Muslim.uz
92.6K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Ашуро куни аҳли-аёлга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.

Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Анас (розияллоху анхуҳдан
ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўп ўқиб юрадиган дуолари:
«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар»
эди.

Маъноси:
Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти

Muslim.uz / #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

манба
#Ўқиб_юриш_тавсия_этилган_дуолар
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПЕШИН НАМОЗИГА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ "УСМОН ОТА" МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 2 август куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Усмон ота” масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.

🕌 Пешин намозидан сўнг Муфтий ҳазратларининг маърифий суҳбатларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

🔸 Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ТАШРИФ
🕌 МАДРАСАЛАР ИМТИҲОНИ ҲАҚИДА ХАБАРНОМА

Шу кунларда ижтимоий тармоқдаги саҳифа ва ботларимизга мадрасаларга кириш имтиҳони қачон бўлиши ҳақида кўплаб саволлар келмоқда.

🌙 Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг 2022-2023 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан тест синови шаклида ўтказилади. Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси ҳам Давлат тест маркази томонидан белгиланади. Шу муносабат билан ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўтказиладиган қабул имтиҳонларининг бўлиб ўтиш санаси тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

🔸Маълумот учун, ўтган йили ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари 2021 йил 13 август куни ўтказилган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диний идора тасарруфидаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қачон бўлиши (
https://t.iss.one/muslimuzportal/29867), Диний таълим муассасаларида қайси фанлар бўйича қабул имтиҳонлари ўтказилиши (https://t.iss.one/muslimuzportal/29027) ва абитуриентлар учун дуолар тўплами (https://t.iss.one/muslimuzportal/29892) ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "УСМОН ОТА" МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИНИ ОЧИБ БЕРДИЛАР

Бугун, 2022 йил 2 август
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Усмон ота” жоме масжидининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этди.

🌙 Маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, нуронийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда муфтий ҳазратлари пешин намозидан сўнг жамоатга гўзал мавъиза қилиб бердилар.

🤲 Аллоҳ таоло янги масжиднинг ҳар жиҳатдан обод бўлишини насиб этсин.
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ТАШРИФ #МАСЖИД
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий ҳазратлари: Масжидни обод қилиш баробарида бир мискиннинг ҳам кўнглини шод қилинг!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#МУФТИЙ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Термиз шаҳар бош имом-xатиби Расулжон домла Абдуллаевнинг волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

🤲 Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Расулжон домла Абдуллаевга ва марҳума онахоннинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

🤲 Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

🤲 «Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

🕌 Жаноза намози Термиз шаҳар “Кокилдор ота” маҳалласи, Султон саодат кўчасида соат 11:00 да ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz
🌙 ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИДА ИЖОДИЙ ИМТИҲОНЛАР БОШЛАНДИ

Бугун, 3 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби 2022-2023 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.

🔸Қабул имтиҳонлари очилиш маросимида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили Зайниддин Эшонқуловлар иштирок этди.

Абитуриентлар бугун “Араб тили” ва “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фанларидан ижодий имтиҳон топширади...

➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МОДУЛЬ ЙЎНАЛИШИГА ҚАБУЛ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ҳамда "Ҳаж – 2022" мавсумида гуруҳ раҳбари бўлган имом-хатиблар мурожаати инобатга олиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2022 йил 6 август кунига қадар (шу куни хам 18:00 гача) узайтирилганини маълум қиламиз. Бу ҳақда Диний идора Таълим ва илмий тадқиқодлар бўлими хабар берди.

🔸Маълумот учун: Тошкент Ислом институти Модуль таълим тизимига 2022-2023 ўқув йили учун қабул шу йил 15 июлдан 30 июлгача (шу куни 18:00гача) оффлайн тарзда амалга оширилиши белгиланган эди.

🔹Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинди.

Модуль таълим тизимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

🔸Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади.

📍Талабалар Модуль тизимида тўлов-контракт асосида 3 йил таълим оладилар, хорижий фуқаролар ўқишга қабул қилинмайди.

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун қуйидаги фанлар мажмуасидан қабул имтиҳонлари ўтказилади:

– ихтисослик фанлари мажмуаси (Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид) – 73,5 балл;

– ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя) – 27,5 балл.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Кириш_имтиҳонлари #Қабул_2022 #Онлайн

▪️ Олий мактабга кириш учун Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис ҳамда Араб тили фанларидан ижодий имтиҳон жараёни давом этмоқда

🔸 Абитуриентлар кириш имтиҳонидаги баҳосига норози бўлса, апелляция ҳайъати раисига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

🔸 Мурожаат қилган абитуриентга бошқа билет олиш имконияти берилиб, апелляция ҳайъати аъзоларига имтиҳон топширади ва олган баҳоси қайдномага ёзилади.

🔸 Шунингдек, ижодий имтиҳонда юқори балл (максимал балл “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” фанидан 93 балл, “Араб тили” фанидан 83 балл) олган абитуриентлар ҳам апелляция ҳайъати аъзолари қабулида бўлиб, жавоб варақаси кўздан кечирилиб, мазкур баллга лойиқлигини текшириб кўрилади.

🔸 Маълумот учун, Ҳадис илми мактабида 2022-2023 ўқув йили учун жами 77 нафар ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар ҳужжат топширган.

🔸 Эслатиб ўтамиз, эртага, 4 августь куни куни Ўзбекистон тарихи фанидан тест синови бўлиб ўтади.

📊 Мандат натижалари 5 августь куни эълон қилинади.

Ижодий имтиҳон жараёнлари давом этмоқда. Имтиҳон жараёнларини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!👇

Facebook1 (2-қисм): https://fb.watch/eFBTlf3KHz/

Facebook 2: https://www.facebook.com/100038763339072/videos/372315601538220/

YouTube 1: https://youtu.be/xRaucNgvbsY

YouTube 2: https://youtu.be/NV5BU3HM18I

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube