Зайнаб бинти Хузайма
#Сийрат
Зайнаб розияллоҳу анҳо ҳижратдан йигирма саккиз йил олдин (мелодий беш юз тўқсон олтинчи йили) туғилганлар.
Оталари: Хузайма ибн Ҳорис ибн Абдуллоҳ ибн Аъмр ибн Абдуманоф ибн Ҳилолдир.
Оналари: Ҳинд бинти Аъвф ибн Зуҳайр ибн Ҳамматоҳ ибн Журшдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳога уйланганларидан сўнг Зайнаб розияллоҳу анҳога ҳижратни учинчи йили Рамазон ойида уйландилар. Зайнаб онамиз мўмина, тақводор, солиҳа, ҳар қандай оғир шароитларда сабр қилувчи аёл эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу аёлнинг сабру матонатини эшитиб ҳамда эри вафот этганидан сўнг уни ўз қарамоғига олувчи, уни ҳимоя қилиб, кўмак берувчи бирорта киши қолмаганидан хабардор бўлиб, унга улуғ марҳамат кўрсатдилар. Аёлнинг чин мусулмонлиги, Ислом йўлидаги ҳаракати, сабр-матонати ва дин йўлида унга етган мусибатлари эвазига Зайнаб розияллоҳу анҳога яхшилик ирода этдилар ва унга совчи бўлдилар. Шу тариқа ҳомийси ва қаровчисидан айрилган бева аёлнинг мусибатларини енгиллатиш мақсадида уни ўз қарамоғларига олдилар. Зайнаб розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир йилгина умр кечирдилар.
Ҳижратнинг тўртинчи (мелодий олти юз йигирма олтинчи) йили Мадинаи мунавварада вафот этиб, Бақеъ қабиристонига дафн қилиндилар.
Манбалар асосида Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли тайёрлади.
@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятидаги ўрни
#Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси мустақил ва суверен давлат сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганига 25 йил тўлди.
Ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро хамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йил 24 октябрда фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашиш асосида тузилган энг йирик халқаро ташкилот.
БМТ Уставида кўрсатилгандек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенгхуқуқлили бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни хал этишда халқлар ўртасида хамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар харакатини уйғунлаштириб турадиган маркази хисобланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топиши билан инсон ва шахс хуқуқларини химоя қилишни халқаро хуқуқий тартибга солишни замонавий босқичига асос яратилди ва БМТ уставида таъкидланганидек: “Биз, Бирлашган миллатлар халқлари, инсоннинг асосий хуқуқларига, инсон шахсининг қадр қимматига, эркак ва аёлларнинг тенг хуқуқларига ва катта кичик миллатлар хуқуқларининг тенглигига ишончини қайта қарор топтиришга қатъий ахд қилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу Уставини қабул қилишга ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини таъсис қилишга розилик бердик!”
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/2417-zbekistonning-birlashgan-millatlar-tashkiloti-faoliyatidagi-rni

muslim.uz

“Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта у сизларга аниқ душмандир”. (Бақара сураси 208-оят) Ўзбек...

Суннат намозларининг фазилати
#Ҳадиси_шариф
Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ўн икки ракат суннат номозларни бардавом ўқиб юрса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади. Пешиндан олдин тўрт ракат, пешиндан кейин икки ракат, шомдан кейин икки ракат, ҳуфтондан кейин икки ракат, бомдоддан олдин икки ракат”. Имом Термизий ривоят килиб, бу бобда Умму Ҳабиба, Абу Ҳурайра, Абу Мусо ва ибн Умар розияллоҳу анҳумлардан ҳам ҳадис ривоят қилинган деганлар. Сўнгра Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг ҳам ҳадисларини келтириб, уни саҳиҳ деганлар. Имом Муслим ҳам Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ушбу ҳадисни ривоят қилган ва ҳадиснинг охирида Умму Ҳабиба онамизнинг: “Шундан буён уларни доим ўқийман” деганларини ривоят қилган. Кўриниб турибдики, нафл ибодатларни, хусусан фарзлардан олдинга ва кейинги суннат намозларнинг фазилати жуда улуғ. Шунинг учун имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабларида нафл намозларига алоҳада аҳамият қаратилган. Чунки намоз банданинг қиёматда нажот топишга асосий омили. Шундай экан уни ўз вақтида ва мукаммал адо этиш фарздир. Мободо вақтида ўқий олмаса қазосини ўқиш лозим бўлади. Аммо бир инсон қазосини ҳам ўқий олмай вафот этса, Аллоҳ таолонинг фазли ила адо қилинмаган фарзларнинг ўрнини нафллар билан тўлдирилади. Имом Насоий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банданинг қиёматда биринчи ҳисоб қилинадиган амали намозидир. Агар тўла бўлса, тўлиқ деб ёзилади. Агар унда камчилиги бўлса: Қарангларчи, зоя қилган(ўтказиб юборган) фарзларини тўлдирадиган нафлларини топасизми дейди. Сўнгра бошқа амаллар ҳам шунга кўра бўлади”. Деганлар. Мазҳаббошимиз тутган, аждодларимиз асрлар давомида унга оғишмай амал қилиб келаётган йўл нақадар гўзал! Тасаввур қилиб кўринг, эллик йилдан буён намоз ўқиётган инсоннинг уни тўлдирадиган яна эллик йиллик нафл ибодати бор. Аммо афсуски бугун баъзи ёшларимизни суннат намозларига бепарво қарашаётганини кўрамиз. Бунга гўёки ишлари кўплигини баҳона қиладилар. Аммо кўчада дўсти билан соатлаб гаплашишга вақти бор. Ваҳолангки тўрт ракатли намозга бор-йўғи беш дақиқа кифоя. Ушбу мақолани ёзиш асносида бир йигит келиб интернетдан Оиша онамиздан ривоят қилинган юқоридаги ҳадисни ўқиганини айтиб, ҳақиқатдан ҳам шундай ҳадис бор-йўқлигини, агар бор бўлса, мазкур ўн икки ракат намозни ўқилиш тартиби ҳақида сўради.
Бугун биз учун одатга айланган суннат намозлари, айни ўша ҳадисда фазилати зикр қилинган нафл ибодатлардир. Уларни бардавом ўқиб юрган инсонга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатда уй ваъда қилмоқдалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини яхши билган, суннатга мувофиқ ҳаётлари билан бутун дунёга устоз бўлган аждодларимиз бунга аввало ўзлари қаттиқ амал қилишган, қолаверса бизга ҳам буни таълим бериб кетишган. Балки фазилатларини билмагандирмиз, аммо намоз ўқишни ўрганган илк чоғларимизданоқ фарз намозлари билан бирга мазкур суннатларни ҳам қўшиб ўқишни устозларимиздан таълим олганганмиз. Ёшларимиз ҳам илмда, тақвода дунёга устоз бўлган аждодларимизнинг йўлларидан юриб, уларга муносиб фарзанд бўлишга интилсалар, албатта икки дунё саодатига етишамиз.
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси,
“Новза” жомеъ масжиди ноиби имоми А. Собиров.

Қушча
#Мақолалар
Кўп йиллар бурун уйда нимадир ишга андармон бўлиб туриб, “Эй аср бўлиб қолибди-ку” деб шошиб ўрнимдан турмоқчи бўлгандим. Рафиқам: “Ҳали аср киргани йўқ”, деди мутлақо хотиржам оҳангда. “Нега? Кунни қаранг!..” десам, “Ҳали қушимиз келмади”, деб жавоб қилди. “Қайси қушимиз?” дея ҳайрон бўлиб сўрадим-у шу чоқда ҳар куни деразамиз ортида сайрайдиган қушча эсимга тушиб қолди. “Эй шу қуш аср вақтида келадими?” дедим ажабланиб. “Фақат асрда эмас, ҳамма намозда келади. Олдинги уйимизда ҳам келарди, сизга илгари айтувдим-ку, эсингиздан чиқиб кетдими?” деди хоним. Эс қолибдими одамда, бугун нима еганини эслай олмайди-ю. Шу гапларни бир оз гаплашиб турганимиздан кейин дераза ортидан қушнинг сайроғи эшитилди. Мен югуриб бориб деразадан бўйладим. Аммо уни кўрмадим. Уйнинг томидами ёки барглар орасидами турган кичкинагина қуш бўлса керак-да деб қўйдим ўзимча. Рафиқам ҳам фарзандларимиз ҳам уни ҳеч кўрмаган экан.
Алҳосил, ўша қушчанинг сайраганини эшитар эдим-у, баъзида сайраши намоз вақтига тўғри келиб қолди деб ўйлаб қўярдим. Ўзини ҳеч ҳам кўрмагандим. Шу воқеадан сўнг ҳар доим намоз вақтида унинг сайрашини кутишни ва у сайрагани заҳоти олазарак бўлиб уни ахтаришни одат қилдим. Ҳамма вақт у айни вақтида келарди-ю, лекин сира ҳам кўзга чалинмас эди. Бир неча кун уни излаб топа олмаганимдан сўнг у кўринмайдиган қуш экан, деган хаёлга бориб изламай қўйдим.
Икки ҳафта бурун меҳмон келган эди. Шом чоғида бизнинг хотиржам ўтирганимизни кўриб, “Шом ўқимайсизми?” деди. Биз “Ҳозир қушимиз келади, кейин ўқиймиз”, дедик. У бизнинг гапимизга ҳам ажабланди, ҳам намоз вақти кечаётганини ўйлаб бетоқат бўлди. Орадан қанчадир вақт ўтгандан сўнг қушимиз сайради. Биз: “Ана энди намоз вақти кирди”, дедик. Шунда меҳмон деразага бўйлаб туриб уни топа олмади ва: “Шу қушларингизнинг боласи йўқми?” деб сўради. “Ўзини топа олмаяпмиз-у...” деб кулишдик.
Орадан бир-икки кун ўтиб қор ёғиб қаттиқ совуқ бўлди-ку, ўша куни шомда қушимизни роса кутдик. Соат миллари қўлимиздаги тақвимда кўрсатилган вақтдан хийла ўтиб кетди. “Ҳа, бугун қушимиз совуққа чиққиси келмасдан, намозни уясида ўқиб қўя қолибди-да”, деб ҳангомалашдик-да шомни ўқиб олдик. Намозни ўқиб жойнамозни йиғаётганимизда қушимиз келиб сайради. Соатга қараб вақтни эслаб қолдим. Эртаси куни Хасти Имомга келган эдим. Масжиднинг тепасидаги намоз вақтлари кўрсатилган таблога қарасам айни қушча сайраган вақтни кўрсатиб турибди.
Ҳа дарвоқе, қайси куни бир жойдан кечроқ қайтдим. Таҳоратхонага югуриб кетарканман, тасодифан қушимизнинг учиб бораётганини кўриб қолдим: кичикинагина, қорагина қушча экан.
Кеча оқшом алламаҳалгача компьютер қаршисида ўтириб, чарчаб ухлагандим. Бомдод чоғида жуда маст уйқуда ётган эканман қушимиз одатдагилардан шу қадар баланд овоз сайради-ки, уни эшитиб уйғонмаслик мумкин эмас эди. Уйғондим-у, ўрнимдан туришга мажолим йўқ. Бир амаллаб туриб олдим, кўнглим ёришиб қушимизга раҳмат айтдим. Агар у бунчалик жон-жаҳди билан сайрамаганида намозни қочириб қўйишим тайин эди-да.
Дамин ЖУМАҚУЛ, журналист

Имом Муслим
#Ҳадиси_шариф
Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Қушайрий ан-Нисобурий ҳижрий 206 йили Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир.
У зот ҳадис илмида китоби «Саҳиҳ» деб тан олинган 6 та имомларнинг биридирлар. Китоблари «Саҳиҳ Муслим» Қуръони каримдан кейинги ўринда турадиган китоблардан биридир. Имомнинг ҳадис илмидаги тутган ўринлари ва олий мартабаларга етишларига сабаб саҳиҳ китобларида бирорта зиёдалик ҳам, ноқислик ҳам бўлмаганлиги, бундан олдин ҳам, бундан кейин ҳам бунинг сингари тартибдаги китобни топилмаслигидир. Имом Муслим ҳадис жамлаш даврида унинг нозик жойларига жуда ҳам эътибор билан қарадилар. Ҳатто бир ҳарф бўлса ҳам ўзгартиришдан сақландилар. Бу зот ҳадисларни аввалидан охиригача узилиш ва иллатдан саломат, иснодлари ишончли бўлсагина саҳиҳ китобларига киритдилар. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»лари Имом Бухорийнинг китобларига қараганда баъзи томонлари афзаллигини уламолар қайд қилганлар.
Имом Нававий айтадилар: «Ернинг устида, осмоннинг остида Муслимнинг китобларидан кўра саҳиҳроқ китоб топилмайди».
Имом Муслим айтадилар: «Агар ҳадис аҳллари 200 йил ҳадис ёзсалар ҳам кучлари мана шу «саҳиҳ»ни ёзишликка етади, холос». Ва яна айтади: «Ҳар бир ёзган китобимни Абу Заръата ар-Розийга кўрсатдим, агар у зот, мана бу ҳадис иллатли, десалар тарк қилдим, агар, саҳиҳ, десалар китобимга киритдим».
Имом Муслим кўплаб китобларнинг муаллифидирлар. Шулардан энг машҳурлари «Саҳиҳ Муслим» бўлиб, мана шу китоб сабабли улуғ мартабага ва чиройли мақтовларга сазовор бўлдилар. Бундан ташқари, у зотнинг «Жомиъ ал-Кабир алал абвоб», «Китобу муснади ал-Кабир ала асмои рижол», «Китобу Асмои ва куна», «Китобу илал», «Китобу тамйиз», «Китобу ҳадис Амр ибн Шуъайб», «Китобу машойихи Молик», «Китобу авҳомул муҳаддисийн», «Китобу ман лайса лаҳу илла ровин воҳид», «Китобу табақати ат-Тобеъийн», «Китобу муҳозрамийн», «Китобу машойихи ас-Саврий» китоблари маълум ва машҳур.
Бундан ташқари «Саҳиҳи Муслим»га бир неча мухтасар ва шарҳлар ёзилган.
Имом Муслимнинг «Асмо ар рижол» номли китобларига Абу Бакр Аҳмад ибн Али Исфаҳоний шарҳ ёзган.
Имом Муслимдан ана шу даврнинг катта имомлари, жамоатлар ҳадис ривоят қилишди. Улар Абу Ҳотим ар-Розий, Мусо ибн Ҳорун, Аҳмад ибн Салома, Абу Исо ат-Термизий, Абу Бакр Ҳузаймий, Яҳё ибн Саъид, Абу Авона ва бошқалардир.
Имом Муслим (Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олган бўлсин) 261 ҳижрий сана, якшанба куни, 55 ёшларида бу оламдан кўз юмдилар. Душанба куни Нисобурда дафн этилдилар.

Тунги тиловат фазилати
#Қуръони_карим
Қуръонни тунда, хусусан, тунги намозларда ўқишга кўпроқ эътибор қаратмоқ лозим. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
...Аҳли китоблар орасида туни билан сажда (ибодат) қиладиган, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб чиқадиган тўғри жамоа ҳам бор. (Улар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадилар ва хайрли ишлар сари шошиладилар. Айнан улар солиҳ кишилардандир.(Оли-Имрон сураси, 113-114 оятлар.)
Икки саҳиҳ тўпламда шундай ҳадис мавжуд: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Абдуллоҳ, фалончи каби бўлмагин. У кечасида уйқусидан турар сўнг у(Қиёмул лайл) ни тарк қилар эди”.
Имом Табароний ва бошқалар Саҳл ибн Саъддан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мўминнинг шарафи кечани қоим қилишлигидадир”, деб марҳамат қилдилар. Бу борада ҳадис ва асарлар жуда кўп ворид бўлган.
Иброҳим Нахаъий: “Қуръонни тунда қўйни ийдириш муддатича бўлса ҳам ўқинглар”, деб айтар эди.
Язид Рақошийдан қуйидагича ривоят қилинади: “Агар мен ухлаётиб уйғониб кетсам, сўнгра яна уйқуга ётсам кўзларим ухламайди”.
Тунги намоз ва тунда ўқилган Қуръоннинг бошқалардан устунроқ эканининг сабаби шундаки тунда инсон қалби хотиржам ва турли нарсалардан холи бўлади. Шунингдек ҳожати учун зарур бўлган тасарруфлардан фориғ бўлади. Ҳамда ибодатнинг савобини барбод қиладиган риё ва шу каби амаллардан омонда бўлади.
Шу билан бирга шариат кўрсатмаларида тунда турли яхшиликлар борлиги ҳақида айтилади. Зеро Исро воқеаси ҳам тунда содир бўлган. Ундан ташқари Имом Бухорий қуйидаги ҳадисни келтиради: “Роббиларингиз ҳар кеча туннинг ярми ўтган вақтда дунё осмонига тушади ва: “Дуо қиладиганлар борми? Дуосини ижобат қиламан”, дейди”.
Ундан ташқари Имом Бухорий “Саҳиҳ” китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг“Тунда Аллоҳ таоло ҳар дуоларни қабул қиладиган бир вақт бор” деганлари ривоят қилинади:
Тунда ўқилган намоз ва қилинган тиловат оз ёки кўп бўлса ҳам унинг фазилати ҳосил бўлаверади. Лекин қанча кўп бўлса шунча фазилат ошиб бораверади. Бироқ доимий тарзда, туни бўйи қоим бўлиш макруҳдир. Шунингдек ўзига зарар етадиган бўлса ҳам тунги намоз ва қироатни тарк қилиш жоиз.
Озгина амал билан ҳам кечанинг фазилати ҳосил бўлишига Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки тунда ўн оят тиловат қилса ғофиллардан деб ёзилмайди, агар юз оят ўқиса итоат қилувчилар қаторида ёзилади, кимки минг оят тиловат қилса адолат қилувчилардан деб ёзилади”. (Абу Довуд ривояти.)
Саълабий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Кимки тунда икки ракат намоз ўқиса, Аллоҳ учун сажда қилгувчи ва қоим тургувчи бўлган ҳолда тунни ўтказибди”.
Жалолиддин Ҳамроқулов

Оёққа масҳ тортиш
#Фиқҳ
Икки оёқ (маҳсисиз, оёқяланг бўлса) ювилур, масҳ тортилмас.
Аҳли суннанинг тўртала фиқҳий мазҳабида ҳам таҳорат пайтида оёқяланг киши оёғини ювиши фарз. Маҳсили киши эса масҳ тортиши жоиз. Шиаларда эса оёқяланг киши ҳам масҳ тортмоғи вожиб. Баъзи зоҳирийларда эса ювиш билан бирга масҳ тортиш ҳам вожиб. Бугун ҳам баъзилар оддий пайпоққа масҳ тортишни жоиз, деб унга масҳ тортмоқдалар. (Бу жойда баъзи мусулмон уламолар ҳайъати масҳ тортиш жоиз, баъзилари жоиз эмас, деб фатво бераётган “ESHEL” номли пайпоқ маҳсилар назарда тутилмаган). Қуйида оёқяланг киши оёғига масҳ тортиши жоиз эмаслигига далиллар келтирилади:
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдик. (Нимадир бўлиб), У зот биздан ортда қолиб кетдилар ва аср намозига шошилиб таҳорат қилаётганимизда келиб қолдилар. Биз оёқларимизга масҳ тортаётган эдик. Шунда У зот овозлари борича: “Тўпиқларга дўзахдан вайл бўлсин” деб икки ёки уч марта нидо қилдилар”. (Имом Бухорий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан Маккадан Мадинага сафар қилдик. У зот Макка билан Мадининг орасидаги бир сувли жойга етиб келганларида аср намозининг вақти бўлиб қолди. Шунда одамлар сув томон (шошилиб) бордилар. Биз уларнинг ортиларидан етиб борганимизда, таҳорат қилиб бўлган эканлар. Тўпиқлари (га сув тегмаганлиги билиниб), ялтириб кўриниб турар эди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Тўпиқларга дўзахдан вайл бўлсин, таҳоратни мукаммал қилинглар!” дедилар”. (Имом Таҳовий ривояти).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам (ёнларида таҳорат қилган) бир кишининг оёғидаги озгина сув тегмай қолган жойга кўзлари тушиб: “Тўпиқларга дўзахдан вайл бўлсин”, дедилар (Имом Таҳовий ривояти).
Абдулмаликдан ривоят қилинади: “Мен Ато ибн Абу Рабоҳга: "Сиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини бирортасидан У зотнинг икки оёқларига (маҳсисиз ҳолда) масҳ тортганлари ҳақида бирор нарса эшитганмисиз", деб сўраганимда у: “Йўқ”, деди (Имом Таҳовий ривояти).
Бадруддин Айнийнинг “Умдатул-қорий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий” китобида қуйидагича ривоят қилинади:
Саид ибн Мансур Абдурраҳмон ибн Аби Лайлодан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари икки оёқни (маҳсисиз ҳолида) ювишга иттифоқ қилганлар”.
“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Баҳодир Баҳромжон ўғли тайёрлади.

Аллоҳнинг муҳаббати суннатга эргашишликда!
#Ҳадиси_шариф
Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориши билан мўмин-мусулмонларга катта инъом кўрсатди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз суннатлари билан инсониятни Аллоҳнинг йўлига бошлаш учун келганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
Аллоҳ ўз ичларидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, мўминларга инъом этди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар. (Оли Имрон сураси, 164-оят).
Пайғамбардан мурод Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Суннат ислом динимизнинг таълимотининг иккинчи асосий манбаларидан биридир. У гўё Қуръони каримнинг шарҳи бўлиб, Қуръон оятларининг маъносини янада кенгроқ тушунишга, ундаги аҳкомларни батафсил баён қилишга хизмат қилади.
Баъзи бузғунчи оқим эгалари айтади: Набавий ҳадисни тарк этиб, Қуръони каримнинг ўзи ҳукм олишга кифоя қилмайдими? Унда ҳамма нарса бор эмасми? Албатта Аллоҳ таоло каломи шарифи Анъом сурасининг 38-оятида шундай дейди:
Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз.
Аҳли сунна вал жамоа уламолари бу саволга қуйидаги тарзда жавоб берадилар:
- Албатта, бу оятда зикр қилинган “Китоб” лафзидан мақсад Лавҳул-Маҳфуздир. Унда ҳамма нарсани битиб қўйилгани ҳақида шак-шубҳа йўқ. Бу ўринда Лавҳул-Маҳфуз ҳақида сўз кетмаяпти, балки, Қуръони карим ҳақида баҳс қилинмоқда.
- Қуръони карим бизларни ҳадиси шарифга эргашишимизга буюради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло каломи шарифи Мужодала сурасининг 7-оятида шундай дейди:
"Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир."
Бу оятда Аллоҳ таоло бутун умматни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга эргашишга буюрди. Оятнинг ниҳоясида амалда эътиборсиз кишини қаттиқ жазо билан огоҳлантирди. Айни чоғда ҳадиси шарифни қабул қилмаган киши Қуръони каримни ҳам қабул қилмаган бўлади.
- Агар биз ҳадиси шарифни қабул қилмаганимизда эди, намозни тўлиқ адо эта олмасдик. Чунки Қуръони карим кунлик фарз намозлар сонини келтирмади. Ҳар бир намознинг ракатларини ҳам баён қилмади. Шу билан бирга намознинг шартлари, рукнлари ва уни ботил қиладиган амалларини ҳам баён қилмади. Қандай қилиб ҳадиси шарифдан ҳукм олмай намоз ўқий оламиз?. Бу эса диннинг устуни бўлган намоздаги ҳолат. Ақида ва бошқа шаръий ҳукмларда ҳадиснинг ўрни катта эмасми?
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу шафоат масаласига доир ҳадисни айтиб бераётганларида ўша ерда ўтирган кишилардан бири: “Эй, Абу Нажид! Нега сен бизларга Қуръонда айтилмаган нарса ҳақида гапиряпсан”, деди. Шунда Имрон Ибн Ҳусайннинг жаҳли чиқиб: “Сен ўзинг Қуръон ўқиганмисан”, дедилар. У “ҳа”, деди. “Ўқиган бўлсанг унда намозларнинг ракатлари ёзилган оятни ўқиганмисан”, у: “йўқ”, деди. “Ундай бўлса, сен буларни қаердан билдинг, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисларидан эмасми?”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти).
Ойдек равшанки, Қуръони каримнинг ўзи билан кифояланганлар суннатнинг мақоми қай даражада эканини билмайдилар ёки Қуръони каримга муҳаббатлари йўқ. Бироқ, улар Қуръон ва ҳадисга асосланган ислом динини ёмон кўрадилар. Албатта, Ислом дини масалаларининг тўртдан уч қисми ҳадиси шарифда мавжуддир. Булар ҳадиси шарифни инкор қилиш билан муқаддас динимиз Исломни бузмоқчи бўладилар.
Расулуллоҳнинг суннатларидан юз ўгириш, унга хилоф амал қилиш дунёда фитна-фасоднинг келтириб чиқишига, охиратда аламли азобга сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Яратган барчамизни пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббатли ва суннатларини адо қилишликка насиб этиб, тўғри йўлидан адаштирмасин.

Англияда мусулмон аҳоли сони ўсмоқда
#Янгиликлар
Британия мусулмонлар кенгаши маърузасида Англия ва Уэльсдаги мусулмонлар сони кейинги ўн йил ичида миллиондан ошгани айтилган. Маърузада таъкидланишича, бу ердаги мусулмонлар сони 2001 йилда 1.5 млн. бўлган, 2011 йилга келиб эса 2.7 млн.га етган. Расмий маълумотларга кўра, Англия ва Уэльсда аҳолининг исломга кириши бошқа ерлардагиларга нисбатан жадал бораётир. Бунинг устига мусулмонлар ўртасида туғилиш катта ва қариялар сони ҳам камчилик. Мусулмон аҳолини бошқа аҳоли билан қиёслаганда бошқаларнинг бешдан бири 15 ёшдан кичик бўлса, мусулмонларнинг учтадан биттаси ўн беш ёшдан кичикдир. Кекса авлод масаласига келганда, аҳолининг бошқа вакиллари 16 фоиз бўлгани ҳолда мусулмон аҳоли 4 фоизни ташкил этади. Британия мусулмонлар кенгаши маълумотига кўра, мусулмонлар 2011 йилда ҳам умумий ҳисобда жуда камчилик бўлган – умумий аҳолининг 20 фоизини ташкил қилган. Бу кўрсаткич британияликларнинг оммавий ишончига зид келади. Кейинги ўтказилган тадқиқотлар кўрсатишича, мусулмонлар бундан тўрт баробар кўп. Англия ва Уэльсдаги мусулмонларнинг ярми – маҳаллий аҳоли вакиллари ва деярли (73%) ўзларини британиялик деб ҳисоблайди.
Британия мусулмонлар кенгаши таъкидлашича: “Ушбу маъруза мусулмон аҳолини статистик нуқтаи назардан ўрганишга қаратилган дастлабки тадқиқот ишидир”. Бундан ташқари, ташкилот вакилларининг хабар беришича, ҳукумат ва сиёсий арбоблар маърузанинг айрим пунктларига эътибор қаратишлари керак. Маърузада мусулмон жамиятининг турар жой ва ижтимоий тенгсизлик борасидаги муаммоларини ҳал этиш лозимлиги айтилган.
Буюк Британия бош вазири Ник Клегг маърузага жавобан: «Ҳар бир инсон келиб чиқиши ва ижтимоий аҳволига қарамасдан тенг ҳуқуқлилик ва фаровон ҳаёт кечиришга ҳақли. Ҳеч шубҳасиз, Британия мусулмонлари мамлакатнинг гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ана шу тадқиқот сабаб бўлиб, биз кўплаб инсонларни иш билан, уй-жой билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қиламиз», деди.

Дунё олимларини тарбиялаган аёллар
#Мақолалар
Қуйидаги мақолада олимларни тарбиялаган баъзи муниса аёллар ҳақида маълумот келтириб ўтамиз:
Имом Шофеъий
Ҳумайди ҳикоя қилади: Шофеъий бизга шундай деган эди: "Мен онам қарамоғида етим ўсдим. Бошланғич таълим марҳаласида тенгдошларимга дарс бера бошладим. Устоз дарсга келмай қолганда устоз ўрнига талабаларни бошқариб, уларга таълим берардим. Буни кўриб устоз мендан ҳақ олмай қўйди". Музаний дейди: "Шофеъий етти ёшида Қуръонни ёд олган, ўн ёшида эса "Муватто"ни ёдлаган".
Аҳмад ибн Ҳанбал
Имом Аҳмад ҳам жуда эрта етим қолганлар "Олти ёшимда онам мени тонг саҳарда уйғотиб, ўзи таҳорат олдирар эди. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг чиройлик кийимларни кийдириб, қўлимдан етаклаб масжидга олиб келарди. Мени хонақоҳга киргизиб ўзи масжиднинг пана жойига ўтиб оларди. Бир оздан кейин муаззин келиб бомдод намозига азон айтарди". Дунёга танилган ва мусулмонларнинг имоми деган номни олган Имом Аҳмаднинг Имом Аҳмад бўлишларига асосий сабабчилардан бири у кишининг муниса оналаридир.
Ибн Нажийя (Нужийя) номи билан танилган улуғ олим Али ибн Иброҳим ўз даврининг катта муфассир ва воизларидан бўлган. Султон Нуриддин Зинкий ва Салоҳиддин Айюблар ҳурматига сазовор бўлган. Ана шу олим тафсир фанида катта ютуқларни қўлга киритишидаги сирни айтиб дейди:
"Тафсирни тоғамдан таълим олганман. Дарсдан қайтишим билан онам сўроққа тутарди:
– Бугун тафсирдан қайси сурани ўргандинг?
Мен бугунги дарсни тоғамдан қандай эшитган бўлсам шундайича онамга айтиб берардим. Онам сўзларимни охиригача тинглаб бўлиб, бошини чайқарди.
– Яхши, лекин ҳамма билганларини айтмабди-да. Мен тафсирни тоғанг билан бирга ўрганганман. Аслида уламолар бу оят тафсирида мана бундай дейишган, ана бундай дейишган,– деб тоғам дарсига қўшимча қилиб қўярди".
Мана азизлар ислом дини келиб аёлларни шаънини кўтарди, натижада улар Салоҳиддин Айюб ва Нуриддин Занкий раҳматуллоҳи алайҳимга ўхшаган подшоҳлар лол қоладиган фарзандларни тарбия қилишди.
Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли

“Таъвилоту аҳл ас-сунна”: хом гапларга пишиқ жавоблар
#Ақида
Диёримиздан тафсир илмига бой маънавий мерослари билан улкан ҳисса қўшган машҳур муфассирлар етишиб чиққан.
Ана шундай буюк алломалардан бири, калом илмининг имоми, мусулмонлар эътиқодининг ислоҳчиси деб эътироф этилган зот имом Мотуридийдир.
Алломанинг ислом илмига қўшган ҳиссасининг нақадар улуғлигини Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида бундай таърифлаган эди: “Имом Мотуридий бобомизнинг ўрта асрлардаги ғоят хатарли ва таҳликали бир вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, авлодларга ибрат бўладиган маънавий жасорат намунасини кўрсатиб, ислом оламида «Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган юксак шарафга сазовор бўлгани бу нодир шахснинг улкан ақл-заковати ва матонатидан далолат беради”.
Мовароуннаҳрда мукаммал тафсир асар тасниф этган илк муфассирлардан бири Абу Мансур ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий ас-Самарқандий (238-333ҳ.й.) ҳисобланади. Унинг “Таъвилоту аҳл ас-сунна” деган тафсир асари “Аҳли сунна вал жамоа” йўналишининг энг мўътабар ва асосий манбаси саналади.
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/aqida/item/2415-ta-vilotu-a-l-as-sunna-khom-gaplarga-pishi-zhavoblar

Диёримиздан тафсир илмига бой маънавий мерослари билан улкан ҳисса қўшган машҳур муфассирлар етишиб чиққан. Ана шундай буюк алломалардан бири, калом и...
Саудия уломолари ҳайъатининг “такфир” тушунчаси ҳақидаги хулосалари
#Экстремизм_ва_терроризм_тараққиёт_кушандаси
Саудия Арабистон Подшоҳлигидаги “Мўътабар уламолар кенгаши”нинг такфир (бировни куфрда айблаш) ҳақидаги баённомалари ва қарорларининг хулосаси:
1-жузъ
Ар-Риёз шаҳри 26.09.2016
Кириш:
“Кофирга чиқариш - такфир” баъзи одамларга чигал бўлган тушунчалардандир.
“Кофирга чиқариш”нинг ҳукмлари:
1. “Кофирга чиқариш” такфир – асоси Аллоҳ ва Расулига бориб тақаладиган шаръий ҳукмдир. У “ҳалол қилиш” ва “ҳаром қилиш”га ўхшайди.
2. Куфр деб сифатланган ҳар бир нарса ҳам диндан чиқарадиган “катта куфр” бўлавермайди.
3. Қуръон ва суннат кофирлигига очиқ ойдин далолат қилганларидан бошқаларни кофирга чиқариш мумкинэмас. Бунда шубҳа ёки гумон кифоя қилмайди.
4. “Кофирга чиқариш” оқибатида хатарли ҳукмлар келиб чиқади. Шариат “ҳад”лари (Шаръий жазолар) шубҳа бўлганда тарк қилинар экан, шубҳа асосида “Кофирга чиқариш”ни тарк қилиш авло ва лозимдир. Ваҳоланки, “ҳад”нинг оқибатида келиб чиқадиган нарсалар “Кофирга чиқариш” нинг оқибатида келиб чиқадиган ишлардан енгил ҳисобланади.
5. Гоҳида Қуръон ёки суннатда маълум бир сўз ёки иш ёхуд эътиқод куфр эканлиги ҳақида маълумотлар келади. Аммо, буларнинг бирортасини бажарган инсон кофир бўлишига монеъ далил борлиги учун кофир ҳисобланмаслиги мумкин.
6. “Кофирга чиқариш” ҳам бошқа аҳкомлар сингари сабаблари топилиб, монеълар йўқ бўлгандагина тўғри бўлади. Бунга мерос масаласини ўхшатиш мумкин.
7. Гоҳида мусулмон қаттиқ хурсандчилик ёки қаттиқ ғазаб туфайли куфр калимасини айтиб қўйиши мумкин. Бу ҳолда қасддан қилмагани учун кофир бўлмайди. Худди қиссада бир киши қаттиқ хурсанчиликдан хато қилиб “Эй, Аллоҳ, Сен қулимсан, мен Раббингман” – деб юборганидек.
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси У. Жиянов таржимаси

Жувайрийя бинти Ҳорис
#Сийрат
...Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайрия розияллоҳу анҳога уйланганларидан сўнг мусулмонлар тушундиларки, бу Зоти шариф энди Бани Мусталақ қабиласига куёв бўлдилар. Шу воқеанинг ҳурмати юзасидан қўлларидаги Бани Мусталақ қабиласидан асир тушган барча аёлларни озод қилдилар.
Бани Мусталақ қабиласи бу олийжаноблик ва авфу марҳаматни кўргач, барчаси Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтиришиб, Исломни қабул қилдилар. Шу тариқа Жувайрия розияллоҳу анҳо ўз қавмига энг кўп хайр ва барака келтирган аёллардан бўлиб қолди...
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/sijrat/item/2431-zhuvajrijya-binti-oris

old.muslim.uz
Жувайрийя бинти Ҳорис
Жувайрийя розияллоҳу анҳонинг отасининг исми: Ҳорис ибн Абу Зирор ибн Ҳабиб ибн Оиз ибн Молик ибн Мусталақдир. Жувайрийя розияллоҳу анҳо ҳижратдан ўн...