Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Зиёрат #Самарқанд

▪️Бўлажак муҳаддисларга ижоза берилди

Тошкент ислом институти жамоаси Самарқанд вилояти Пайариқ туманига етиб келиб, Ҳадис илми мактаби билан танишдилар.

Олий маъҳад 4-курс талабалари дарсларда Имом Бухорийнинг “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилган эдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидаЖомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабаларга ижоза шаҳодатномалари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов, мисрлик устозлар шайх Абдуллоҳ Абдурраҳмон, шайх Жамолиддин Ҳошим, Имом Бухорий жоме масжиди имом-хатиби Маҳмуджон домла Убайдуллаев, ректор Уйғун домла Ғафуров, ҳадис фани ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

4-курс талабаси Алимардон Мираҳмадов “Саҳиҳ”лардан охирги ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади.

Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар.

ТИИ устозлари диний таълимда узоқ йиллардан буён тўхтаб қолган хатми кутуб ва ижоза бериш анъанасини қайта тикладилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad
Forwarded from Fitrat.uz
🕌 Таниқли ва воиз уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 23 май куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Қарабоғ” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Яҳёхон домла Бобохонов;

🕌 “Облиқ” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Хусниддинхон домла Шарофходжаев;

🕌 “Қарабошбой” масжидига:
☀️ Пешинга Исмоилжонов домла Исроилжон;
🌃 Хуфтонга Иброхим домла Иманов;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
115 Tortishuvni bas qiling
mp3muslim.uz
📗Тортишувни бас қилинг (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️115

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Ҳар бир сонияга сўроқ бор...

Динимиз таълимотига кўра,
мусулмон киши ҳар бир сўзи, амали ва умрини нима билан ўтказгани ҳақида Аллоҳ таоло олдида ҳисоб беради.

Бу ҳақда қуйидагича ҳадис келган: “Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қиёматда кунида банда оёқда турар экан, тўрт хислат борасида сўралади: умрини нима билан ўтказгани, ёшлигини нимага кетказгани, мол-мулкини қаердан ишлаб топгани ва қаерга сарфлагани, илмига қандай амал қилгани” (Имом Баззор ва Имом Табароний ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
xulqning alomati, belgisidir
013_Amal
▶️ Амал хулқнинг аломати ва белгисидир
📀 Салоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#yoshlar_tarbiyasi
▶️ 81

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Зиёрат #Бухоро

▪️Илмий сафар: Бўлажак муҳаддислар Бухорода

▫️Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари Бухоро-Самарқанд вилоятларига 3 кунлик илмий сафар ташкил қилиб, дастлаб Абдулхолиқ Ғиждувоний, Саййид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд, Абу Хафс Кабир, Чорбакр, Чашмаи Айюб, Шайх Ҳалвоий мақбараларини, Абдуллахон, Кўкалдош ва Мир Араб мадрасаларини зиёрат қилдилар.

▫️Илм сафаридан ўз юртига қайтиб, Масжиди Калонда 10 000дан ортиқ талабаларга ҳадисдан дарс берган Имом Бухорийнинг тариқини қилиб, Олий маъҳад устоз ва талабалари масжидда буюк муҳаддиснинг "Жомеъус саҳиҳ"даги бухоролик ровийлардан қилинган ҳадисларини ўқиб шарҳ қилдилар.

▫️Тасаввуф, Фиқҳ ва Ҳадис илмларига бағишланган зиёрат ва илм мажлисларида толиби илмлар Имом Бухорий ҳамда бухоролик шайх ва авлиёлар ҳаёти тўғрисидаги ноёб илмлар ва нодир ҳикматлардан баҳраманд бўлдилар.

Томоша қилинг: 🔻 https://youtu.be/vnejuaGyDww

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен бомдод номозида Фотиҳа сурасидан сўнг Ихлос сурасини ўқийман. Шу Ихлос сурасини қолган тўрт маҳал намозда ҳам Фотиҳа сурасидан кейин ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг суннати, жумладан, бошқа суннат намозларида ҳам, ҳар икки ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини ўқишингиз мумкин, зарари йўқ.

Лекин Бомдод намозининг фарзи ва бошқа фарз намозларининг ҳар икки ракатида Ихлос сурасини ўқиш яхши эмас. Чунки фарз намозларининг ҳар икки ракатида бир хил сурани такрорлаш макруҳ. Фарз намозларининг ҳар икки ракатига икки хил сура ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Фолбинлар ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқийман. Лекин тирноғимга лак суртаман. Кўпчилик тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади. Баъзи диндорлардан сўрасам турмушга чиқмаган қизларга мумкин дейишди. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Лак суртиш сабабли тирноққа сув ўтмайди ва таҳорат мукаммал бўлмайди. Таҳорат мукаммал бўлмаса, намоз ўқилган ҳисобланмайди. Сиз айтган диндорлар билмаган нарсаларига фатво бермаганлари ўзлари учун яхши. Намоз, Таҳорат масалаларида турмушга чиққанларга алоҳида чиқмаганларга алоҳида ҳукм берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саволим шундан иборатки ҳозирги кунда Квaс ичимлигини ичиш мумкинми? Уни ачиган нарсадан тайёрлашади.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Квас ичимлигига спиртли махсулот қўшилмагани аниқ бўлсагина ичиш жоиз. Лекин ҳозирда баъзи мутахассислар кваснинг баъзи турларида (100 грамм миқдорида) 1 ёки 2 грамм алкаголь яъни этил спирти мавжуд эканини айтишган. Шунинг учун эҳтиёт йўлини тутганингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳорат амалларини бир марттадан қилса ҳам таҳорат ўтадими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#дуо
Ҳазрат Умар
(розияллоҳу анҳу) дуоси

@muslimuzportal обуна бўлинг
Taomlanish odobi
The Author
▶️ Taomlanish odobi
📀 Салоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#yoshlar_tarbiyasi
▶️ 70

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar