Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Таҳажжуд намози нима ва қай пайтда ўқилади?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Эркак киши намозда чап оёғини ётқизиб, унинг устига ўтиради ва ўнг оёғининг панжаларини қиблага юзлантирган ҳолда тикка қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 18 май куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 67-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 57-сураси бўлмиш 🌙 "ВОҚИЪА" сурасиннинг 68-80 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари: Етимларга ғамхўрлик қилган кишига жаннат вожиб бўлади

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ПЕШИНДА “ҲАЗРАТИ ИМОМ” МАСЖИДИДА “AЗОН ДАРСИ” БЎЛАДИ

🔸Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган муаззинлар учун “Aзон дарслари”ни ташкил қилган.

Ана шу анъана бугун, 18 май куни пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидида давом этади. Унда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган муаззинлар иштирок этишади. Вилоятлардаги муаззинлар дарсларда Zoom орқали онлайн қатнашади.

Навбатдаги “Aзон дарси” muslim.uz va AlQuran.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида онлайн кузатишингиз мумкин.

▶️ Youtube:
MuslimUzLive

▶️ Facebook: MuslimUzLive

Бугунги “Aзон дарси” пешин намозидан сўнг бошланади.

🕌 Манзил: Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги "Ҳазрати Имом" жоме масжиди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
🔸ТИЛАНЧИЛИКНИ КАСБ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

Одатда тиланчи деганда кўз олдимизга жисмоний жиҳатдан заиф, кўриниши абгор: юз-қўли кир, кийимлари йиртиқ-ямоқ одам келади. Аммо бугун тиланчилар ҳам, уларнинг қиёфаси ҳам ўзгараётгандек, назаримизда. Бу қадим “касб” катта-кичик урушлар, парокандалик, қурғоқчиликлардан қолган асорат бўлса-да, ҳозирги тинч, фаровон замонда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Одам гавжум жойлар, жамоат транспорти, масжидлар ёнида тиланчиликни “касб” қилган тўрт мучаси соғлом, ишласа ўзи тугул катта рўзғорни тебратиш қобилиятига эга эркаклар, оддий тикиш-бичиш ҳунари орқали ёки бирор жойда фаррошлик қилиб бўлса-да кундалик эҳтиёжини қоплаши мумкин бўлган аёлларнинг борлиги ачинарли ҳолат.

Айниқса, ёш боласи билан чиққан аёллар нури дийдасининг тарбияси бузулишига, унинг келажак ҳаётини хавф-ҳатарда қолишига сабабчи ҳам бўлади. Натижада болаларда ёлғончилик, кишилар олдида ўзини ночор сезиш, бировнинг ҳисобига яшаш каби иллатлар шаклланишига, носоғлом муҳит таъсирида улғайиб, эти қотади.

– Тиланчилик қилиш боқувчиси бўлмаган, кишилардан бирор нарса сўрашдан бошқа иш қўлидан келмайдиган кишилар учун ҳалол, аммо унинг ҳам чегараси бор, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ. – Яъни бу меъёр – бир кунлик ейиш-ичиш эҳтиёжини топгунга қадар бўлган вақт. Ундан ортиғи ҳаром саналади. Бунда ҳеч қачон эртаникини ҳам биратўла бугун топиб қўяй, дейилмайди. Кейинги кун Худо куч-қувват берса ёки бирор йўл кўрсатса, албатта, ишлаши, мабодо ҳеч иши ўхшамай, бошқа йўли қолмаса – яна кундалик эҳтиёжи учун тиланчиликка чиқиши мумкин. Мискин бўлиб, тирикчилигим шундан, дея шу ишга муккасидан кетиш фирибгарликдир. Бундайларнинг юзи икки дунёда ҳам шувут ҳолатда бўлади. Буни била туриб қилиш эса ўзини очиқ-ойдин хорликка маҳкум этишдир. Ўзини майиб-мажруҳ ҳолатда кўрсатиб, гадой, тиланчи қиёфасига солиш ҳам айни товламачиликнинг бир тури.
Динимиз бундан қатъий қайтаради...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Кимки нафсига қул бўлиб, маъсият ишларга гирифтор бўлса, ҳалол-ҳаром фарқига бормаса, нафси кучайиб, руҳи қувватсизланаверади.

Оқибатда ибодатлар унинг учун қийин, ёқимсиз бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларини қуйдагича келтиради:

وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَّحِيمٌ

(يوسوف/53)

яъни: “Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир” (Юсуф сураси 53-оят).

Ушбу оятда Роббимиз бизларга нафснинг моҳиятини баён қилиб, Ўзи раҳм қилмаса, у сабабли ҳолимиз хароб бўлишини таъкидламоқда. Роббимизнинг бизга раҳм қилиши эса, шариатга мувофиқ амалларга муяссар қилиши билан бўлади.

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАРЗЛАРДАН ЗАКОТ ЧИҚАРИШ
#закот

917-CАВОЛ: Мен танишимга 3 йил муддатга нехиа3 автомабилини насия савдога 9540 долларга сотдим. Хозиргача 3500 доллар берди. Мен закотни 3500 доллардан чиқараманми ёки 9540 доллардан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз умумий ҳаққингиз бўлган 9540 дан закот чиқарасиз. Агар олган 3500 пулингизни эҳтиёжларингизга ишлатиб юборган бўлсангиз, уни чиқариб юбориб, қолган суммадан закот чиқарасиз.

أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ.

“Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг наздида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради)” (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Қазо намози қай тартибда ўқилади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

1:58 дақ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШУ ҲОЛАТДА КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен 40 та қўйимни боқиш учун чўпон ёлламоқчи эдим. Чўпон билан келишувимиз қуйидагича:
- қўйларни 1 йилдан сўнг туғилган қўзиларини ўртага тенг бўлишамиз, шу чўпонни бир йиллик иш ҳақи;
- қўйлар чўпонни айби билан зарар кўрса (ўлиб қолса ёки йўқолса) зарарни у тўлайди.
Шу ҳолатда келишув тузсам жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларнинг бу шаклдаги ижара шартномангиз Шариатга зид ҳисобланади.

Ижара келишуви тўғри бўлиши учун ишга ёлланувчи нима иш қилиши, ижара муддати ва ҳизмат учун бериладиган ҳақ аниқ белгиланган бўлиши шарт. Агар бу шартлардан бири топилмаса, ижара фосид бўлади, ишчига ажри мисл берилади.

Чўпоннинг айби билан, қўйларга зарар етса, чўпон тўлайди аммо унинг айбисиз қўйларга бирор талофат етса, тўламайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.

#ДУО
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйда Қуръон китобини хатм қилиш тартиби

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🌙 Муфтий ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилдилар

Бугун, 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоевлар “Декларациялар мулоқоти” номли халқаро анжуманда қатнашиш учун Бухоро вилоятига ташриф буюрдилар.

Диний соҳа раҳбарлари ушбу вилоятдаги сафарларини эрта тонгдан табаррук масканлардан бири Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилишдан бошладилар.

Зиёрат асносида ўтганлар хотирасига Қуръони карим оятлари тиловат қилинди. Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо қилдилар.

Сафар тафсилотини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Муфтий
#Декларациялар_мулақоти
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar