Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Дунёдаги энг йирик музейлардан бирида ислом санъати галереяси очилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸АҚШда машҳур мусулмон Муҳаммад Али куни ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Элчилар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Умра тўлови тафсилоти
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸БААда «Энг буюк араб ақллари» жамғармаси ташкил этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸«Ғарбий турк хоқонлиги: тарих ва танга – пул тизими» номли монография нашр этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Шарқий Европанинг қадимий мадрасасига экскурсиялар бошланади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Аутизмга чалинган 5 ёшли қизалоқ Қуръонни тўлиқ ёдлади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz
Яхшиликка йўлловчи...

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:

اَلدَّالُّ عَلَى الْخَيْرِ كَفَاعِلِهِ

(رواه الامام الترميذي عن انس رضي الله عنه)

яъни: “Яхшиликка йўлловчи киши ўша яхшиликни қилувчи кабидир” (Имом Термизий ривоятлари).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Banda Alloh va Rasulullohning
010
▶️ Bandaning Allohdan qo'rqinchi
📀 Салоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#yoshlar_tarbiyasi
▶️ 78

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

#дуо
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эсланг, Мен ҳам сизларни эслайман. 4️⃣

Умр ниҳоясида сен барибир ёлғиз қоласан. Муҳими, ҳаётдаги қийинчиликларга қарамай, уни ўзгартириш учун қилган ҳаракатингдир.⌛️🧗🏃🏽

Таржимон: Акмалхон Аҳмедов

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ГИЛАМГА НАЖОСАТ ТЕГИБ, ҚУРИБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйдаги гиламгами ёки ўтирадиган жойгами сийдик ёки маний тегса ва у қуриб кетса, шу жойга тегиб кетсак, теккан жойимиз нопок бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гиламга нажосат тегиб, қуриб қолган бўлса, уни кийимга ёки баданга тегишининг зарари йўқ. Лекин у жойда намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

"Ҳожат намози" нима?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 19 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 54-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 41-47 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (57 minutes)
БОМДОДНИНГ АЗОНИДА "АССОЛАТУ ХОЙРУН МИН-АН-НАВМ"НИ АЙТМАСА
#азон

869-CАВОЛ: Бомдод намози азонида "Ассолату хойрун мин-ан-навм" калимасини айтмаса азонни қайтариб айтадими? Қайтариб айтса далилини ҳам келтирсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ҳолатда азонни қайтариб айтмайди, балки хато бўлган жойини тўғрилайди: "Ассолату хойрун мин-ан-навм" калимасини 2 марта айтиб, изидан Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳ калималарини айтиб қўяди. Мабодо тўғрилашни унутса ҳам, намози жоиз бўлади. Бу ҳақда "Фатовои ҳиндия" китобида шундай дейилади:

وَإِذَا قَدَّمَ فِي أَذَانِهِ أَوْ فِي إقَامَتِهِ بَعْضَ الْكَلِمَاتِ عَلَى بَعْضٍ نَحْوُ أَنْ يَقُولَ : أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ قَبْلَ قَوْلِهِ : أَشْهَدُ أَنْ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ فَالْأَفْضَلُ فِي هَذَا أَنَّ مَا سَبَقَ عَلَى أَوَانِهِ لَا يُعْتَدُّ بِهِ حَتَّى يُعِيدَهُ فِي أَوَانِهِ وَمَوْضِعِهِ وَإِنْ مَضَى عَلَى ذَلِكَ جَازَتْ صَلَاتُهُ كَذَا فِي الْمُحِيطِ .

Азон ёки иқоматида баъзи калималарни бошқасидан аввал айтиб қўйса, масалан: "Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ" жумласини "Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ" дан аввал айтса, бунда афзали шуки, ўз ўрнидан аввал айтилган калима, токи ўз ўрнида қайтариб айтилмагунча, ҳисобга олинмайди. Агар хато ҳолатида давом этса ҳам, намози жоиз бўлади. "Муҳит" китобида шундай келган". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозхон рукуда икки қўлининг кафтлари билан тиззасини чангаллаб ушлайди. Қўл тирсакларини букмасдан, тик тутади. Бошини кўтариб ҳам юбормайди, пастга тушириб ҳам юбормайди, балки, бели билан баробар тутади. Нигоҳини оёғининг бош бармоқлари учига қаратади. Шу ҳолатда:
سُبْحَانَ رَبِّىَ الْعَظِيمْ
“Субҳаана Роббиял-Азийм” деб камида уч марта ёки тоқ қилиб (5, 7 ва ҳ.к. марта) айтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саидаброр Умаров: 2021 йилда 69 миллиард сўмдан ортиқ маблағ хайрия учун сарфланди

"ВАҚФ" фонди томонидан 2021 йилда амалга оширилган хайриялар ҳақида Фонд Матбуот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида брифинг ўтказилди

Батафсил: https://vaqf.uz/oz/news/view/750

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
Forwarded from Muslim.uz
#Ҳадис: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar