Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream finished (40 minutes)
#Фотолавҳа: 🕌 Муфтий ҳазратлари "Холид ибн Валид" жомесида пешин намозида минглаб асакаликларга фарзанд тарбиясидаги энг муҳим масалалар ҳақида суҳбат қилиб бердилар

🕌 ФОТОЛАВҲАЛАР

#Андижонга_ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ АСАКА ШАҲРИДАГИ "ХОЛИД ИБН ВАЛИД" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ПEШИН НАМОЗИ ВАҚТИДАГИ ТАШРИФЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб юборманг! ⚡️Бугун "Ўзбекистон" телеканалида Намангандаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” масжидидаги маърифий суҳбатлар намойиш этилади

Хабарингиз бор, шу йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Наманган вилоятига ташрифлари давомида Наманган шаҳридаги инновацион шаклда қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидига пешин намозига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларини бугун, "Муфтий минбари" рукни остида 18 декабрь соат 19-05 да "Ўзбекистон" телеканалида кўриб баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗНИ ВАҚТИДАН КЕЙИН ЎҚИГАНИ УЧУН ТАВБА ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#намоз

796-САВОЛ: Киши қазо намозини адо қилгач, намозни ўз вақтидан кейин ўқигани учун тавба ҳам қилиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта киши намозни ўз вақтида ўқимасдан, уни қазо қилиб ўқигани учун тавба қилади. Бу ҳақда “Дурарул ҳукком” китобида бундай дейилган:

وَأَمَّا إثْمُ تَأْخِيرِهَا عَنْ الْوَقْتِ الَّذِي هُوَ كَبِيرَةٌ فَبَاقٍ لَا يَزُولُ بِالْقَضَاءِ الْمُجَرَّدِ عَنْ التَّوْبَةِ بَلْ لَا بُدَّ مِنْهَا هَذَا

яъни: “Намозни вақтида ўқимаслик катта гуноҳ бўлиб, тавба қилмасдан қазо намозини ўзини ўқиш билан гуноҳ йўқ бўлмайди, балки қазони ўқиш билан бирга албатта тавба қилиш зарур бўлади”.

Шундай экан, мусулмон киши аввало намозни ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилиши керак. Мабодо ухлаб қолиб ўз вақтида ўқий олмаса, зудлик билан қазосини ўқишга сай-ҳаракат қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا

яъни: “Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” деган (Нисо сураси, 103-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУРЪОНДАН ҲУКМ ОЛИШ ҲАҚИДА
#ижтиҳод

797-CАВОЛ: Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, Араб тилини яхши билишнинг ўзи Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм чиқариш учун кифоя қилмайди. Балки, бунинг учун киши бир қанча шаръий илмларни ҳам билиши шарт. Жумладан, биринчи навбатда араб грамматикасини (наҳв, сарф) ва балоғат илмини мўтабар манбалар асосида таълим олган бўлиши даркор. Кейин Қуръон ва ҳадис илмини, ундаги оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билмоғи, носих-мансуҳ, мутлақ ва муқайяд, омм ва хос каби усулул-фиқҳ қоидаларини пухта билиши ва улардан ўз ўрнида фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши лозим.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўз фикрича тафсир қилса, дўзахдан ўзига жой тайёрласин”, – деганлар (Имом Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#олтин_сўз

11. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ҳар пайғамбарга фақат инсонлар ишона оладиган нарсалар жинсидан мўъжизалар берилди. Менга берилган мўъжиза эса Қуръондир. Менга Аллоҳ уни ваҳий этди. Шу сабабли Қиёмат куни бошқа пайғамбарлардан кўра эргашувчилари энг кўп пайғамбар бўлишимга умид қиламан” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил...

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳунинг уйларида тунаб қолганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлганини айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетатуриб, қуйидаги дуони ўқидилар:

اللهُمَّ اجْعِلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي لِسَانِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي سَمْعِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي بَصَرِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُورًا وَمِنْ أَمَامِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ فَوقِي نُورًا وَمِنْ تَحْتِي نُورًا، اللهُمَّ اعْطِنِي نُورًا

«Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон важъал фий самъий нурон важъал фий басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон, Аллоҳуммаътиний нуро».

(Маъноси: Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил, эй Раббим, менга нур ато эт).

Имом Муслим ривоятлари.

#дуо #duo #масжид

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ногирон бўлсада аммо, қалби бутунлар!

ВАҚФ фонди Навоий вилоятидаги имконияти чекланган ҳамда боқувчисини йўқотган ҳамюртларимиз учун хайрия тадбири ўтказди.

Тадбир давомида йиғилганларга озиқ-овқатлар хайрия қилинди.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
#Даврий_нашрларда: ИККИ ДУНЁДА ҲАМ МАНФААТЛИ

Инсон ҳаёти яқинлари, дўсту биродарлари билан гўзал. Зеро, динимиз таълимотида дўстликка алоҳида эътибор қаратилган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир» (Тавба сураси, 71-оят).

Ҳаётда бир-бирлари билан ҳақиқий оға-инилардек бўлиб кетган дўстлар кўплаб топилади. Улар ўзига нима яхшиликни раво кўришса, биродарига ҳам шуни чин дилдан тортиқ қиладилар. Оғир ва енгил кунларида елкадош бўлади. Айниқса, дунё ва охиратнинг бахт-саодатига элтувчи йўлларга дўстларини чорлаб, нотўғри йўллардан қайтаришга уринади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТAСКИН №9

🔸"Таскин" кўрсатувининг навбатдаги мавзуси: "Аллоҳнинг устидан бандага шикоят қиласизми?"

Muslim.uz ҳамда Vaqf.uz ҳамкорлигидаги руҳий тарбияга бағишланган лойиҳа!

@muslimuzportal | @vaqfuz
Forwarded from Muslim.uz
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Ҳалол луқма.
Саъд ибн Абу Ваққос дуоси ижобат бўлмаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Эй Саъд, ҳаромдан узоқ бўлгин! Чунки кимнинг қорнига ҳаром луқма кирар экан, унинг дуоси қирқ кунгача ижобат бўлмас”.

2. Қиблага қараб дуо қилиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзланиб дуо қилардилар.

3. Паст товушда одоб, хушуъ, хокисорлик ва тавозе билан дуо қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).

4. Чин ишонч ва ихлос билан дуо қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бас, Сизлар Унга динни холис қилган ҳолингизда дуо (ибодат) қилингиз!” (Ғофир сураси, 65-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ижобатига ишонган ҳолингизда Аллоҳга дуо қилинг! Билиб қўйингки, ғофил ва сўраган нарсасига эътибори йўқ кимсаларнинг дуосини Аллоҳ ижобат қилмас!” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бировингиз дуо қилса, тилакни жиддий қилсин! “Ё Аллоҳ, хоҳласанг, берарсан!”, демасин. Чунки Аллоҳ таолони мажбурловчи (куч) йўқдир", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

5. Умид ва сабр қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз!” (Аъроф сураси, 56-оят).

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ таоло унга уч нарсадан бирини беради. Ё сўраган нарсасини тезда беради. Ёки унинг мукофотини охиратга олиб қўяди. Ёхуд унга тенг ёмонликни ундан даф қилади”, дедилар. Саҳобалар: “Ундоқ бўлса, кўпайтирилар экан-да?”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ кўпайтирувчироқ!” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «“Бировингиз дуо қилсам ижобат бўлмади!” дея шошқалоқлик қилмаса, дуоси ижобат бўлади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: “Мен дуонинг ижобати ташвишини қилмайман, балки, дуо қилиш ташвишини қиламан. Чунки дуо қилишга илҳом берилса, албатта у ижобат бўлади”, деганлар.

6. Дуо аввали ва охирида Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга салавот айтиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирортангиз намоз ўқисангиз, Аллоҳга ҳамду сано айтиш ила бошланг, кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг. Сўнгра истаган дуони қилинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

7. Дуо сўнггида қўлни юзига суртиш.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар, уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар”.

8. Дуони қисқа, сермаъно қилиш.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуонинг қисқа ва кўп маънолисини яхши кўрар ва бошқасини тарк этар эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).

9. Кафтнинг ичи билан дуо қилиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан кафтларингизнинг ичи билан сўранглар, сирти билан сўраманглар. Қачон фориғ бўлсангиз, уларни юзингизга суртинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

10. Дуони уч марта такрорлаш.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уч марта дуо қилиш ва уч марта истиғфор айтиш ёқар эди” (Имом Абу Довуд ривояти).

11. Ўзгалар ҳаққига дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганда муваккал фаришта: “Омийн! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!” дейди”» дедилар (Имом Муслим ривояти).

muslim.uz

#ДУО
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar