Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Пешқадамлар" - Абдураҳмон Ибн Авф розияллоҳу анҳу
11-сон

Нўъмонхон Яҳёхон, 
Тошкент ислом институти талабаси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#пешқадамлар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢 #ЖОНЛИ: 🌙 МАККАИ МУКАРРАМАДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА СУҲБАТ

You tube: https://youtu.be/tJI2sA3abME

Facebook: https://fb.me/e/1clpOjWRG

ITV (tas-ix) https://itv.uz/#!/concert/34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (42 minutes)
Forwarded from Muslim.uz
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
АЛЛОҲ ЎЗ НЕЪМАТИНИНГ АСАРИНИ БАНДАСИДА КЎРИШНИ СЕВАДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот: «Молу мулкинг борми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Қайси молу мулкдан бор?» дедилар. «Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан», дедим. «Агар Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

612. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Ўз неъматининг асарини бандасида кўришни севади», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

613. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яктак чопонлар тақсимладилар. Махрамага улардан ҳеч нарса бермадилар. Махрама (менга): «Эй ўғлим, мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юр», деди. У билан бордим. «Кириб, уни менга чақир», деди. Мен у зотни унга чақирдим. У зот устларида яктак чопон билан чиқдилар ва: «Мана буни сен учун олиб қўйган эдик», дедилар». Унга қараб, Махрама рози бўлди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

#АЛЛОҲ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
51-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ясин сураси 13-19 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭЛЕКТРОН ТАСБЕҲНИ БАРМОҚҚА ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
“ДАСТУРХОНДА ҚОЛГАН НОН ШАЙТОННИ НАСИБАСИ”МИ?
#одоб

877-CАВОЛ: Яқинда тўйимиз бўлди. Келин бўлиб тушган хонадонимда қизиқ одатлар бор экан. Қайнонам “Дастурхонда дуо қилаётганда нон қолиб кетмасин. Акс ҳолда, у нонни емаслик керак. Қолган нон шайтоннинг ризқи бўлади. Уни кучукка бериш керак”, деб айтди. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки, у барака таомнинг қаерида эканини билмайди”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисдан Аллоҳ таоло берган ризқнинг қадрига етмаслик шайтоний амал экани, тўкилган таомни ердан олиб, тозалаб ейиш ризқнинг қадрига етиш, инсонлардан қолган таомлар шайтон ва жинлар учун таом қилиб берилгани маълум бўлади. Бу дуо қилинганидан кейин дастурхонда қолган нонларни емаслик керак, бу шайтонни насибаси бўлади дегани эмас, аксинча уларни авайлаб олиб қўйиш, ушоқларини эса териб ейиш лозимлигини ифода қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умра кундалиги: Зиёратчиларнинг таассуротлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned «#ЖОНЛИ: ИСЛОМДА ОМОНАТДОРЛИК ВА ВАЪДАГА ВАФО ФАЗИЛАТИ (28.01.2022 й.) https://youtu.be/tff20S8vKxU Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz @muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar»
ЗАМОНАМИЗ УЛАМОЛАРИ, ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР, ИЛМИЙ ИЗЛАНУВЧИЛАР ВА ТОЛИБИ ИЛМЛАР ДИҚҚАТИГА!

🔸 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2021-2024 йилларга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида ажратган №AJIM-202110011 – “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мультимедиа дастурларини яратиш” мавзусидаги мақсадли илмий-амалий лойиҳа доирасида “МАРКАЗИЙ ОСИЁ КАЛОМ ИЛМИ ТАРИХИ: ЯНГИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ЁНДАШУВЛАР” мавзусидаги илмий мақолалар тўпламида ўз мақолангиз билан иштирок этишга таклиф этамиз.

Мазкур тўпламда замонамиз уламолари, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар ва салоҳиятли толиби илмлар ўзларининг илмий мақолалари билан иштирок этишлари мумкин...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:15 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 28 январь куни
кечки соат 20:15 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://fb.me/e/16XQgnj2Y

You tube https://youtu.be/3TAfN-JQWRE

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умра кундалиги: Макка шаҳридаги табаррук жойлар зиёрати

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умра кундалиги: Ўзбекистонлик зиёратчилар Умра сафарида

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for