Muslim.uz
99.3K subscribers
19.6K photos
5.62K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Шаввол ойларида юз берган муҳим воқеалар

Ҳижратдан аввалги 13 йил, 1 шаввол, пайшанба куни (нубувватнинг 1 йили / мил. 610 йил август)
– Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга иккинчи ваҳий нозил бўлди ва у Зот нубувват мақомидан рисолат мартабасига кўтарилиб, Расул (Элчи, Пайғамбар) бўлдилар.

Ҳиж.ав. 9 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 5 йили / мил. 614 йил июль-август)
– Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бошчиликларида Ҳабашистонга ҳижрат қилган дастлабки муҳожир гуруҳ Ҳабашистондан Маккага қайтиб келди.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Савда бинти Замъа онамизга уйландилар;

Ҳиж.ав. 4 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 619 йил май-июнь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшдан умидларини узиб, Сақиф қабиласини Исломга даъват қилишга, ҳеч бўлмаса, бошпана бериб қўллаб-қувватлашларини умид қилиб, Тоифга бордилар, бироқ ҳимоячи ҳам, кўмакчи ҳам топмасдан озору азиятлар кўриб ортларига қайтдилар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан қайтаётиб Нахла водийига тушганларида жинларнинг биринчи гуруҳи мусулмон бўлди.

Ҳиж.ав. 3 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 11 йили / мил. 620 йил май-июнь)...
https://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/32217

muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍86😢4
Одамларнинг Аллоҳга энг севимлиси...

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"أَحَبُّ النَّاسِ إِلَى اللهِ أَنْفَعُهُمْ لِلنَّاسِ" (رَوَاهُ الْإِمَامُ الطَّبَرَانِىُّ عَنْ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه).

яъни: “Одамларнинг Аллоҳга энг севимлиси – бошқаларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир” (Имом Табароний ривояти).

muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍120🤩6😁3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍29😢2
Гуноҳларнинг кечирилиши дунё ва ундаги барча неъматлардан кўра улкан ва каттароқ неъматдир.

Ер усти ва ости бойликларининг барчаси Сулаймон алайҳиссаломга берилган эди. Аммо, Сулаймон алайҳиссалом бойликдан аввал мағфиратни талаб қилдилар...

قَالَ رَبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَهَبۡ لِي مُلۡكٗا لَّا يَنۢبَغِي لِأَحَدٖ مِّنۢ بَعۡدِيٓۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡوَهَّابُ

🤲 У: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан», деди.
(Сод сураси 35-оят)

Аллоҳдан сўрасангиз, аввало, мағфиратни сўранг...

Яшнобод тумани "Ал Ҳудайбия" жоме масжиди имом хатиби Муродуллоҳ домла Ғойибназар ҳожи ўғли тайёрлади.

Телеграм | Facebook |Instagram
👍107😢3
Forwarded from Muslim.uz
🤲 Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَجْأَةِ الْخَيْرِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فَجْأَةِ الشَرِّ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин фаж`атил хойри ва аъузу бика мин фаж`атиш шарр», деган дуони ўқир эдилар.

🤲 Маъноси: Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман ва тўсатдан ёмонлик бўлишидан Сендан паноҳ тилайман.

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍69😢1
ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ‼️
ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ
❗️

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗓 Бугун милодий ҳисоб бўйича 2022 йил 23 май, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 22 санаси. Рамазон ойини кузатганимизга 22 кун бўлди. Яна саноқли кунлардан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади.

Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур" (Зориёт сураси, 55-оят).

📌 Шаввол ойида 6️⃣ кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

📍Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Даврон НУРМУҲАММАД
‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг

Muslim.uz @masjid_oshiqlari
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍95😢9🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Қуръондан ҳукм олиш ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
👍27😢3
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир маърузада руку ва саждада 10 марта "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар" деб айтиларкан. Агар бу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолса, унда нима дейиш керак "Субҳана роббиял аълаа" ни айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тасбеҳ намозида саждаи саҳв қиладиган бўлса, унда тасбеҳ намозининг тасбеҳлари айтилмайди. Чунки тасбеҳ намозида 300 та "Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар", тасбеҳи бўлади. Саждаи саҳвда ҳам бу тасбеҳларни айтса, тасбеҳлар сони ҳадисда зикр қилинган миқдордан ортиб кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
👍40😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда қаттиқ кулиб юборса намоз бузуладими?

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
👍22😢4
O'zingizni qachon tergadingiz
Hazrat Nuriddin hoji domla
▶️ Азизим ўзингизни қачон тергадингиз?
📀Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

#Жума_маърузалари
#Нуриддин_домла_ҳазратлари
#муфтий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍39😢5
#Зиёрат #Самарқанд

▪️Бўлажак муҳаддисларга ижоза берилди

Тошкент ислом институти жамоаси Самарқанд вилояти Пайариқ туманига етиб келиб, Ҳадис илми мактаби билан танишдилар.

Олий маъҳад 4-курс талабалари дарсларда Имом Бухорийнинг “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилган эдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидаЖомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабаларга ижоза шаҳодатномалари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов, мисрлик устозлар шайх Абдуллоҳ Абдурраҳмон, шайх Жамолиддин Ҳошим, Имом Бухорий жоме масжиди имом-хатиби Маҳмуджон домла Убайдуллаев, ректор Уйғун домла Ғафуров, ҳадис фани ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

4-курс талабаси Алимардон Мираҳмадов “Саҳиҳ”лардан охирги ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади.

Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар.

ТИИ устозлари диний таълимда узоқ йиллардан буён тўхтаб қолган хатми кутуб ва ижоза бериш анъанасини қайта тикладилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍65😢2
Forwarded from Fitrat.uz
🕌 Таниқли ва воиз уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 23 май куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Қарабоғ” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Яҳёхон домла Бобохонов;

🕌 “Облиқ” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Хусниддинхон домла Шарофходжаев;

🕌 “Қарабошбой” масжидига:
☀️ Пешинга Исмоилжонов домла Исроилжон;
🌃 Хуфтонга Иброхим домла Иманов;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍48🤩2