Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Муфтий ҳазрат бошчиликларидаги навбатдаги ҳожилар она-Ватанга етиб келишди (фотолавҳа)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Зиёратчилар Макка билан хайрлашмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Диний идора вакили "Хузур" нашриёт уйи раҳбари билан учрашди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Президент Самарқанддаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ҳожилик мақомига муносиб бўлиш ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ўзбекистон халқаро ислом академиясида янги йўналишлар бўйича қабул ўтказилмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Малайзиядан Тошкентга илк чартер рейс парвоз қилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Фотолавҳа: Ҳожиларни кутиб олиш жараёни
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal
#Масжидул_ҳаром

▪️Масжидул Ҳаромнинг 2004 ва 2020 йиллар оралиғидаги кўриниши.

▫️Масжидда 16 йил давомида олиб борилган қурилиш ишлари Google Earth иловасидан олинган.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
ХИЛВАТДА ХАВФ ВА ЙИҒИ, ЖАЛВАТДА ЭСА ТАБАССУМ БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: "Яҳё алайҳиссаломда йиғи, Ҳазрати Ийсо алайҳиссаломда эса кулиш ғалаба қилган эди. Икковлари ўзаро гаплашдилар. Яҳё алайҳиссалом Ийсо алайҳиссаломга:

«Худои таолодан хавфингиз йўқми, нима учун ҳамиша куласиз?» дедилар. Ийсо алайҳиссалом: «Сиз Унинг раҳматидан ноумидмисиз, бунча йиғлайсиз?» дедилар. Аллоҳ таоло ўрталарида ҳукм чиқариш учун бир фаришта жўнатди: «Хилватда Яхё алайҳиссаломнинг ишлари, яъни хавф, қўрқинч, йиғи, маҳзунлик яхши.

Одамлар орасида жалватда (хилватнинг аксида) эса Ийсо алайҳиссаломнинг ҳолатлари, табассум ва очиқ табиатли бўлиш яхши. Токи Худойи таолонинг бандалари маюс ва ноумид бўлмасинлар".

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор:
Овқатланишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтиш эсдан чиқиб қолса нима қилиш керак?

❗️ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу” десин”, дедилар” (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

Шарҳ: Баъзан таом тановул қилиш пайтида инсон шошилиб, “Бисмиллаҳ”ни айтиш эсидан чиқиб қолади. Бироз еганидан кейин “Бисмиллаҳ”ни айтмагани эсига тушиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларига биноан, ана шундай вақтда “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу”демоғи лозим. Бу жумланинг маъноси “аввалида ҳам, охирида ҳам Бисмиллаҳ” дегани бўлиб, таомнинг баракасини қайтаради ва унга шайтон шерик бўлишини қирқади (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаждан кейин...

4-қисм: Шариатга мувофиқ ҳожи зиёрати тартиби

Муҳаммадайюб домла Ҳомидов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҳаждан_кейин
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar