Forwarded from Muslim.uz
#Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»
(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
#ДУО
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҚОЗОҒИСТОНГА ЖЎНАБ КЕТДИЛАР
✅ Бугун, 11 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули таклифига биноан йирик жоме масжид очилиш маросимида иштирок этиш ва уламолар, муфтийлар билан бўладиган мулоқотда қатнашиш учун Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетдилар.
🌙 Шунингдек, мазкур тадбирларда Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари, Азҳари шариф вакили, доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Равил Гайнутдин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Монголия мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ботирбек ҳожи Ҳадис ҳамда бир қатор таниқли ислом олимлари, имом-хатиблар, давлат ва дин арбоблари қатнашишлари режалаштирилган.
🛫 Сафар тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.
Muslim.uz | @muslimuzportal
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Жума куни соч олдирса сочи оқариб кетадими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУФТИЙ ҲАЗРАТ НУР-СУЛТОН ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИЛАР
🔹Бугун, 11 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули таклифига биноан Нур-Султон шаҳрига етиб бордилар.
🔸Нур-Султон халқаро аэропортида Муфтий ҳазратларини Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Сарсызбай Чуханов, Чимкент вилояти бош имом-хатиби Бакдаулет Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниязходжаев ва бир қатор мутасаддилар кутиб олдилар.
✅ Сафардаги асосий тадбирлар – йирик жоме масжид очилиш маросими ҳамда уламолар ва муфтийлар билан мулоқот эртага, 12 август жума куни бўлиб ўтади.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.
Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.

(Жума: 9)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Muslim.uz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ НУР-СУЛТОН ШАҲРИДАГИ ЙИРИК МАСЖИД ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР
✅ Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нур-Султон шаҳридаги йирик жоме масжиднинг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари дастлаб ўз сўзида Ислом оламининг муборак муҳаррам ойи билан барча йиғилганларни қутладилар. Бундай улуғ ойда Аллоҳнинг янги байтининг ишга тушиши катта неъмат эканлигини таъкидлаб, янги масжид билан Қозоғистон халқини муборакбод этдилар.
🕌 Шунингдек, Муфтий ҳазрат сўзлари давомида ўзбек ва қозоқ халқларининг кўп асрлик қардошлиги ҳақида ҳам тўхталиб, тили, анъана ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаш икки эл тарихий тараққиётнинг барча йўналишларида ўзаро ҳурматда, қавму қариндош бўлиб, тинч-тотув ҳаёт кечираётгани ҳақида илиқ фикрларни билдирдилар...
➡️ БАТАФСИЛ
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН
✅ Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нур-Султон шаҳридаги йирик жоме масжиднинг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари дастлаб ўз сўзида Ислом оламининг муборак муҳаррам ойи билан барча йиғилганларни қутладилар. Бундай улуғ ойда Аллоҳнинг янги байтининг ишга тушиши катта неъмат эканлигини таъкидлаб, янги масжид билан Қозоғистон халқини муборакбод этдилар.
🕌 Шунингдек, Муфтий ҳазрат сўзлари давомида ўзбек ва қозоқ халқларининг кўп асрлик қардошлиги ҳақида ҳам тўхталиб, тили, анъана ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаш икки эл тарихий тараққиётнинг барча йўналишларида ўзаро ҳурматда, қавму қариндош бўлиб, тинч-тотув ҳаёт кечираётгани ҳақида илиқ фикрларни билдирдилар...
➡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо қилиш тартиби ҳақида
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҚОЗОҒИСТОННИНГ БОШ МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ҚАТНАШИБ, МАЪРУЗА ҚИЛДИЛАР
🌙 Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нур-Султон шаҳридаги янги қурилган Қозоғистоннинг бош масжидида жума намозида иштирок этиб, бир неча минг намозхонга мавъиза қилдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари маърузада ушбу жоме масжид билан қозоқ элини қутлаб, уни то Қиёмат кунига қадар Ислом дини ва мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини Аллоҳдан сўрадилар...
➡️ БАТАФСИЛ
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН #ЖУМА