Muslim.uz
92.6K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Етимга меҳрибонлик қилиш қалбдаги қаттиқликни кетказади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Маданий мерос объектлари билан боғлиқ масала қатъий назоратга олинди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Татаристонда Ислом қўлёзмалар маркази очилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Хушхабар: “Сунани Термизий” ҳадислар тўплами шарҳи илк бор ўзбек тилида нашр этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Қуръонни юзлаб мусулмонлар ёд олди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ўзбекистон ва Беларус Диний идоралари вакиллари онлайн мулоқот ўтказди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸“Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” китобининг араб ва инглиз тилларидаги таржимаси тақдим этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазратлари Андижондаги “Бурҳониддин Марғилоний” масжиди янги биноси қурилишини кўздан кечирдилар
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Андалус услубидаги масжид Испаниянинг ислом тарихидан сўзлайди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ислом мактабига нуфузли мукофот топширилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Al-Hadid
Abdulbasit Abdulsamad
▶️ Ҳадид сураси

📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ

#Қуръон
▶️57

Савобидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг
⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ислом дини инсонларни доимо бир-бирлари билан яхши муомалада бўлишга буюрар экан, уларнинг муомалалари беғараз бўлиши учун ўзаро муносабатлари ҳам самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди.

Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган, яъни у жамиятдан ажралиб, алоҳида яшай олмайди. Шундай экан, мўмин киши диний ва дунёвий ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўсту ёрларни танлаши лозим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадиси шарифларида марҳамат қиладилар:

وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا

“Бир-бирларингизга биродар бўлмагунингизча, мўмин бўлмайсизлар, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кира олмайсизлар” (Имом Муслим ривоятлари).

#солиҳ #дўст
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Паст овозда, танҳо ва қалбан дуо қилинг!

Ҳаётингиздаги энг қийин ва машаққатли онларда, Аллоҳга дуо қилиш эҳтиёжи янада кучайганда, дуо қилиш учун қандай шароит ихтиёр қилганингизни эслай оласизми? Ҳойнаҳой, оқшом бошингизни ёстиққа қўйиб юлдузли осмонга тикилган кўйи унинг чексиз-чегарасиз эканлигини тафаккур қилган ҳолда ёки Аллоҳ билан юзма-юз қолиш имкони бўлган сокин, кимсасиз бир жойни танлаган бўлсангиз керак. Ибодат асносида маънавий ҳузур, асосан ёлғиз қолганда, ҳеч ким билмаган вақтда, Аллоҳ билан танҳо, юзма-юз бўлганда сезилади. Хато ва гуноҳлари учун мағфират, эҳтиёжларининг қондирилиши учун дуо қилаётган инсон, албатта ёлғиз ҳолда дуо қилишни танлайди. Бунга бир мисол Закариё алайҳиссаломнинг дуосидир. Қуръон каримда унинг Аллоҳдан наслини давом эттирадиган ворис истаб яширинча қилган дуоси шундай баён қилинган:

«У Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла. У: «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, эй Роббим, сенга дуо қилишла бадбахт бўлмаганман» (Марям, 3–4-оятлар)...
ҲАР БИР ЭШИТГАН НАРСАСИНИ ГАПИРИШДАН ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ҳар бир эшитган нарсасини гапирмоғи ёлғончи эканлигига кифоя қилади», дедилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Кишининг ҳар бир эшитган нарсасини гапириши ёлғончи эканлигига етарлидир», дедилар.

Ибн Ваҳб айтдилар: «Молик менга: «Билки, ҳар бир эшитган нарсасини гапираверадиган киши (хатодан) омонда бўлмайди. Ва ҳар бир эшитган нарсасини гапираверадиган киши ҳеч қачон имом ҳам бўлмайди», деди». (Изоҳ: бу ҳадисда намоздаги имом назарда тутилмаган. Ҳадиснинг маъноси шундай: «Ҳар бир эшитган ҳадисини ривоят қилаверадиган киши сўзи эътиборга олинадиган, эргашиладиган кишилардан бўла олмайди». Валлоҳу аълам.)

Абдураҳмон ибн Маҳдий: «Киши эшитган нарсаларининг баъзисини (гапиришдан) ўзида тийиб турмагунича иқтидо қилинадиган имом бўла олмайди», деб айтдилар. (Изоҳ: бу ҳадисда ҳам сўзи эътиборга олинадиган пешво назарда тутилган.)

Суфён ибн Ҳусайндан ривоят қилинади: «Иёс ибн Муовия мендан: «Сенинг Қуръон илмига муҳаббат қўйганингни кўряпман, менга бир сурани ўқиб, тафсир қилиб бер, уни қай даражада билишингни кўрайин», деб сўраганида, мен уни(нг айтганини) қилдим. Шунда у: «Сенга айтадиган гапларимни ёдингда сақлаб қол. Ҳадис хусусида ҳақоратланишдан эҳтиёт бўл (яъни, тўқима ҳадис айтиб, одамларнинг лаънатига гирифтор бўлма... – тарж.). Чунки баъзида киши (тўқима) ҳадисни айтиб, ўзи хор бўлади. Ҳадиси ёлғонга чиқарилади», деди».

Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Сен қавмга ақллари етмайдиган бирор ҳадисни айтмагин. Агар айтадиган бўлсанг, уларнинг баъзиларига фитна бўлади», дедилар.

«Имом Муслим» китобидан.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#олтин_сўз

13. Жумай ибн Умайр Таймийдан:
“Ҳазрат Ойша розияллоҳу анҳодан:
– Қайси аёл Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ севимли эди? – дея сўралди.
– (Қизи) Фотима, – дедилар.
– Эркаклардан­чи? – дейилди.
– Фотиманинг эри (Али).
Зеро, билишимча, у кўп рўза тутар, кўп намоз ўқирди”.
(Термизий ривояти)

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#ИНФОГРАФИКА:
ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
ЁХУД МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС!

Ушбу номдаги замонавий методларни ўз ичига олган ИНФОГРАФИКА тайёрланди.

🔸 Инфографикада пиротехника воситаларининг моддий ва маънавий зарарлари, унинг саломатликка салбий таъсири, Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши, шундай буюмларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлишига оид маълумотлар ифода қилинган.

Шунингдек, тарбия ишига мутасадди бўлганлар ва ота-оналарга муҳим тавсиялар баён этилган.

🔸 Мобил қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш учун инфографиканинг PDF шакли, мавзуга оид видеороликлар ва мазкур фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланган тегишли кодекслар моддаларининг QR кодлари берилган.

❗️ Сизлардан ушбу инфографикани кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз.

📎 PDFни юклаб олиш
📎 Телеграм орқали PDF

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal
“Шу дуодан сўнг мол-дунё ортимдан эргашиб юрадиган бўлди. Ҳатто бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим”. Бу гап қайси машҳур саҳобага тегишли?
Anonymous Poll
20%
Абу Бакр Сиддиқ р.а.
13%
Умар ибн Хаттоб р.а.
55%
Абдураҳмон ибн Авф р.а.
12%
Усмон ибн Аффон р.а.
🌙 Муфтий ҳазратлари 24 декабрь куни Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” масжидига жума намозига ташриф қиладилар

Шу йил 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини сирдарёликлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун “Гулистон” жомесига ташриф буюрадилар.

Муфтий ҳазратлари ташриф давомида мўмин-мусулмонлар билан самимий мулоқот қилиш, туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва соҳа ходимлари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

🔸 Маълумот учун, “Гулистон” масжиди 1905 йилда қурилган. Жоме 1926 йил ёпилиб, 1947 йилда қайта очилган. 2007–2009 йилларда масжиднинг ҳозирги биноси қайтадан ҳашар йўли билан қурилган. Масжид ҳудуди кенгайтирилиб, замон талабига мос равишда муҳташам масжид хонақоси, таҳоратхона ва кейинроқ қўшимча маъмурий бинолар қад ростлаган.

🕌 Гулистон масжиди майдони 4800 квадрат метр бўлиб, унинг асосий биносига 2000 киши, айвон ва қўшимча бинолар билан ҳисоблаганда 3000 дан зиёд киши бемалол ибодат қилиши мумкин.

🔸 Муфтий ҳазратларининг Сирдарё вилояти ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#олтин_сўз

14. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этдилар:
“Кишининг амакиси отаси ўрнидадир”. (Термизий ривояти)


Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
🕌 “Гулистон” масжидида Муфтий ҳазратлари ташрифларига тайёргарлик давом этмоқда

🔸Хабар берганимиздек, бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” масжидига жума намозига ташриф буюриб, сирдарёлик мўмин-мусулмонларга мавъиза қилиб берадилар.

🕌 Айни пайтда “Гулистон” жомесида Муфтий ҳазратлари жума маърузаларини тинглаш ва жума намозини адо этиш учун келаётган минглаб сирдарёлик мўмин-мусулмонларга жой ва шароитлар ҳозирланмоқда.

🔸Муфтий ҳазратларининг ташриф ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Live stream scheduled for