Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream scheduled for
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 19 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Олмазор, Яккасарой, Яшнобод ва Учтепа туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Авайхон” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;

🕌 “Мулла Қосим” масжидига:
☀️ Пешинга Саҳобиддин домла Сотимов;

🕌 "Дўмбиробод” масжидига:
☀️ Пешинга Собиржон домла Рустамов;

🕌 "Собитхон ҳожи” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадбобур домла Йўлдошев;

🕌 “Муҳсинхонтўра” масжидига:
☀️ Пешинга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;

🕌 “Кўзи ожизлар” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;

🕌 “Олтинхонтўра” масжидига:
☀️ Пешинга Исмоил Муҳаммад Содиқ;

🕌 “Дорус-салом” масжидига:
☀️ Пешинга Исҳоқжон домла Бегматов;

🕌 “Фотимаи Заҳро” масжидига:
☀️ Пешинга Бахтиёр домла Сатторов;

🕌 “Сузук Ота” масжидига:
☀️ Пешинга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 “Аҳмаджон қори” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Йўлдошев;

🕌 “Чимир ота” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 “Дўстижонбой” масжидига:
☀️ Пешинга Аъзамхон домла Эргашев;

🕌 “Имом Бухорий” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳасан домла Қодиров;

🕌 “Раҳимжон ота” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 “Усмон ибн Мазъун” масжидига:
☀️ Пешинга Асрориддин домла Хушназаров;

🕌 “Ал-Ҳудайбия” масжидига:
☀️ Пешинга Йўлдошали домла Каримов;

🕌 “Ислом ота” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;

🕌 “Пул емас ота” масжидига:
☀️ Пешинга Меърожиддин домла Ҳайдаров;

🕌 “Бешқайрағоч” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Ғуломов;

🕌 “Ҳасанбой” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳасанхон қори Абдумажидовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА

Куни кеча “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Умра тадбири билан боғлиқ ташкилий жараёнлар
Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан юқори даражада амалга оширилаётгани, Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизмат сифати ҳамда бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

🌙 Шунингдек, Кенгаш йиғилишида “Умра-2022” Рамазон мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Жумладан
, ҳозирги кунда муборак Рамазон ойида умра зиёратини юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳамкор ширкат масъуллари билан ўзаро мулоқот олиб борилгани, хусусан, Рамазон ва Шаввол ойлари учун янги шартнома лойиҳалари ишлаб чиқилгани, бунда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини юқори савияда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди.

❗️Ўз навбатида, ҳамкор ширкат томонидан Саудияда карантин талаблари юмшатилгани сабабли дунё мамлакатларидан умра зиёратига келувчилар сонининг кескин ошиб кетиши, бу эса меҳмонхона ижараси нархининг сезиларли кўтарилишига сабаб бўлиши, транспорт, озиқ-овқат, виза тўловларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир зиёратчи учун белгиланган тўлов суммасига қўшимча тўлов қилиниши маълум қилингани айтилди.

🔸Мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси масъуллари сўзга чиқиб, йиғилишда билдирилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Умра мавсуми намунали, тартибли ва юқори савияда ташкил этилаётгани, барча ташкилий ишлар инсон манфаати учун қилинаётганини таъкидладилар.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗНИ ЖАҲРИЙ ЁКИ МАХФИЙ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозларимда, яъни Бомдод, Шом ва Хуфтон намозлари фарзини икки ракатида овоз чиқариб ўқиман. Шом намозини учинчи ракати ва Хуфтон намозининг 3-4 ракатида Аллоҳу акбар, самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, салом беришни овоз чиқариб ўқиман. Пешин билан Аср намозида Аллоҳу акбар, самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, салом беришни овоз чиқариб ўқиман. Шу тўғрими? Овоз чиқариб ўқиган пайтимда ёнимда шериклар келиб намозини овоз чиқармасдан ўқийди. Уларни чалғитиб қўймаяпманмикин деб ўйлаб қоламан. Лекин овозимни чиқариб ўқишда давом этаман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар Қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, Махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийнинг чегараси ўзи эшитмоғи, жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
▶️ Ўзи ичмай дўстига сув илинганлар
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Гулистон" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (24-12-2021)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️РАМАЗОН ОЙИДА УМРА ЗИЁРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА

🕋 Айни кунларда Рамазон ва Шаввол ойларида Умра сафарини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий ва амалий ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда.

📆 Аввал хабар берганимиздек, ҳозирги кунда Саудия Арабистонида “COVID-19” пандемияси билан боғлиқ ўрнатилган карантин талаблари аста-секин юмшатилиб, Саудия ҳукумати томонидан барча давлатлар, хусусан, Туркия, Малайзия, Индонезия, Эрон ва Миср каби йирик мусулмон мамлакатларига Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилди.
👉Батафсил.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ҲУКМИ
#рўза

614-САВОЛ: Рамазон рўзасининг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир ақлли, балоғатга етган мусулмон учун Рамазон рўзасини тутиш – фарзи айндир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”, дейди (Бақара сураси 183-оят).

Бошқа оятда эса: “Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”, деб буюради (Бақара сураси 185-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закотни бериш, байтни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, деганлар. (Муттафақун алайҳ, Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган). Бошқа ҳадисда эса: “Рамазон ойингизда рўза тутинглар”, деб буюрганлар. (Имом Термизий Абу Умомадан ривоят қилганлар).

Рўзанинг фарзлигига ижмо-уламолар иттифоқи бор, бунга ҳеч ким хилоф қилмаган. Шунинг учун рўзанинг фарзлигини инкор қилиш куфр, имкони бўла туриб рўза тутмаслик фосиқлик бўлади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қасам ичиб, уни бажаролмадим. Энди нима қилай?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
РЎЗАНИНГ РУКНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзанинг рукн (фарз)лари нималар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзанинг рукни – рўзани бузувчи нарсалар (ейиш, ичиш ва жинсий алоқа)дан сақланишдир. Бу тонг отгандан қуёш ботгунча давом этади. Уламолар бунга иттифоқ қилганлар. Қуръони каримда: “Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!...”, деб буюрилади (Бақара сураси 187-оят). Рўзада ният ҳам шарт. (“Мавсуъатул фиқҳия”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазонга_тайёрланамиз
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир кирса, рўзага таъсири йўқми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @diniysavollar

#Рамазон #Рамазон_яқин #Рамазон_етказ_Аллоҳим
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги "Ҳазрати Аббос" жоме масжиди имом-хатиби Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум домламиз ва у киши билан бирга фожеада вафот этганларни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг яқинлари ва ёру биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.

🤲 Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ramazonga tayyormisiz 20
muslim.uz
🌙 Ҳикматлари бисёр Рамазон ойига тайёргарлигингиз қандай?

#Ramazon_tadorigi
#12_kun_qoldi

🌙 Меҳрибон Раббимиз барча мўмин мусулмонларни Рамазонга етказиб, унинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд қилсин!

🌙 Сабр ойига сабр-тоқатда, ризқи бутунликда, кенг феълликда, чиройли хулқда, ибодату тасбеҳда, дуойи хайрда етишликни раҳмли, Раззоқ бўлган Аллоҳ барчамизни Ўзи етказсин. Омин🤲

ЎМИ матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲГА ИШОНИБ РАСУЛИ АКРАМ ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ТАН ОЛМАСА, У ОДАМНИ НИМА ДЕБ АТАЙМИЗ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аллоҳга ва Расули акрам пайғамбаримизга ишонмайдиган одамни кофир деб эшитдим , агар Аллоҳга ишониб Расули акрам пайғамбаримизни тан олмаса у одамни нима деб атаймиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ким Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлигини инкор қилса, диндан чиқади. Унинг бошқа нарсаларга имон келтириши фойда бермайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг "Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир" (Фатҳ сураси 29-оят), деган сўзига қарши чиқаётган бўлади. Бу эса очиқ куфрдир. Аксинча ҳақиқий мўмин Аллоҳ таоло ва унинг Пайғамбарларига бирга имон келтиради. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Ютуб тармоғи қўйган видеомиз ичига реклама жойлаб, тушган даромаддан маълум фоизини беради. Шу ҳалолми?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).

Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.

Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!"

#Муфтий
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳга ҳамд бўлсин...
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»

Маъноси: "Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир."

#дуо
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН УМРАСИ: НАРХЛАР, МУДДАТЛАР ВА ШАРОИТЛАР

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
УЙ ОЛИШ УЧУН БУЙРАГИМНИ СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимиз йуқ. Уй олиш учун буйрагимни сотсам бўладими? Бу ҳаром ёки гуноҳмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ўзининг аъзоларига ҳақиқий эга ҳисобланмайди, балки улар Аллоҳники ва инсонга омонатга берилган. Шунинг учун шариатимизда одам ўз аъзоларини сотишга ҳаққи йўқ. Бу савдо ботил-бекор. Бу ишини қилган киши ва бунга ёрдам берганлар гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar