Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
КАСАЛ ҚЎЙНИ СЎЙГАНДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ СЕЗИЛМАСА
#ҳалол_ҳаром

875-CАВОЛ: Бир қўйимиз касал бўлиб қолган эди, ҳалоллаш учун сўйганимда қон чиқди, лекин ҳеч қандай ҳаракатни сезмадим. Шуни ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал қўйни сўйганда ҳеч қандай ҳаракат сезилмай, фақат қон чиқса, у ҳолда қаралади: қон худди тирик ҳайвондаги каби шиддат билан отилиб чиқса, уни гўшти ҳалол. Агар қон тирик ҳайвонники каби чиқмасдан секин оқса, уни гўшти ҳалол эмас, чунки ўлган ҳайвоннинг қони ҳам дарров қотиб қолмайди. Бу мавзуда “Жавҳаротун-наййира” китобида шундай дейилади:

وَإِنْ ذَبَحَ شَاةً أَوْ بَقَرَةً وَتَحَرَّكَتْ وَخَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ أُكِلَتْ وَإِنْ لَمْ تَتَحَرَّك وَلَمْ يَخْرُجْ مِنْهَا الدَّمُ لَمْ تُؤْكَلْ وَإِنْ تَحَرَّكَتْ وَلَمْ يَخْرُجْ مِنْهَا الدَّمُ أُكِلَتْ وَإِنْ خَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ وَلَمْ تَتَحَرَّك وَخُرُوجُهُ مِثْلُ مَا يَخْرُجُ مِنْ الْحَيِّ أُكِلَتْ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَبِهِ نَأْخُذُ كَذَا فِي الْيَنَابِيعِ

“Қўй ёки сигирни сўйганда, у ҳаракатланса ва қон чиқса, гўшти ейилади. Агар ҳаракатланмаса ва қон чиқмаса, гўшти ейилмайди. Агар ҳаракатлансаю қон чиқмаса ҳам, гўшти ейилади. Қон чиқсаю ҳаракатланмаса, қон чиқиши худди тирик ҳайвонники каби бўлса, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздида ейилади. Мана шу гапни оламиз. “Янобиъ” китобида шундай келган”.

Яна
шуни билиш керакки, ҳайвоннинг баъзи ҳаракатлари унинг тириклигини билдириб турса, баъзилари эса, унинг ўлганига далолат қилади. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:

وَ قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ سَلَمَةَ : إنْ فَتَحْتَ فَاهَا لَا تُؤْكَلْ ، وَإِنْ ضَمَّتْهُ تُؤْكَلُ ، وَإِنْ فَتَحَتْ عَيْنَهَا لَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ ضَمَّتْ عَيْنَهَا أُكِلَتْ ، وَإِنْ مَدَّتْ رِجْلَهَا لَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ ضَمَّتْهَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ قَامَ شَعْرُهَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ نَامَ لَا تُؤْكَلُ وَهَذَا صَحِيحٌ لِأَنَّ الْحَيَوَانَ يَسْتَرْخِي بِالْمَوْتِ فَفَتْحُ الْفَمِ وَالْعَيْنِ وَمَدُّ الرِّجْلِ وَنَوْمُ الشَّعْرِ عَلَامَةُ الْمَوْتِ لِأَنَّهَا اسْتِرْخَاءٌ ، وَضَمُّ الْفَمِ وَتَغْمِيضُ الْعَيْنِ وَقَبْضُ الرِّجْلِ وَقِيَامُ الشَّعْرِ لَيْسَ بِاسْتِرْخَاءٍ بَلْ حَرَكَاتٌ تَخْتَصُّ بِالْحَيِّ فَتَدُلُّ عَلَى الْحَيَاةِ ،

“Муҳаммад ибн Салама айтади: "(Агар касал қўйни сўйганда) оғзини очса, ейилмайди, оғзини юмса, ейилади. Кўзини очса, ейилмайди, кўзини юмса, ейилади. Оёғини чўзса, ейилмайди, оёғини йиғиб олса, ейилади. Юнглари тикка бўлса, ейилади, жунлари ётиб қолса, ейилмайди. Бу сўз саҳиҳдир. Чунки ҳайвон ўлса, бўшашади. Оғизни очиш, кўзни очиш, оёқни чўзиш, юнгни ётиши ўлим аломати, чунки бу нарсалар бўшашишдир. Оғизни юмиш, кўзни юмиш, оёқни йиғиб олиш, юнги тик бўлиши, тирикка хос бўлган ҳаракатдир. Демак бу ишлар ҳайвонниг тирик эканлигига далолат қилади”.

Шаръ
ий сўйишдан аввал тириклиги аниқ бўлиб турган ҳайвоннинг гўшти ҳар қандай ҳолатда ҳалолдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

T
elegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Маййит кафанини чайнаб қўяди, деган гап тўғрими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Кеча каффорот намози ҳақида эшитиб қолдим. У қанақа намоз, қачон ва қандай ўқилади?

Зикриё домла Бобораҳимов

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 дан ортиқ ҳадисда келган суннатни биласизми ?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ўнта жаннат башорат берилган буюк саҳобаларнинг бири, Хулафои рошидинларнинг иккинчиси, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг энг суюкли саҳобаларидан биридирлар. У зотнинг тўлиқ исмлари Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл Ал-Адавий Ал-Қурашийдир. Расули акрам алайҳиссалом Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуни “Форуқ” – “ҳақ ила ботилни ажратувчи”, – деб айтганлар.

Умар разияллоҳу анҳу нубувватнинг бешинчи йилида ўттиз уч ёшларида мусулмон бўлганлар. Исломни қабул қилишларидан аввал Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

اَللَّهُمَّ أَعِزَّ الإِسْلاَمَ بِأَحَبِّ هَذَيْنِ الرَّجُلَينِ إِلَيْكَ بِأَبِي جَهْلٍ أَوْ بِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ ﴾ (رواه الإمام الترمذي)﴿

яъни: “Эй Парвардигор, мана шу икки кишидан – Абу Жаҳл ёки Умар ибн Хаттобдан – қайси бири Ўзингга суюмлироқ бўлса, Исломни у билан азиз қилгин”, – деб дуо қилган эдилар (Имом Термизий ривоятлари).

manba
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Ақиқа жонлиқлари ва сўйиб тарқатиш тартиби қандай?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИЗ НИКОҲ ЎҚИТИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 1 йил олдин эрим билан урушиб қолдик ва у менга талоқсан кет йўқол деб айтди. Ўшанда 1 ёшли фарзандим бор эди. Кейинчалик ярашиб, никоҳ ўқитмасдан яшаб кетдик. Яқинда 2 фарзандимиз дунёга келади. Биз никоҳ ўқитишимиз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ икки хил бўлади: ражъий ва боин.

Ражъий талоқ - очиқ-ойдин талоқ сўзини айтиш орқали тушган талоқдир. Бу талоқ тушганда идда тугамасидан аввал эр хотиннинг розилигисиз қайта никоҳ ўқитмасдан ярашиб олиши (никоҳига қайтариши) мумкин.

Боин талоқ эса жавобингни бердим, ота-онангникига кет, яшамиман деган сўзларга ўхшаш ва бошқа талоққа очиқ-ойдин далолат қилмайдиган гаплар айтилганда тушади. Бундай талоқда янги никоҳ (гувоҳлар ва маҳр билан) ўқитилади.

Сизларники 1-туридан бўлгани учун ярашган вақтларингизда иддангиз (3 ҳайз миқдори вақти) ўтиб кетмаган бўлса, никоҳларингиз тўғри. Агар кейинроқ ярашган бўлсаларингиз, у ҳолда тезлик билан тавба қилинглар ва ўртадаги никоҳни янгиланглар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Заифларингиз туфайли ризқланасиз": Қашқадарёлик ногиронларга аравачалар хайрия қилинди...

БАТАФСИЛ: https://vaqf.uz/oz/news/view/752

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
🤲 МАДИНАИ МУНАВВАРАДАГИ НАВБАТДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОН ВА ДУОЛАРГА ЖОНЛИ ҚЎШИЛИНГ!

🌙 Бугун, 24 январь куни соат 22:30 дан бошлаб, Мадинаи мунавварада бўлиб турган “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов билан "Мадина шаҳрининг фазилати ва ушбу заминдаги муборак зиёратгоҳлар" ҳақида суҳбат бўлади. Ўз навбатида аҳли илмлар ва мухлис халқимиз томонидан ўқилган хатми Қуръонларнинг якуний дуолари жонли эфирда қилинади.

🤲 Мухлисларимиз қалбларида дуою илтижолари, Расул алайҳиссаломга саломлари ва хатми Қуръонлари бўлса, жонли эфир вақтида изоҳ (коммент) ёзиб, билдиришлари мумкин. Устозлар томонидан ушбу илтижолар ўқилиб, Масжиди Набавий ёнида бахшида этилади.

Бугун Масжиди Набавийдаги хуфтон намозидан кейин Тошкент вақти билан соат 22:30 дан бошлаб, хатми Қуръон якунлари ва дуоларни жонли эфирда кузатинг ҳамда бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: Muslimuz

#ЖОНЛИ #Умра2022 #Мадина

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢 #ЖОНЛИ: 🌙 МАДИНАИ МУНАВВАРАДАГИ НАВБАТДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОН ВА ДУОЛАР

You tube: https://youtu.be/wvqWxMO5_Ww

Facebook: https://fb.me/e/1fo58oeOA

ITV (tas-ix) https://itv.uz/#!/concert/34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz #умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умрачиларга хизмат кўрсатувчи ширкатларни танлаш жараёни қандай бошланган?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ширкатларга сифат ва сервис жиҳатидан қўйилган мезонлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Умра тўловига имконияти йўқларнинг навбати сақланадими?
Келгусида нархлар арзонлаши мумкинми?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Маййит кафанини чайнаб қўяди, деган гап тўғрими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Кеча каффорот намози ҳақида эшитиб қолдим. У қанақа намоз, қачон ва қандай ўқилади?

Зикриё домла Бобораҳимов

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Ғусл вожиб бўлган вақтда “Исми Aъзам” каби зикрларни айтиб дуо қилса бўладими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

Ла́ ила́ҳа иллалло́ҳул кари́мул ъази́м. Субҳа́наҳу таба́рокалло́ҳу Роббул ъаршил ъази́м. Алҳамду лилла́ҳи Роббил ъа́лами́н.

Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин (Имом Насаий ривоятлари).

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадинаи мунаввара зиёрати – Уҳуд тоғи, Қубо ва Қиблатайн масжидлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 26 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 55-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 48-54 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar