Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Мажмуа қурилиши кўздан кечирилди. Бу ерда қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда. Шу ерда галдаги қурилиш ишлари ҳақида маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари Ҳазрати Ҳизр мажмуасидаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей великого собирателя хадисов Имама Бухари. Были прочитаны суры из Корана.
Осмотрен ход строительных работ в комплексе. Здесь возводятся мечеть на 10 тысяч человек, четыре минарета и террасы. Представлена информация о предстоящей работе.
Глава государства посетил также мавзолей Первого Президента Ислама Каримова в мемориальном комплексе Хазрати Хизр.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Маърифий_суҳбатлар
Янги кўрсатувнинг бугунги сонида: киберўғрилик, тарозидан уриб қолиш ва фирибгарлик каби иллатларнинг олдини олиш муҳокама қилинади

Шунингдек, кўрсатув давомида:

⚡️ Оиладаги камчиликларни омма олдида муҳокама қилиниши тўғрими?

⚡️Баъзилар ибодат масаласини тор доирада тушунишмоқда, шу қанчалик тўғри?

⚡️Отанинг оиласи олдидаги масъулияти қандай?

⚡️Инсон вафотидан кейин қилинадиган амаллар нималардан иборат?

Шу каби саволларга "Маърифий суҳбатлар" кўрсатувидан жавоб олишингиз мумкин.

Ушбу теледастурнинг навбатдаги сонини бугун, 10 февраль, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, томоша қилишни тавсия этамиз.

#Маърифий_суҳбатлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jizzaxlik hamyurtlarimiz uchun Qurʼoni karim nusxalari xayriya qilindi

Vaqf fondi tomonidan Jizzax viloyatidagi 171 ta masjidga jami qiymati, 119 958 000 so‘mlik, 8191 dona diniy-maʼrifiy kitoblar va Qurʼoni karim nusxalari xayriya qilindi.

BATAFSIL: https://vaqf.uz/oz/news/view/769

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР МАДИНА ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИГА ЕТИБ КЕЛИШДИ.

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

@hajumrauz

Телеграм I Twitter I Instagram
Forwarded from Muslim.uz
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from ALHIDOYA.UZ
#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.iss.one/Alhidoya_kanali
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума: 9)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 #Бугунги_жума_мавъизаси:
ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ЭНГ БУЮК ОЯТ

Ҳар бир фарз намоздан кейин Оятал курсини ўқиш
– кишини жаннатга киришига сабабдир. Бу ҳақда Расулимиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

“Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсини ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари).

Намоздан кейин Оятал курсини ўқиш фазилати ҳақида бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилган:

“Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади”
(Имом Табароний ривоятлари).

Демак, ҳар бир фарз намозидан кейин “Оятал курси”ни ўқишни одат қилган кишини жаннатга кириши умид қилинади. Шундай экан, намоздан кейин ўқиладиган Оятал курси ва тасбиҳларга алоҳида эътибор бериб, Уларга доимий амал қилиб юриш катта ажрлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИДАГИ “КЎК ТЕРАК” МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ ҚИЛАДИЛАР

🕌 Шу йил 11 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Кўк терак” жомесига ташриф буюрадилар.

🔸 Муфтий ҳазратларининг жума намозларига ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz #жума_намозига_ташриф
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for