Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 "МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР" КЎРСАТУВИНИНГ БУГУНГИ СОНИ "ШУКР ИЛА НЕЪМАТЛАР ЗИЁДА БЎЛАДИ" МАВЗУСИДА  БЎЛИБ ЎТАДИ

"Маданият ва маърифат" телеканалида намойиш этиладиган ушбу кўрсатувнинг бугунги сонида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг  суҳбатларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ушбу теледастурни бугун,1 сентябрь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб томоша қилишни тавсия этамиз.

#Маърифий_суҳбатлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 "ШУКР ИЛА НЕЪМАТЛАР ЗИЁДА БЎЛАДИ"

(Маърифий суҳбатлар 01.09.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА
#Жонли: Жума маърузаси — ёшларнинг эътиборини илм-маърифатга қаратиш (02.09.2022й.)
Youtube: https://youtu.be/58c5Jdlc05o

Facebook: https://fb.watch/fhscUK2-z-/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Биринчи Президентимизни хотирлаш маросими ўтказилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимизни хотирлаш маросимида қатнашди.

Хотира тадбирида Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлидаги хизматлари ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"Abu Umoma roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam juda ko'p duolar bilan iltijo qilardilar-u, biz undan birortasini yodlab qola olmas edik. Shunda men: «Ey Rasululloh, ko'p duolar bilan iltijo qilasiz-u biz undan birortasini yodlamaymiz», desam, u zot: «Ana shu duolarning barchasini o'zida jamlaganiga dalolat qilaymi? U:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْر مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ البَلاَغُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ.

«Allohumma inniy as'aluka min xoyri ma sa‘alaka minhu nabiyyuka Muhammadun sollallohu alayhi vasallam va na'uzu bika min sharri masta'ozaka minhu nabiyyuka Muhammadun sollallohu alayhi vasallam va antal musta'onu va 'alaykal balag'u vala havla vala quvvata illa billah»dir, dedilar.
(Ma'nosi: Allohim, nabiyying Muhammad alayhissalom so'ragan narsalarning yaxshisini Sendan so'rayman. Va nabiyying Muhammad alayhissalom panoh so'ragan narsalarning yomonidan panoh so'rayman. Va Sen yordam so'raluvchi zotsan. Yetuklik Sengadir. Allohdan boshqa o'zgartiruvchi va quvvat yo'qdir.)
Imom Termiziy rivoyatlari."

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳамдардлик билдирамиз


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳри Яшнобод тумани "Ал-Ҳудайбия" жоме масжиди имом-хатиби Муродулло домла Ғойибназар ўғлининг акаси Имомназар ҳожи ота вафот этгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳум ҳожи отамизнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул қилиб, ўзларига ҳамроҳ айласин, Ўз мағфиратига олсин, барча билиб-билмай қилган хато-камчиликларини кечирсин, раҳматига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод этсин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#VAQF_YANGILIKLARI

Qashqadaryoda 3250 nafar aholi uchun toza ichimlik suvi chiqarilmoqda
➡️ BATAFSIL

Vaqf fondi Qizil yarim oy jamiyati bilan hamkorlikda xayriya loyihasini amalga oshirdi
➡️ BATAFSIL

Surxondaryodagi masjid qurilishiga hissa qo'shildi
➡️ BATAFSIL

Oliy madrasa ustozlari uchun xayriya qilindi
➡️ BATAFSIL

Farg'onada imkoniyati cheklangan hamyurtlarimizning nikoh to'yi o'tkazildi
➡️ BATAFSIL

10 nafar nochor oila farzandlarining xatna to’yi o’tkazildi
➡️ BATAFSIL

Bayram munosabati bilan mehnat faxriylariga xayriyalar ulashildi
➡️ BATAFSIL

70 nafar keksalar xonadoniga xayriyalar ulashildi
➡️ BATAFSIL

Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | uPay | agrobank | CLICK | Apelsin

USSD: *880*021092*summa# 📞

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
ҚУРЪОН ТИНГЛАБ ИШ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръоннинг аудио шаклини телефоним орқали уй ишларини бажараётиб тингласам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тинглаб иш қилаётганингизда эшитаётган нарсангизга эътибор қилиб ишласангиз — бу жоиз амал. Аммо Қуръонни тинглаш асносида эътиборингиз умуман бошқа тарафда бўлса, унда Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАРНИНГ СОЧ УЗУНЛИГИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўпчилик аёллар сочларини кесиб калтагина қилиб олишган. Соч кесиш гуноҳми ёки жоизми? Сочнинг узунлиги қанча бўлиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эрининг рухсати билан эркакларникига ўхшаб қолмайдиган қилиб сочини кесса бўлади. Эр рухсат бермаса кесмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar