Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

🕌 Хабар берганимиздек, Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда бугунги жума намозини адо этиш учун Истанбулдаги бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган, қадимий ва бетакрор “Аё София” масжидига ташриф буюрдилар.

🌙 Жума намози аввалида машҳур қориларининг Қуръони карим қироати тингланди. Шундан сўнг Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари Ислом динининг молиявий ибодатлари бўлган – закот, фитр садақалари ҳақида мавъиза қилиб, уларнинг асл мазмун-моҳияти ва ҳаётимизда тутган ўрни хусусида жамоатга сўзлаб берди.

Жума намозида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари “Aё Софя Фотиҳ” мадрасаси очилиш маросимида қатнашдилар

Бугун, 15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркий давлатлар ташкилоти директори Бағдод Амраев, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули ҳамда бир гуруҳ давлат ва дин арбоблари иштирок этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “AЁ СОФИЯ ФОТИҲ” МАДРАСАСИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ҚАТНАШДИЛАР

Бугун, 15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған сўзга чиқиб, мазкур мадраса тарихи ҳақида сўзларкан, унда дарс берган буюк аждодимиз Али Қушчи ҳазратлари хизматларини эътироф этиб жумладан бундай деди:

...Биринчи муддариси мулла Хусрав бўлган бу даргоҳда Али Қушчи ҳам дарс берган. (Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига қараб) Ўзбекистон вакили бор-а! Ҳа, Али Қушчи бу ерда дарс берган...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилиб келган Навоий вилояти собиқ Бош имом-хатиби ҳамда Нурота туманидаги "Чилустун" жоме масжиди имом-хатиби бўлган Насриддин ҳожи домла Атоевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Аллоҳ таоло марҳум домламизнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Forwarded from Hidoyat.uz
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (16.04.2022 - Шанба):
тонг - 04:21
қуёш - 05:42
туш - 12:28
аср - 17:07
шом - 19:06
хуфтон - 20:26

Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
🌙 СОЛИҲ ЗОТЛАР РАМАЗОН ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАРДИЛАР?

🔸Муалло ибн Фазл айтадилар: "Солиҳ зотлар Рамазон ойи киришидан олти ой олдин Аллоҳ таолодан Рамазон ойига етказишини сўраб дуо қилар эдилар. Рамазондан кейинги беш ой мобайнида Рамазон ойида қилган ибодатлари ва солиҳ амалларини қабул қилишини илтижо қилиб сўрардилар".

🔸Саҳобаи киромлар Рамазон ойи кириб келиши билан жуда ҳам хурсанд бўлар ва ўзларидаги шоду хуррамликни зоҳир қилишар эди.

🔸Зубайд Ёмий розияллоҳу анҳу саҳобаи киромларни жамлаб, Қуръон тиловат қилиш ва уни бир мартабадан кўп хатм қилиш борасида мусобақалашар эдилар.

🔸Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.

🔸Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, мусҳафдан Қуръон тиловатига киришардилар.

🔸Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмишта хатм қилардилар".

🔸Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: "Албатта бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир", деб айтардилар.

🔸Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи битта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч кунда хатм қилар эдилар.

🔸Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлардилар.

🔸Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Ҳаммод ибн Абу Сулаймон сахий бой киши эди. Рамазон ойида ҳар куни юз кишига ифторлик қилиб берарди. Ийд намози ўқиб бўлингандан сўнг уларнинг ҳар бирига юз дирҳамдан эҳсон берарди".

🤲 Аллоҳ таоло бу муборак ойни барча мусулмонлар учун манфаатли қилиб, бу ойдан улкан ажр-савоблар билан чиқишимизни муяссар айласин.

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar