвоҳид домла Миржалиловлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Soliquz платформаси орқали бериладиган кешбекларни олиш жоизми?

Муҳаммаджон домла Ибрагимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НУҚСОНИ БОР ОДАМ МАСЖИДГА БОРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Акамни бир таниши "масжидга нуқсони бор одам кириши мункин эмас" деб айтибди. Акам жигар серози ташхиси қўйилган, жума намозига масжидга борадилар. Акам бу гапга хафа бўлиб ундай дема деб айтганлар, у ё ўзи шундай деб айтган. Нуқсони бор одам масжидга бормаслиги керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳ китобларимизда жумъага бориш кимларга вожиб эканлигини баён қилиш билан бирга жумъага бориши узрли кишилар ҳам баён қилинган. Улар: аёл киши, ёш бола ва бемор кишилар. Бемор кишилар деганда Жума намозига боролмайдиган даражада оғир бетоблар, узоқ вақт ўтира олмайдиган ҳолатдаги кишилар узрли ҳисобланади. Яъни мазкур кишилар жумага чиқишмаса гуноҳкор бўлишмайди. Лекин, мабодо ўзлари ё ўзгаларнинг ёрдамида масжидга боришса, ўқиган жумалари дуруст бўлади. Уларнинг масжидга киришига шаръий монелик йўқ. Жигар серрози бўлган кишилар ҳам кучлари етса, масжидга боришлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Ҳадис: Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.
Muslim.uz
@muslimuzportal
Муфтий ҳазратлари мақоласи Қозоғистоннинг марказий нашрларида чоп этилди

Қозоғистоннинг бир неча ўн минг ададда чоп этиладиган марказий босма нашрларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг мақолалари чоп этилди. Ушбу мақола “АЙҚЫН” номли гезатанинг 2022 йил 9 сентябрдаги 134-сони ва “МУНАРА” газетасининг 2022 йил сентябрдаги 134-сонида “Қардошлик мустаҳкамланиши уммат бирдамлигига хизмат қилмоқда” сарлавҳа остида эълон қилинди.

Мазкур мақоланинг ўзбек тилидаги нусхасини ушбу линк орқали ўқишингиз мумкин.
https://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/33397

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
69-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Воқеа сураси 57-67 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚИБРАЙ ТУМАНИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 12 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:


🕌 "Ўткир” масжидига:
☀️ Пешинга Бахтиёр домла Сатторов;
🌃 Хуфтонга Ҳакимжон домла Хотамов;

🕌 “Ар-Роҳман” масжидига:
☀️ Пешинга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;
🌃 Хуфтонга Зокиржон домла Шарипов;

🕌 "Хўжақўрғон” масжидига:
☀️ Пешинга Мусахон домла Бабаев;
🌃 Хуфтонга Баходир домла Ахмаджонов;

🕌 “Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс” масжидига:
☀️ Пешинга Аъзамхон домла Эргашев;
🌃 Хуфтонга Ашурмат домла Абдуқодиров;

🕌 “Зайниддин ҳожи ота” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Нуъмон домла Солиев;

🕌 “Саъдулла Ота” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳасан домла Қодиров;
🌃 Хуфтонга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодировлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (11-09-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Allohumma solli 'ala Muhammadin va 'ala ali Muhammad...

اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

«Allohumma solli 'ala Muhammadin va 'ala ali Muhammad, kama sollayta 'ala Ibrohiyma va 'ala ali Ibrohiym, innaka hamiydum majiyd. Allohumma barik 'ala Muhammadin va 'ala ali Muhammad, kama barokta 'ala Ibrohiyma va 'ala ali Ibrohiym, innaka hamiydum majiyd».

(Ma'nosi: Allohim, Ibrohim alayhissalomni va u zotning oilalarini yaxshilik va rahmatda qilganing kabi Muhammad alayhissalomni va u zotning oilalarini ham yaxshilik va rahmatda qil. Albatta, Sen maqtovga loyiq ulug' zotsan. Allohim, Ibrohim alayhissalomni va u zotning oilalarini barakotli qilganingdek, Muhammad alayhissalomni va u zotning oilalarini ham barakotli qil. Albatta, Sen maqtovga loyiq ulug' zotsan.)

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar