Muslim.uz
94.2K subscribers
18.3K photos
5.14K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: “НАФСУ ХОҲИШИМИЗ БИЛАН ЭМАС, БАЛКИ СУННАТГА МУВОФИҚ ИШ ТУТАЙЛИК”

Бугун, 11 февраль
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Кўк терак” жомесига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари бугунги жума мавъизаси: “Қуръони каримдаги энг буюк оят” (Оятал курсининг фазилати) мавзусида маъруза қилиш асносида ушбу ояти каримани ўқиб, сўнг ҳар бир оятини алоҳида оят, ҳадис ва уламолар сўзлари асосида тафсирини айтиб ўтдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Aёллар сочларини калта қилиб кестиришлари мумкин эмасми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ИМПЛАНТ ТИШ ҚЎЙДИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Имплант тиш куйдириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ҳаётини асраш, унга етаётган зарарларни даф қилиш динимизнинг асосий мақсадларидан. Шунинг учун ҳам барча мазҳаб фуқаҳолари зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар. Демак, ҳозирги кунда оммалашган имплант тиш қўйдириш ҳам жоиз экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЛАГА БЕШИК ОЛИШ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
#оила #нафақа

881-CАВОЛ: Фарзанд туғилганда бешикни қизнинг ота-онаси қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда фарзанд балоғатга етгунича уни едириб-ичириш, кийинтириш, уй-жой ва бошқа барча зарурий жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек, хасталик етса даволаш ва таълим тарбия беришлар ҳам отанинг зиммасига вожибдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилган:

وَعلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ

"...Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир..." (233-оятдан). Шундай экан болага бешик олиш ҳам отанинг зиммасида. Бу мажбуриятларни бажармасдан бошқаларнинг зиммасига юклаш гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Сўнгги йилларда мамлакатимизда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятининг ташкил этилиши ўзбек заминида таваллуд топиб, илмий фаолият олиб борган буюк аллома ва мутафаккирлар меросини илмий тадқиқ этиш ва унинг натижаларидан амалий фойдаланиш жараёнида янги босқични бошлаб берди.

Янги Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг кўплаб бебаҳо асарларини, ноёб ёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш ва келажак авлодга безавол етказиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш муҳим аҳамият касб этади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yurtimizda dafn etilgan sahoba maqbarasi taʼmirlanmoqda

Batafsil: https://vaqf.uz/oz/news/view/770

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
ҚАЗИ ҲАҚИДАГИ “ФАТВО”ГА МУНОСАБАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда хориждан келтириладиган от ҳайвони ичакларининг барчаси “ҳаром” экани ҳақида хабар тарқалди. Мана шундай гап-сўзлар кўпчилик юртдошларимизни қаттиқ ташвишга солди. Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида кўп йиллардан буён қази маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланадиган, катта тажрибага эга бўлган соҳа мутахассислари билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида ҳар йили юртимизга хориждан бир неча тонна атрофида қази тайёрлаш учун ишлатиладиган ичаклар олиб келиниши ва улар асосан Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Монголия, Испания, Польша каби мамлакатлардан экани аниқланди. Охирги йилларда мазкур юртлардан пандемия сабабли ичаклар деярли импорт қилинмаган экан. Монголия ва Польша давлатларидан олиб келинадиган ичаклар “ҳалол” ёки “ҳаром” экани ҳозирча аниқ тасдиғини топмади. Аммо Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Испания давлатларидан олиб келинадиган ичакларни ҳалол экани таъкидланди.

Шунингдек, юртимизда отлар ҳалол йўл билан сўйилгани учун унинг ичакларидан тайёрланадиган қази маҳсулотлари ёки турли таомлар ёхуд қазининг ичаги қайнатилган сувларнинг барчаси ҳалол-покдир.

Шундай экан, кўпчилик истеъмол қиладиган маҳсулотни чуқур ўрганмасдан, унинг ҳаммасини ҳаромга чиқариш асло тўғри бўлмайди. Бундай фатво беришга фақатгина юртнинг Муфтийсидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки нотўғри берилган фатво оқибатида жуда кўплаб тушунмовчилик ва одамларнинг тинчини бузиш ҳамда турли кўнгилсиз ишларга сабаб бўлинади.

Таъкидлаш жоизки,
ҳадиси шарифларда фатво бериш вазифаси ўта масъулияти ва катта жавобгарлик мавжудлиги ҳақида кўп ваъидлар келган. Яъни, воқеликни тўлиқ ўрганмай, етарли билим ва тажриба орттирмай туриб, қўрқмасдан фатво беришдан қайтарилган.

Демак, кўп изланмай ва мулоҳазасиз қилинган чиқишлар жамиятда турли тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Шундай экан, долзарб масалада етарли илмга эга бўлмай, уни чуқур таҳлил этмай, соҳа мутахассисларининг фикрларига қулоқ тутмай ва ҳақиқий ҳолатни инобатга олмай айтилган ҳар қандай гап, ҳатто уни аҳли илм айтган бўлса ҳам, фатво ҳисобланмайди ҳамда шаръий кучга эга бўлмайди.

Мазкур мулоқотда соҳа мутахассисларига диёримизга олиб келинадиган ичаклар динимиз талаби асосида сўйилган от ҳайвонига тегишли эканига эътибор қаратиш ва барча зарур чора-тарбирларини кўриш тушунтирилди.

Ўз навбатида таъкидлаймизки, диний масалаларни баён этишда ваколати ва салоҳияти бўлмаган, турли шахсларнинг фикр билдиришлари шаръан жоиз эмас. Юқорида баён этилганидек, Фатво мақомидаги масалаларда ўлкамизда фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ва у киши раҳбарлигидаги Уламолар Кенгаши ёки Фатво ҳайъати қарор чиқаришга ҳақлидир.

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда бардавом қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Оятал курси ўқилган уйдан жину шайтонлар қочади ва ўқигувчини Аллоҳ таоло Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлайди

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳридаги "Новза" жоме масжиди муаззини Абдулҳодий қори Самиевнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган онахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган мураттаб қори фарзандларни ўстирдилар, чиройли тарбияладилар.

🤲 Аллоҳ таоло марҳума онанинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Фарзандларини Қуръонга ошно қилиб тарбиялаганликлари ва бу йўлдаги чеккан заҳматларини Аллоҳ "иззат тожи" билан сийласин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Абдулҳодий қори Самиевга ва у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Muslim.uz @muslimuzportal
СМС ОРҚАЛИ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: СМС орқали талоғингни бердим ёки талоқ қилиш ниятида жавобингни бердим деса, талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эр хотинига хат ёки СМС орқали талоқ қўйса, талоқ тушади. Чунки динимизда: "Китобат хитобат кабидир", яъни: "Ёзув гапириш кабидир", деган қоида бор. Шунга асосан талоқ тушади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Баъзи инсонлар домлага бориб, ўзини ўқитиб келади. Шу динимизда борми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОН ЎҚИЁТГАНДА ҲИЖОБДА БЎЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши Қуръонни мусхафдан ўқиётганда ҳижобда бўлиши шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиётган аёл кишининг олдида номаҳрам эркак бўлмаса, аёл киши ўзига қулай тарзда Қуръон ўқийверади. Ҳижобда бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Аллоҳ ... қилгувчилар билан биргадир
Anonymous Quiz
88%
Сабр
2%
Ҳаж
9%
Ибодат
1%
Энди билиб оламан
Forwarded from Hidoyat.uz
Яхудийлар қайси фариштани ўзларига душман деб билар эдилар?
Anonymous Quiz
10%
Микоил
17%
Азроил
50%
Жаброил
7%
Исрофил
16%
Энди билиб оламан
Forwarded from Hidoyat.uz
#ҳикмат

Ўғлим! Тавбани кечиктирма, чунки ўлим тўсатдан келади!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Forwarded from Hidoyat.uz
#VAQF_YANGILIKLARI
Navoiy viloyatidagi muhtojlarga elektr pech va ko'mir xayriya qilindi
➡️BATAFSIL

Jizzaxlik hamyurtlarimiz uchun Qurʼoni karim nusxalari xayriya qilindi
➡️BATAFSIL

Muhtoj oilalarning uylari ham isidi
➡️BATAFSIL

Yurtimizda dafn etilgan sahoba maqbarasi taʼmirlanmoqda
➡️BATAFSIL

Vaqf fondi Jizzaxda masjid qurilishiga hissa qo'shdi
➡️BATAFSIL

Xayriya qilish uchun ustiga bosing: PAYME | CLICK

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM