Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
МАЙЙИТНИ ОЛДИГА КИРГАН ОДАМ ЎЗИНИ ЎҚИТИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЖДА ЖИНОЯТ САБАБЛИ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ
#Ҳаж_умра #қурбонлик

934-CАВОЛ: Ҳажда эҳромли киши жиноят қилса ва қўй сўйиш вожиб бўлса, жонлиқни қаерда сўйиши керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жиноят сабабли жонлиқ сўйиш ҳарамда бўлиши шартдир.

(والثالث ذبحه في الحرام) بالاتفاق سواء وجب شكرا او جيرا

Жонлиқ сўйишдаги учинчи шарт: Жонлиқни ҳарам чегарасида сўйишдир. Шукр учунми, жиноятни тўғрилаш учунми фарқи йўқ, бунга иттифоқ қилинган (Иршодус сорий китоби).

Ҳозирги қўй сўйиш мавзеси жойлашган Мино минтақаси ҳам Ҳарам ҳудудига киради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🕋 БЎЛҒУСИ ҲОЖИЛАР ҲАЖ АМАЛЛАРИНИ АДО ЭТИШ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДАЛАР

Фарғона вилоятидан Ҳаж амалларини адо этиш учун муқаддас Ҳарами шарифга ташриф буюрган зиёратчилар айни вақтда "Аброж ал-Ҳидоя" меҳмонхонасида истиқомат қилмоқдалар.

🌙 Зиёратчиларимиз ҳозиргача умра ибодатини амалга ошириб, кунлик ибодатларини Ҳарами шарифда адо этмоқдалар. Қолаверса, малакали гуруҳ раҳбарлари, имом-хатиблар иштирокида маърифий учрашувлар ташкил этилиб, унда Ҳаж амалларини адо этиш тартиби ҳақида тушунчалар берилмоқда...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#qurbonlikqiling_2022
Qurbonlik shartlari va odoblari

Qurbonlik go'shtlarini haqdorlarga yetkazishda VAQF fondi sizga ko'makchi bo'ladi!

Qurbonlik go'shtlarini VAQF fondi orqali ehson qilmoqchi bo'lganlar +998 99 444 22 31 raqamiga 9:00 dan 17:00 gacha qo'ng'iroq qiling!

Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | CLICK | APELSIN | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

Telegram | You Tube | TikTok | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар, #Ўзбекистон24

«ҲАЖ ҚЎЛЛАНМАСИ» МОБИЛ ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ

📲 Юклаб олиш учун линклар:

🔹GooglePlay:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.devteam.hajguide

🔸AppStore:
https://apps.apple.com/uz/app/haj-qollanmasi/id1629805267

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САЪЙДАН КЕЙИН ИККИ РАКАТ НАМОЗ ЎҚИШ
#Ҳаж_умра

935-CАВОЛ: Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саъйдан фориғ бўлгач Масжидул ҳаромда икки ракат намоз ўқиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Бу ҳақда “Ғунятун носик” китобида қуйидагича келтирилган:

وندب ان یختم السعی برکعتین فی المسجد کالطواف

“Тавофда бўлганидек саъйдан фориғ бўлгач, икки ракат намоз ўқишлик мустаҳабдир”.

Худди шунингдек Имом Ҳаскафий “Дуррул муҳтор”да:

وندب ختمه (السعي) بركعتين في المسجد كختم الطواف

“Тавофда бўлганидек, саъйни ҳам икки ракат намоз ўқиш билан тугатиш мустаҳабдир” деганлар.

Бундан ташқари “Роддул Муҳтор”, “Баҳрур ройиқ” каби мўътабар китобларимизда ҳам саъйдан кейин Масжидул ҳаромнинг бирор жойида икки ракат намоз ўқишни мустаҳаб эканлиги айтиб ўтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
​​ЭҲРОМДА БОШГА ЎРНАТИБ ОЛИНАДИГАН СОЯБОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

936-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Ҳарам ҳудудида иссиқ 50 даражагача етмоқда. Бошга иссиқ ўтмаслиги учун эҳромдаги киши бошга ўрнатиб олинадиган соябонлардан фойдаланиши жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, ҳаж ўзига хос умр сафаридир. У буюк ишларни қасд қилишдир ва унга бериладиган мукофот ҳам жуда каттадир. Шунга муносиб тарзда уни адо қилиш ўзига яраша машаққат касб этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам "У нафақанг ёки машаққатинг миқдорига қарабдир яъни қилган умранг ажри унда чеккан машаққатингга қараб зиёда бўлади," деганлар. Лекин динимиз асосларидан бири енгиллик бўлгани учун сояланиш борасида ҳам баъзи енгилликлар бор. Масалан, эҳромдаги шахс бино, дарахт ёки оддий қўлда тутиладиган соябон (зонтик) остида сояланиши мумкин.
Бироқ юқорида айтилган сифатдаги бош кийимни кийиш жоиз эмас. Чунки бу каби бошга ўрнатиб олинадиган соябонлар баъзи халқлар томонидан бош кийим сифатида кийилади.

لو حمل المحرم على رأسه شيئا يلبسه الناس يكون لابسا، وإن كان لا يلبسه الناس كالإجانة ونحوها فلا
(رد المحتار،کتاب الحج، فصل فی الاحرام، جلد2، صفحہ488، دار الفکر، بیروت)

“Агар эҳромдаги шахс бошига одамлар киядиган нарсани қўйиб олса уни кийган ҳисобланади. Агар одамлар киймайдиган, масалан тоғорани қўйиб олса кийган ҳисобланмайди" (Раддул муҳтор).

Бошқа кўплаб китобларимизда ҳам ушбу маънони ифода қилувчи иборалар келади. Бинобарин бошига ўрнатиб олинадиган соябонни кийиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо

Аёл киши баланд овозда дуо ўқиса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🌙 ХИВА – 2024 ЙИЛ ИСЛОМ ДУНЁСИНИНГ ТУРИЗМ ПОЙТАХТИ

🌙 Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилишга доир қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига 5 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилган бўлиб, булар:

Абу-Даби (БАА);
Шанлиурфа (Туркия);
Лаос (Нигерия);
Душанбе (Тожикистон);
Хива (Ўзбекистон).

🔸Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервацияга оид амалга оширилган ишлар, қолаверса, электр устунларнинг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отель ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланди.

@muslimuzportal | muslim.uz
🕋 ҲАЖНИНГ ФАРЗ, ВОЖИБ ВА СУННАТЛАРИ
(2 ҚИСМ)

Ҳажнинг фарзлари:
1. Эҳром;
2. Арафотда туриш;
3. Зиёрат тавофи.

Яна уларга тобе бўлган фарзлар ҳам бор. Ҳажнинг фарзларини бирма-бир санаймиз. Фарз амалларининг ҳукми шуки: ҳаж ибодати фақатгина уларни адо этиш билангина тўғри бўлади. Фарз амалларидан бирортаси тарк бўлса, ҳаж ибодати дуруст бўлмайди. Жонлиқ сўйиш билан у нуқсон кўтарилмайди. Ҳаж учун эҳром боғлаб, ҳажнинг фарзларидан бўлган зиёрат тавофини бажара олмаган киши эҳромдан чиқмай туради. Чунки ушбу тавоф то қудрати етиб, адо этилмагунига қадар зиммадан соқит бўлмайди

Ҳажнинг вожиблари:
1. Caфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидa caъй қилиш;
2. Myздaлифaдa тypиш;
3. Toш oтиш;
4. Сочни олдириш ёки қисқартириш;
5. Taвoфyл видo қилиш;
6. Қypбoнлик cўйиш (қиpoн вa тaмaттyъ ҳажини ният қилгaнлapгa).

➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#Ҳаж_буюк_ибодатдир
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 29 июнь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 73-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 59 -сураси бўлмиш 🌙 "Ҳашр" сурасиннинг 18-21 оятларини ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Мўминлар Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва раҳматидан бебаҳра қолмасликлари учун яхши, солиҳ амаллардан васила ҳозирлашлари лозим.

“Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга (яқинлаштирувчи савобли ишлардан) васила (восита) излангиз ҳамда Унинг йўли (тоати)да жидду жаҳд қилингиз, токи (охиратда) нажот топгайсиз!” (Моида сураси, 35-оят).

Намоз, рўза, закот, ҳаж, Қуръон тиловати, зикр – булар ҳаммаси Аллоҳ розилиги учун холис адо этилса, васила бўлиши аниқ.

➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ФАЗИЛАТИ
(3 ҚИСМ)

Аллоҳ таоло наздида замон ва маконлар фазлда баробар. Бир-биридан ортиқ ё кам жойи йўқ. Лекин Ўзи фазилатли қилган замон ва маконлар бундан мустасно.
“Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой )ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси, 36-оят)

“Ва у ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирурмиз” (Ҳаж сураси, 25-оят).

Олимлар ушбу икки оятни далил қилиб, муборак замон ва маконларда қилинган яхшилик ажр-савоби кўпай тириб ёзилганидек, гуноҳлар ҳам зиёда қилиб ёзилади, дейдилар...
➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#Ҳаж_буюк_ибодатдир
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ЗИКР МАВСУМИДИР

🔸Ҳадиси шарифда ҳам бу муборак ойнинг аввалги ўн кунида зикрни кўпайтириш, айниқса, таҳлил ва такбир каби зикрларга алоҳида урғу бериш лозим.

“Маълум кунларда Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар” (Ҳаж сураси, 28-оят).

🌙 Олимлар бу кунларда зикр қилишни мустаҳаб санайдилар. Жумҳур уламолар наздида оятдаги “Маълум кунлар”дан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир.

🌙 Муҳаддислар Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида бажарилган амаллар Аллоҳ таолога бошқа ойларга қараганда маҳбуброқ бўлгани учун ҳам фазилатли, дейдилар.

🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни фазилати тўғрисида жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Айни ўринда мавзуимиз билан боғлиқ бир қанча ҳадисларни келтириш билан кифояландик, холос.

манба
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭҲРОМДА ҚАНДАЙ ОЁҚ КИЙИМ КИЙИШ КЕРАК?
#Ҳаж_умра

937-CАВОЛ: Эркаклар эҳромдалик пайтида қандай пояфзал кийишлари керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркаклар эҳромда тўпиқни ёпмайдиган оёқ кийим кийишлари талаб этилади. Бу масалада тўпиқ дейишдан оёқнинг устки юзасидаги оёқ кийимларнинг ипи боғланадиган ўриндаги бўғин назарда тутилади. Шундан келиб чиқиб эҳромда шиппак, тапочка каби пояфзалларни кийиш жоиз. Оёқ юзасидаги бўғинни ёпадиган оёқ кийимларни кийиш жоиз эмас. Бундан ташқари эҳром талабига жавоб берадиган пояфзаллар туриб, юмшоқроқ бўлгани учун бошқа, масалан чешка каби оёқ кийимларини орқасини кесиб юбориб ёки эзиб пастлатиб кийиш макруҳдир. (Раддул муҳтор, Ғунятун носик). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok