Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Динимизда савдо-сотиқ ва шерикчилик масаласи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассислари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШАХСИЙ УЙИ БЎЛМАГАН ОДАМНИНГ ЗАКОТИ ВА ҚУРБОНЛИГИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилгандик. Аллоҳга беҳисоб шукур маблағим бор лекин хўжайним ҳеч қаерда ишламайдилар. Қайнонамлар билан бирга яшаймиз. Уй олиш учун пул йиғяпман. Кимлардир ўзинг уйга муҳтожсан, қилган закотинг ҳам қурбонлигинг ҳам қабул бўлмаса керак дейишяпди. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини тамойилларига кўра, ҳар бир шахс ўзи алоҳида мукаллаф ҳисобланади. Шунга кўра гарчи эрингизда маблағ бўлмасада, сизнинг шахсий маблағингиз мавжуд бўлиб, нисоб миқдорида бўлса, албатта қурбонлик қилишингиз вожиб бўлади. Уй ёки шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжингиз учун йиғилган бўлса ҳам, мадомики уй олмаган бўлсангиз мазкур маблағдан қурбонлик қилиш лозим. Кимларнидир “закотинг ҳам қурбонлигинг ҳам қабул бўлмайди” деган сўзлари нодонлик билан айтилган сўздир. Сиз исломий аҳкомларни соҳа мутахассисларидан сўранг. Илмсиз равишда диндан сўз қотадиганларнинг “фатво”ларига эргашманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Salohiddin Domla Sharipov - Haj haqida - 4
@mp3muslim
▶️ Ҳаж ҳақида 1 – 📀 Салоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов


Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 AZON DARSLARI

BESHINCHI DARS
Youtube:
https://youtu.be/4OpPg9KnLtg

Facebook: https://fb.watch/e50SCWRcyU/

🔸 O’zbekiston musulmonlari idorasi “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi tomonidan Respublika masjidlarida faoliyat yuritayotgan muazzinlar uchun tashkil qilingan “Azon darslari” davom etadi.

🌙 Toshkent shahar Olmazor tumanidagi "Hazrati Imom" jome masjidida muazzinlar uchun navbatdagi “Azon darslari” bo’lib o’tmoqda.

"Azon darslari" suhbatlarini "AlQuran.uz" va "Muslim.uz"ning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida onlayn tarzda kuzatishingiz mumkin.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari
Telegram |Youtube

#AZON_DARSLARI
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 6 июль куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 74-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 59 -сураси бўлмиш 🌙 "Ҳашр" сурасиннинг 22-24 оятларини ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (57 minutes)
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🔸 Эслатма:
Ўзбекистон мусулмон­лари идораси уламо­лари то­мони­­­дан 2022 йилда Қурбон ҳайити­­нинг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ушбу жадвал­да кўрса­­­­тил­ган вақт­лар қуёш чиққани­­­дан кейин 15-20 дақиқа­лик фарқ­­ни инобатга олиб белгилан­ди.

#ҚУРБОН_ҲАЙИТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МИНО ВА АРАФОТ БЎЛҒУСИ ҲОЖИЛАРНИ КУТМОҚДА,
ШАРОИТЛАР ҲАР ЙИЛГИДАН ЗИЁДА!

🕋 Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунида бутун дунё мусулмонлари қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам ҳаж амалини бажаришга киришиб, оппоқ эҳромларда Мино водийсида тоату ибодатда бўладилар.

🔸
Ушбу водийда ўзбекистонлик ҳожилар учун чодирлар ажратилган. Кенг ва текис ҳудудда қад кўтарган чодирлар ҳар йилгидан фарқли равишда юмшоқ ўринлар, ёстиқ-чойшаблар, махсус совуткичлар билан жиҳозланган. Шунингдек, эҳтиёжга қараб янги таҳоратхоналар ҳам барпо этилган.

🔸 Озода, саранжом-саришта ушбу масканда салқин ичимликлар ва самоворларда чой қайнаб туради. Уч маҳал таомларни эса ҳар бир чодирга етказиб бериш назарда тутилган.

🤲 Аллоҳга шукрки, Арафот ва Муздалифа водийларида ҳам кенг ва қулай жойлар ҳозирлашга эришилди.
Хуллас, ҳожи роҳат билан ибодат қилиши учун барча нарса муҳайё этилган.

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР:
📚 “ТАВАККУЛ” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари, пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли таржимаси остидаги таниқли уламо Юсуф Қаразовий қаламига мансуб “Таваккул” асари китоб ҳолида чоп этилди.

📚 Мазкур китобда мўмин-мусулмонлар учун ўта зарур бўлган, инсон умри давомида доимо муҳтож бўладиган, ҳар ишда Аллоҳ таолога таваккул қилиш ҳақида сўз бўради.

Китобни мутолаа қилган киши таваккулнинг фазли, унинг ҳақиқати, ризқ борасида таваккул, дин ишларида таваккул, таваккулнинг фойдалари, сабаблари, таваккул қилишдан тўсувчи омиллар ва бошқа таваккул ҳақидаги билимларга эга бўлиши мумкин.

🔸Аҳамиятли жиҳати, муаллиф ҳар бир мавзуни ёритишда Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардаги таваккулга оид нукталарни дақиқлик билан, атрофлича, ўқувчига тушунарли ҳолда баён этади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#КИТОБ_НАШР

Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar | @hanafiyuzofficial
🌙 ОППОҚ ЭҲРОМЛАРДА МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ

🤲 Бугун, 6 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда ғусл қилиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила имону ихлос билан лаббайкани айтиб Мино водийсига йўл олдилар.

🔸Ҳожиларимиз бугун хуфтон намозини ўқигач, гуруҳ раҳбарлари бошчилигида автобуслар билан Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга ўрнашадилар.

Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Ислом тарихида Пайғамбар алайҳиссалом шундай қилганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar