Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
CАВОЛ:
Assalomu alaykum domla. Sizga bir savol bilan murojaat etmoqchi edim. Men ijtimoiy tarmoqlar orqali bir muslim yigit bilan tanishib qoldim. U inson tufayli yahshi amallar sohibasiga aylana bowladim. U inson islomni tanishimga yordam berdi. Lekin u inson bilan bizning muloqotda bulib turishimiz yani begona yigit va qizning muloqotda buliwi gunoh emasmi?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом.Шариатимизда бир-бирига номаҳрам бўлган йигит-қизларнинг бу каби мулоқатларидан қайтарилади.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алайкум илтимос шайтондан кайтарадиган дуоларни угратсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Инсонни ҳимоя қилувчи зикрларнинг энг буюги намоздир. Шунингдек, тонги ва тунги дуоларни, Фалақ ва Нос сураларини ҳамда оятул-курсийни кўпроқ ўқиб юринг. Доим таҳоратли бўлинг. Ҳожатхонага кирганда ва ундан чиққанда унга хос дуоларни ўқинг. Ухлашдан олдинги ва уйқудан турганда ўқиладиган дуоларни ўқинг. Уйдан чиқиш ва уйга кириш дуоларини ўқинг. Бу дуолар ҳақида алоҳида китоблар нашрдан чиққан. Китоб дўконларидан сўрасангиз, топасиз. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиш.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оила аъзоларидан биронтаси касал бўлиб қолса, муаввизот билан дам солардилар. Вафот этишларидан олдин бетоб бўлиб қолганларида, мен у зотга дам солардим, қўллари билан ўзларини силардим. Чунки у зотнинг қўллари меникидан баракалироқ эди” (Муслим ривоят қилган).

Расули акрам алайҳиссалом Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиб, ўзларига ва оила аъзоларига дам солардилар. Агар касал бўлсалар, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Қуръон ўқиб, у зотга дам солганлар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом айрим дуоларни ўқиб, инс-жинлар кўзидан паноҳ сўраб юрардилар. Фалақ ва Нос сураси тушганидан кейин, шу иккисини ўқишни одат қилганлар, бошқасини тарк этганлар. Шунингдек, у зот сеҳрланганларида Фалақ ва Нос суралари билан шифо топганлар. Бундан чиқди, ёмонликларда паноҳ сўрашда Фалақ ва Нос сураларига тенг келадигани йўқ. Мана шу икки сурани ўқиб юрган одамга – Аллоҳнинг изни билан – ҳеч қандай шикаст-бало яқин йўламайди.

Смартфон қурилмаси орқали каналимизга кирадиган мухлислар ⚡️INSTANT VIEW ни босиб, хабар ва мақолаларни шу ернинг ўзида, тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин.
https://telegra.ph/K%D1%9Ez-tegishiga-%D2%9Barshi-nima-%D2%9Bilish-mumkin-07022017-04-18
“ЯГОНА ОЛИМПИАДА - 2017” НИНГ ЯКУНИЙ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
#ФОТОЛАВҲАЛАР

Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада - 2017” нинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтди. Ягона олимпиада ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари орасидан умумтаълим, чет тили ва мутахассислик фанлари бўйича қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ихтисослигини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари барча иштирокчиларга ўз самимий тилакларини билдирди ва уларининг ҳақларига дуо-ю хайрлар қилдилар.

Ягона олимпиада қатнашчилари жами тўққиз нафарни ташкил этди, улардан икки нафари аёл-қизлардир. Унда талабалар қуйидаги фанлар ўз билимларини синовдан ўтказдилар:

- Маънавият ва маърифат (ижодий имтиҳон);

- Араб тили (ижодий имтиҳон);

- Қуръон ва тажвид ҳамда фиқҳ фанларидан (тест);

- Она тили ва адабиёти (тест);

- Ўзбекистон тарихи (тест);

Синов натижаларига кўра:

1-ўринни 67,5 балл билан Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Акбар Роҳманов эгаллади. Ғолиб 1-даражали фахрий ёрлиқ билан тақдирланди ҳамда 2017-2018 ўқув йилида Тошкент ислом институтига конкурссиз ўқишга қабул қилинганлиги эълон қилинди.

2-ўринни 64,5 балл тўплаган “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдулазиз Қодиров эгаллади. Ғолиб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қимматбаҳо мукофоти, эсдалик совғалари ҳамда 2-даражали диплом билан тақдирланди.

3-ўринни 63,5 балл тўплаган Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Муҳсина Исоқжонова эгаллади. Ғолиб ЎМИ томонидан ажратилган қимматбаҳо мукофот, эсдалик совғалари ҳамда 3-даражали диплом билан тақдирланди.

Қолган иштирокчилар ҳам ЎМИ томонидан мақтов ёрлиқ ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Бухоро шаҳридаги жаҳонга машҳур Мир Араб мадрасасининг 4 курс талабаси Акбар Роҳмановни ва барча устозларини ғалаба билан қутлаймиз. Бу ютуқлар замирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида Мир Араб мадрасасининг мақомини кўтариш ҳақидаги топшириқлари ҳамда бу кўҳна билим даргоҳи ҳақида билдирган юксак ҳурмат ва ишонч турибди, десак ҳечам муболаға бўлмайди.

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Ахроров
@muslimuzportal
“ЯГОНА ОЛИМПИАДА - 2017” НИНГ ЯКУНИЙ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
#ФОТОЛАВҲАЛАР
“ЯГОНА ОЛИМПИАДА - 2017” НИНГ ЯКУНИЙ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
#ФОТОЛАВҲАЛАР
УЧДАН БИРИ ТАОМГА...

Бугунги шароитларни таърифлашга тил ожиз. Йилдан йилга янги маиший ва бошқа техникалар ихтиро қилинмоқда. Замон билан ҳамнафас бўлиб яшаётган инсонлар янгидан-янги неъматлардан бахраманд бўлмоқда. Албатта, бу неъматлар учун Аллоҳ таолага қанча шукроналик қилсак ҳам камлик қилади. Замоннинг ривожланишини кўрингки, бугунги кунда телевизори бўлмаган оила бўлмаса керак. Ҳаттоки бир оилада икки, уч ёки ундан зиёд телевизорлар бор. Бу, шубҳасиз, тўқчиликни аломати. Бугун ётган жойимизда телевизорни ёқамиз, ўчирамиз, бошқа каналга оламиз, овозини паст ёки баланд қиламиз, рангларини ўзгартирамиз. Ҳатто баъзида масофадан туриб бошқарадиган мосламани яъни “пулт”ни кимгадир олиб бер деймиз. Чунки уни олиш учун узалишимиз керак бўлади. Ачинарлиси, шомдан кейин ҳазми оғир овқатларни истеъмол қиламиз ва кўпинча телевизор тагида ухлаб қоламиз. Ҳаракатсизлик оқибатида семизлик дардига мубтало бўламиз. Улуғ ҳаким Арастудан: «Сен нега сира касал бўлмайсан, бошқалардан фарқинг нима?» деб сўрашганида у: «Бошқалар ейиш учун яшашади, мен эса яшаш учун ейман», деб жавоб берган экан. Ҳозирги вақтда дунёнинг ҳамма ерида яхши ейиш учун яшаш, яхши ейиш учун пул топиш авж олиб кетган. Ўтмишдаги ва ҳозирдаги барча мутафаккирлар, шифокорлар, таниқли халқ табиблари кўп ейиш оқибатида семириб кетишнинг зарарлари ҳақида якдиллик билан ёзишган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом эса: “Мен умматимнинг семириб, қорин солишидан хавфдаман”, деган эканлар. Таом истеъмол қилганда ҳам баъзан ҳаддан зиёд тўйиб овқатланиб, кечаси билан қийналиб чиқамиз. Шу сабабли Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди, одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири таом, бири сув ва қолгани нафас учундир”, деб биз умматларини огоҳлантирганлар. Жаҳон мамлакатлари фуқароларининг семизлик даражасини кўрсатиб берувчи харита АҚШнинг Марказий Разведка Агентлигининг World Factbook (жаҳон ҳақида далиллар) электрон манбасида эълон қилинган. Унда жаҳоннинг «энг семиз мамлакати» деган номга Тинч океани жанубида жойлашган Америка Самоаси давлати муносиб деб топилган. Маълумотларга кўра, у ерлик аҳолининг 74,6 фоизи семириш дардига мубтало бўлган. Ушбу рўйхатга Марказий Осиё мамлакатлари ҳам киритилган. Хусусан, Ўзбекистон аҳолисининг 15,1 фоизи ортиқча вазнга эга. Бу кўрсаткич Қозоғистонда 23,7 фоиз, Туркманистонда 13,2, Тожикистонда 8,6, шунингдек, Озарбойжонда 23,8 фоизни ташкил этади. Тадқиқотлар замонавий турмуш тарзи ва қўшимча кимёвий моддалар асосида тайёрланадиган озиқ-овқатлар семиришнинг бош омили эканини кўрсатмоқда.

Бугунги кунда кўпайиб бораётган касалликларнинг аксари нотўғри овқатланиш ва кам ҳаракатнинг оқибати ҳеч кимга сир эмас. Демак, ҳар биримиз соғлиғимизга эътиборли бўлсак, телевизор қаршисида камроқ ўтириб, кўпроқ жисмоний ҳаракатлар қилсак бундан кўп фойда олар эканмиз.

Маҳмуджон АБДУСАИДОВ,
Бўстонлиқ тумани бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш линки
CАВОЛ:
Assalomu alaykum men fahsh narsalarni kormayman va qilmayman Deb qasam ichgandim lekin uddasidan chiqa olmadim bu hol 2 marta sodir boldi endi qanday qilsam adashmagan bolaman va iymonimni pok holatda saqlayman?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Бу ҳолда сиз аввало, Аллоҳ таолога тавба қилиб, истиғфор айтиб, чин қалбдан надомат қилиб, бу ишни қайта такрорламасликка қалбдан қатъий азму қарор қилмоғингиз лозим. Икки бор қасамингизни бузганингиз учун эса каффорот тўлашингиз керак. Қасамини бузган кишига шариатимизда қуйидагича каффорот таъкидланади: 1. Ўнта мискинни қорнини бир кун тўйдириш ёки ўнта мискинга бошдан оёқ бир қатор сарпо кийим қилиб бериш. 2. Битта қул озод қилиш(ҳозирда бунинг имкони йўқ). 3. Юқорида айтилганларга имкони бўлмаган киши уч кун рўза тутади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
🕌| ҲАДИС ИЛМИНИНГ СУЛТОНИ | #жума_мавъизалари / 21.04.2017 й.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ташаббуси билан бу йил апрель ойи масжидларимизда буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ойлиги деб эълон қилинди. Бу бежизга эмас. Муҳаддислар султони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг «табиби», набавий ҳадисларнинг саҳиҳларини ажратиб, улардан Қуръони каримдан кейинги иккинчи ишончли манба саналмиш «Саҳиҳи Бухорий» номли ҳадислар тўпламини тузган бу улуғ аллома, имомуд-дунё, олимлар пешвосининг номи бутун дунёда машҳур ва маълум.

Ҳадис илмида “мўминлар амири” унвонини олган улуғ муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф ибн Бардазбиҳ ал-Жўъфий ал-Бухорий Мовароуннаҳрнинг энг кўҳна ва гўзал шаҳарларидан Бухорои шарифда, ҳижрий 194 (милодий 810) йил рамазон ойининг ўн учинчисида, жума куни таваллуд топдилар.

Имом Бухорий бутун ҳаётларини, интилиш ва ҳаракатларини ҳадис илмига бахшида этган эдилар. Жуда оз ухлар, уйқудан ташқари пайтларда эса атрофдагилар у кишини ё устозлардан ҳадис эшитаётган ёхуд ёзиб олаётган, ё ўзлари шогирдларга ҳадис айтаётган, ё ёлғиз ўтириб, қўлда қалам билан жамлаган ҳадисларининг нодир жойларини қайд этиб ўтирган ҳолда кўрар эди. У кишининг ҳар бир куни илм олувчи, таълим берувчи ва китоб таълиф қилувчи мақомида ўтарди. Буларнинг гувоҳи бўлган шогирдлари Ибн Абу Ҳотим бундай дейди: “Бухорий билан сафарда бирга бўлиб, бир уйда тунашга тўғри келди. Ўшанда шунинг гувоҳи бўлдимки, у киши бир кечанинг ўзида ўн беш мартадан йигирма мартагача уйғониб, ҳар гал чақмоқ тошни ишлатиб чироғини ёқар, тўплаган ҳадисларининг саҳиҳларини ажратиб, белгилаб қўяр эди. Сўнг чироқни ўчириб, бошини ёстиққа қўяр эди”.

Бугунги Жума мавъзиасини тўлиқ матни ушбу манзилда
——
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш линки
🕌| ҲАДИС ИЛМИНИНГ СУЛТОНИ | #жума_мавъизалари / 21.04.2017 й.

Ҳадис илмида “мўминлар амири” унвонини олган улуғ муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф ибн Бардазбиҳ ал-Жўъфий ал-Бухорий Мовароуннаҳрнинг энг кўҳна ва гўзал шаҳарларидан Бухорои шарифда, ҳижрий 194 (милодий 810) йил рамазон ойининг ўн учинчисида, жума куни таваллуд топдилар.

Смартфон қурилмаси орқали каналимизга кирадиган мухлислар ⚡️INSTANT VIEW ни босиб, хабар ва мақолаларни шу ернинг ўзида, тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин.

https://telegra.ph/ҲADIS-ILMINING-SULTONI-04-21
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона”, дер эдилар” (Байҳақий ва Тобароний ривояти).

“Ё Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!”.
Ражаб ойи шамолга, Шаъбон ойи булутга, Рамазон ойи эса ёмғирга ўхшайди. Энди ким Ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, Рамазон ойида ҳосилни қандай қилиб йиғиб олади?

Шундай экан, ҳосилингиз серҳосил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда Ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга дуо қилишни ҳам унутманг!

Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
-
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
CАВОЛ:
Ассалому алайкум. 1) Менинг исмим Бекзод айримлар Беҳзод ёки Бегзод деб ёзишади ва талаффуз этишади. Қай бири тўғри ва исломий маъноси қандай? 2) Фарзандга халифаларнинг исмларини қўйиш жоизми масалан қўшимчаси билан (Алихон, Бакирхўжа, Усмонхўжа, Умархон)? Айримлар исмга яраша инсон бўла олиш ва ўша исмнинг оғирлигин кўтариш керак дейишади? 3) Робия исмини фақат тўртинчи қиз фарзандга қўйиладими, маъноси қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! 1. Бекзод исмининг маъноси – беклар авлодидан, бекларнинг фарзанди деганидир. Беҳзод исмининг маъноси – аслзода бола деганидир. 2. Ҳа, фарзандга Пайғамбарларнинг исмини ҳам, ёки буюк саҳобалар бўлмиш – Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алий розияллоҳу анҳумларнинг исмини ҳам қўйса бўлади. Унга бирорта қўшимчани қўйиш шарт эмас. Қўшимча қўймаса, оғир бўлади деган гаплар асоссиз айтилган ботил гаплардир. 3. Робия дегани юқори кўтарилувчи, ўсувчи ва зиёда бўлувчи каби маъноларни англатади. Робиа дегани эса тўртинчи деган маънони англатади. Буюк аёлларга ўхшасин деб, тўртинчи фарзанд бўлмаса ҳам, унга Робиа исмини қўйиш жоиздир.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
Президентимиз буюк аллома бобомиз номидаги “Имом ат-Термизий” жоме масжидини тубдан қайта қуриш, атрофларини гўзал масканга айлантириш юзасидан муҳим кўрсатма ва топшириқлар берди.
22 апрель куни ушбу масжидда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, уламолар ва нуроний отахонлар иштирокида тадбир ўтказилди, эҳсон дастурхони ёзилди.
CАВОЛ:
Assalomu alaykum hayat a'zolari. 1. Namozda chalg'imaslik un chiroqni o'chirib qo'yaman, bu qisman yordam beradi, aytingchi qorong'i xonada namoz o'qisa bo'ladimi? 2. Qiblaga oyoq uzatib yotish gunohmi?M: televizor ko'rayotganda?,, Laa ilaha ilalloh''ni ko'p aytishning savobi qanday? Javobingiz un rahmat! Alloh ilmingizni yanada ziyoda qilsin(omin).

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! 1. Саждагоҳ кўриниб турадиган даражада ёруғ ҳолатда бўлиш тавсия қилинади. 2. Бунинг кароҳияти бор, чунки қибла ҳурмат қилиниши керак. 3. “Лаа илаҳа иллаллоҳ” энг улуғ зикрлардан. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шўъбадан иборатдир. Унинг энг афзали “Лаа илаҳа иллаллоҳ”, дейишдир. Унинг энг кичиги эса йўлдан озор берувчи нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам иймоннинг бир шўъбасидир”, дедилар”. Муттафақун алайҳ

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalom Alaykum! Shaharda Avtobuslarni yul haqi 900 so'm,ko'p holda menda mayda 200 talik bo'lmaydi shuning uchun 1000 so'm beraman,tabiyki konduktordaham 100 talik yo'q,bu holatham riboga kiradimi,Yana dukonga kirganda ko'pincha qaytimini omiman arzimas pul bo'lgani uchun buyam Ribomi? Jazokallahu Xoyron

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аслида, ўша қайтим қилиб берилиши лозим бўлган юз сўм пул сизнинг ҳаққингиздир. Шунинг учун автобуснинг чиптачи ходими уни сизга қайтариши лозимдир. Аммо агар сиз мазкур қайтимни сизга керак эмаслигини айтсангиз ёки шуни англатувчи бирор бир ишорани қилсангиз, шунда қайтармаслиги жоиз бўлади. Бировнинг ҳаққи борасида жуда эҳтиёт бўлиш лозимдир. Арзимас нарса учун дунё ва охиратимизни қўлдан бой бериб қўйишимиз мумкин. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалом алейкум савдо килишлик яъни савдогар болишлик Суннат деб ешитканман Канчалик хакикат? Мен хам савдогорман бозорда ОЛЛОХга шукур Ямон емас. Лекин савдо янада яхширок ва баракотли болиши учин кандай дуо окиш керак? бу очкозлик Йо ношкурлик емас ойилам манфати учин

💬 ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Ҳа, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тижорат билан шуғулланганлар. Сиз тижоартингизда барака бўлиши учун аввало қилаётган тижоратингизга шубҳа аралашмаслик чораларини кўринг. Бунинг учун эса савдога доир шаръий билимингизни оширинг. Шунингдек, тижоратингиз ибодатингизга салбий таъсир ўтказмасин. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal