Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Қуръони Карим 19-жуз | Фурқон сураси, 21-оятдан Намл сураси 55-оятгача

Шайх Алижон қори

👉https://youtu.be/2nuQ6jubKws

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИЁМАТДАН КЕЙИН ФАРИШТАЛАР ҚАЕРГА КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қиёмат куни ҳисоб-китоб тугагандан кейин, Аллоҳнинг фаришталари (дўзах фаришталаридан ташқари) қаерга кетади? Уларга ҳам одамлар каби жаннатга киритилиб, мукофот бериладими? Масалан, тўрт буюк фаришталар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ғайб оламига тааллуқли савол бўлиб, бизлар ғайб олами ҳақида Аллоҳ таоло билдирганча биламиз холос. Фаришталар Қиёмат кунидан кейин Аллоҳ хоҳлаган жойда бўлишади. Зеро, бирорта оят ёки ҳадисда уларни Қиёматдаги ҳисоб-китобдан кейин қаерда бўлишлари очиқ айтилмаган.

Охиратдаги мукофотлар инсонлар учундир. Фаришталар Аллоҳнинг итоаткор бандалари бўлиб уларга нафс ва шаҳват берилмаган, шайтон ҳам уларни васваса қилмайди ва Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилиш учун яратмаган, балки уларни фақат ибодат ва итоат қилиш учун яратгандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 20 апрель куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 65-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 56-сураси бўлмиш 🌙 "ВОҚИЪА" сурасиннинг 27-40 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОН - ҚУРЪОН ОЙИ: АР-РОҲМАН СУРАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Ар-Раҳмон – Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Сурада Аллоҳ таоло инсонларга, жинларга берган беҳисоб неъматлари эслатилган, ўттиз бир марта: “Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини инкор этасизлар?!” – деб хитоб қилинган.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромлар олдига чиқиб, Ар-Раҳмон сурасини бошидан охиригача ўқиб бердилар. Саҳобалар қироатга қулоқ солиб жим ўтираверишди. Бу ҳолни кўрган Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам жинлар қандай жавоб қайтарганини айтдилар: жинлар билан учрашилган тунда у зот Ар-Раҳмон сурасини ўқиб берганлар. Ҳар сафар “Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини ёлғонга чиқарасизлар?!” оятидан ўтилганда, жинлар: “Парвардигоро, Сенинг биронта ҳам неъматингни инкор қилмайсиз. Барча мақтовлар Сенгагина хос!” деб жавоб қайтаришган.

Ҳар нарсанинг зийнати бўлади. Қуръоннинг зийнати – Ар-Раҳмон сураси. Бу сурада дунё ва охират неъматлари, жаннат аҳлининг келинлари бўлмиш ҳурлар васф этилган, уларнинг зеб-зийнатлари ҳақида маълумот берилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳар бир нарсанинг келини бор. Қуръоннинг келини Ар-Раҳмон сурасидир” (Имом Байҳақий ривояти).

Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳадид, Воқеа, Ар-Раҳмон сураларини ўқийдиган қори осмонлару ер малакутида “Фирдавсда яшовчи” деб чақирилади”, дейилган (Имом Байҳақий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

#РАМАЗОН #ҚУРЪОН
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙Муфтий ҳазратлари: Фаришталар билан кўришган саҳоба

#Рамазон_2022

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСИГА ТЕЛЕФОН ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР ДИҚҚАТИГА!

📞 Техник сабабларга кўра бугунги онлайн тажвид дарсида ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97 900 92 94 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ноқулайлик учун узр сўраймиз. Кейинги онлайн тажвид дарсларида одатдаги телефон рақам иш фаолиятида бўлади, иншоаллоҳ.
#РАМАЗОН_КУНДАЛИГИ
#РАМАЗОН_2022
🕌"Абдуллоҳ ибн Масъуд" жомесида файзли таровеҳ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Рамазон ойининг биринчи ярмида 500 га яқин масжидда хатми Қуръонлар якунланиб, 300 дан зиёд масжидда янги Қуръон хатмлари бошланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Иброҳимжон Иномов Россияда мусофир ватандошларга маърифий суҳбатлар қилиб бермоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 УЛАМОЛАР АҚШГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Шаҳрихон тумани «Гултепа» жоме масжидида хатми Қуръон (Видеолавҳа)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Абдулбасир қори Москвадаги масжидда Қуръон хатмига ўтмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 "Волидаи Абдулазизхон" жомеъ масжидида хатми Қуръон (Видеолавҳа)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 “Яшил макон” лойиҳасида имконияти чекланганлар ҳам фаол қатнашмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (58 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кун хаворижлари

Салоҳиддин домла Шарипов

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.04.2022 - Чоршанба):
тонг - 04:13
қуёш - 05:36
туш - 12:27
аср - 17:09
шом - 19:10
хуфтон - 20:31

Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws