Muslim.uz
92.2K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 1) Ғусл қилаётканда мабодо ел келса ғуслни қайта бошлаш керакми ёки давом этиш керакми? Ғусл бўладими шу ҳолатда?
2) Ғусл қилаётканда терида йирингли тошма ёки яра жойлардан қон оқса ғусл бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл қилиш асносида Таҳоатни бузувчи амаллар содир бўлса Ғуслни қайта қилиш вожиб бўлмайди ва Ғуслдан кейин бошқа таҳорат қилиб олиш кифоя. Таҳоратни бузувчи амаллар ҳақида эса ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайвон гўштини ҳаром қилинган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси
2. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси
3. Ҳайвоннинг мояги
4. Ўт пуфаги
5. Безлари
6. Сийдик қопи
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшда илиган сув билан таҳорат олса бўладими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
УЗУМ СИРКАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Узум сиркасини истеъмол килса буладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узум сиркасини истеъмол қилиш мумкин. Чунки сирка тайёрланиш жараёнида маст қилиш хусусиятини йўқотгач, сиркага айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
⭐️“Алҳамдулиллаҳ” калимасининг ҳайратбахш шифоси

Қуръони карим ва ҳадиси шарифда сабр-қаноатли бўлиш ва ғам-қайғуларни мардоновор қарши олиб ҳар доим кўтаринки кайфиятда юриш лозимлиги кўп айтилган. Бунинг ҳикмати шундаки, сабрлилик ва ижобий фикрлаш инсонни даволаш воситаларининг иккитаси ҳисобланади. Қуръони каримда:

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ

Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.

أُولَـئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَـئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

Ана ўшаларга Раббиларидан салавотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир
(Бақара сурасининг 155-157-оятлари), деб марҳамат қилинган.

▪️Давоми ўқиш учун...

https://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10496-al-amdulilla-kalimasining-ajratbakhsh-shifosi

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат Қорақалпоқ элига тинчлик-осойишталик сўраб, Каъбаи муаззама олдида дуо қилдилар

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Oдамларнинг энг яхшиси...

Икки аъробий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Улардан бири: ё расулуллоҳ, одамларнинг энг яхшиси ким?-деб сўради. Расулуллоҳ: одамларнинг энг яхшиси узоқ умр кўриб, яхши амал қилгани, дедилар. Иккинчи аъробий: ё расулуллоҳ, амалларнинг энг яхшиси қайси?-деб сўради. Расулуллоҳ: тилинг Аллоҳнинг зикри билан хўл бўлиб туриши, дедилар.

Ибн Жавзий - Ҳифзул умр.

Manba: https://t.iss.one/tuhur
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ҲАЖ ИЛМ ВА АМАЛ БИЛАН АДО ЭТИЛАДИ
(4 ҚИСМ)

Ҳар бир ишни чиройли ва мустаҳкам бажарилишида илм ва амалнинг ўрни беқиёсдир. Илм пойдевор, амал эса ўша пойдевор устига барпо қилинадиган бинодир. Бинонинг пишиқ ва мустаҳкам бўлиши унинг асоси бўлмиш пойдеворнинг тўғри ва мустаҳкам бўлишига боғлиқ. Бошқача қилиб айтсак, илм – дарахт, амал эса унинг мевасидир.

“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар” (Наҳл сураси, 43-оят).

Ҳақиқатда, билмаган киши сўраб ўрганиши керак. Савол беришдан ҳеч қачон уялмаслиги лозим. Зеро, жаҳолат ҳам маънавий касалликдир. Унинг энг яхши давоси ўрганиш ва савол беришдадир.

Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот айтади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни наҳр куни уловлари тепасида тош отаётганларини ва “Ҳаж амалларингизни (мендан) олинглар. Эҳтимол, бу ҳажимдан кейин (бошқа) ҳаж қила олмайман”, деётганларини кўрдим» (Имом Муслим ривояти)...

➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#Ҳаж_буюк_ибодатдир
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ КЕТМА-КЕТ 4 КУН ДАМ ОЛАДИ

🕋 Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити байрами давомида мўмин-мусулмон халқимиз иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олади.

🗓 Жумладан:

● 9 июль
(шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭҲРОМГА КИРМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ ҲАЙЗ КЎРИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

941-CАВОЛ: Ҳаж қилишда аввал умра қилиш мақсадида Зулҳулайфадан эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, қандай йўл тутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, албатта мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Эҳромга кириш учун поклик (таҳорат) шарт қилинмайди. Қолаверса, мийқот ҳудудидан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас. Эҳромга кириб, Маккага етиб боргандан сўнг ҳайздан пок бўлгунча Масжидул ҳаромга киришдан сақланиб туради. Ҳайздан пок бўлгач, ғусл қилиб умра ёки ҳаж амалларини бажаради. Мўътабар манбалардан “Ҳидоя” асарида бу борада шундай дейилади:

وإذا حاضت المرأة عند الإحرام اغتسلت وأحرمت وصنعت كما يصنعه الحاج غير أنها لا تطوف بالبيت حتى تطهر

Агар аёл киши эҳромга кириш чоғида ҳайз кўриб қолса, ғусл қилади ва эҳромга кириб, ҳожилар қиладиган амалларни қилаверади. Лекин то ҳайздан пок бўлмагунча Байтуллоҳни тавоф қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такбир айтинг, таҳлил айтинг, тасбиҳ айтинг, истиғфор айтинг... Жим ўтирманг, Сиз муборак кунлардасиз.

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда

Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга расмий МУНОСАБАТ

⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди” деган мазмундаги ёлғон хабар(фейк)лар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди.

🔶 Ушбу фейк хабар бундан бир йил аввал пандемия даврида 2021 йил июль ойида эълон қилинган маълумотни қайта, яъни такроран тарқатилмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши бундай фатво чиқармаган.

🟩 Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларида ўзгаришлар бўлаётган бўлса-да, лекин оммавий тадбирларни чеклаш юзасидан Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилингани йўқ.

Маълумот учун, 2022 йил 1 июль куни Президентимиз “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.

🌙 Қурбон ҳайити намозини ўқиш юзасидан бирор ўзгариш бўладиган бўлса, расмий нашрларда эълон қилинишини билдирамиз. Мўмин-мусулмонлардан асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай хабарларни тарқатмасликни илтимос қиламиз.

❗️Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
145. Нубувватнинг 11-йили охири, ҳаж мавсуми кечаларининг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Минонинг Ақаба йўлидан ўтиб кетаётганларида, ўзаро гаплашиб ўтирган кишиларнинг овозларини эшитиб қолдилар. Борсалар, мадиналик йигитлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Исломнинг моҳиятини тушунтирдилар, Қуръон тиловат қилиб бердилар ва Аллоҳнинг йўлига даъват қилдилар. Йигитлар дарҳол: “Бу ўша пайғамбар-ку?” дея у зотга иймон келтириб, Исломни қабул қилдилар. Савол:
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
145. Бу бахтли йигитлар неча нафар бўлган?
Anonymous Quiz
42%
6 нафар
32%
8 нафар
26%
12 нафар
#ИНФОГРАФИКА:
🕋 ТАМАТТУЪ ҲАЖИНИНГ ТАРТИБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
❗️Такбири ташриқ айтишни унутманг

📿 Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:
• 8 июль – 5 маҳал,
• 9 июль – 5 маҳал,
• 10 июль – 5 маҳал,
• 11 июль – 5 маҳал,
• 12 июль – 3 маҳал.

📌 Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

❇️ Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

🚺 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🔄 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
​Дуо

Аллоҳим қалбларимизни Қуръон билан очгин,
Аллоҳим қалбларимизни Қуръон билан мунаввар қилгин,
Аллоҳим бизларга Қуръонни шафоатчи қилгин,
Аллоҳим зоҳиримизни Қуръон билан ислоҳ қилгин,
Аллоҳим ботинимизни Қуръон билан поклагин,
Аллоҳим гуноҳларимизни Қуръон билан ўчиргин,
Аллоҳим хатоларимизни Қуръон билан кечиргин,
Аллоҳим бизларни Қуръон аҳлидан қилгин,
Аллоҳим бизларни Қуръонга улфат қилгин,
Аллоҳим қабрда бизларни Қуръон билан овунтиргин.

Амин, я Роббал аламийн

@tuhur

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ҲАЖ ИХЛОСДИР! (5 ҚИСМ)

“Ихлос” луғатда “тозалаш” деган маънони англатади. Унинг шаръий истилоҳи борасида турли таърифлар айтилган. Энг чиройли таърифни Муновий раҳматуллоҳи алайҳ айтган: “Ихлос қалб софлигини кирлантирган амаллардан халос бўлишдир. Кир қилувчи ҳар ҳар қандай амалдан халос бўлган соф амални холис бажарилган дейилади”.

🔸Ихлос мўмин инсон ҳаётида жуда катта аҳамият касб этадиган фазилат ҳисобланади. Зеро, улуғ зотлардан бири: “Амал икки нарса билан қабул бўлади: холис ва солиҳ бўлса”, деган.

🌙 Холис ихлос солиҳ шариатда мавжуд бўлган амал демакдир. Ихлос Аллоҳ таоло томонидан бандага бериладиган улкан мукофот ва неъматдир. Аллоҳ таоло Зумар сурасининг илк оятларида бундай марҳамат қилади: “Бас, Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт. Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир”.

🕋 Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийлардан бирида: “Ихлос Менинг сирларимдан бир сирдир. Ўз бандаларимдан кимни яхши кўрган бўлсам, ўшанинг қалбига ихлосни жойлаганман. Унга фаришта таниш бўлиб, ёза олмайди ҳам, шайтон таниш бўлиб, буза олмайди ҳам” деган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🐑 ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

🤲 Аллоҳ таолога битмас, туганмас ҳамду санолар ва жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин.

🌙 Мусулмонлар Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларини катта тантана билан нишонлашади. Айниқса, Қурбон ҳайити кунларида муқаддас Макка шаҳрида ҳаж ибодатларини бажараётган бўладилар. Ҳаж ибодатларини ичида қурбонлик қилишлик ҳам бор. Ҳаж ибодатини бажара олмаётган бўлсада бойлик нисобига эга мусулмонларга қурбонлик қилиш вожибдир.

🐑 Қурбонлик – сўзининг ўзаги “қурбон”, арабчадан таржима қилинганда “яқинлашиш” деган маънони билдиради.

Демак, ҳар бир қурбонлик қилувчи мусулмон киши албатта Аллоҳга яқин кишилардандир.

Қурбонлик қилиш – “Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида махсус вақтда, хос бир ҳайвонни сўйиш”дир.

Қурбонлик қилинадиган “махсус вақт” дегани – Зулҳижжа ойининг ўнинчи (яъни, қурбон ҳайити куни), ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Унинг охирги вақти Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботиши билан ниҳоясига етади.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким қурбонлик қилишга қодир бўлиб, қурбонлик қилмаса, бизларнинг масжидларимизга яқинлашмасин”...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
352. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрлари давомида неча марта ҳаж қилганлар?
Anonymous Quiz
53%
1 марта
21%
2 марта
26%
3 марта