Muslim.uz
99.1K subscribers
19.7K photos
5.63K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
«Иймон» китоби қорақалпоқ тилига таржима қилинди

Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари ҳаётлик чоғларидаёқ бошқа тилларга таржима қилина бошланган эди. Бу хайрли иш ҳамон давом этмоқда. Шундай таржималардан бири «Иймон» китобининг қорақалпоқ тилига таржимаси бўлди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Ҳозирги Ўзбекистоннинг мега лойиҳалари – Ислом цивилизацияси маркази

Ислом цивилизацияси маркази биноси Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида, Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида қад кўтармоқда. Бино ғоя ва мақсадларга мос равишда улуғвор, салобатли бўлиб, анъанавий ислом ва ўзбек меъморчилиги услубида бунёд этилмоқда. Марказ учун 10 гектардан кўпроқ жой ажратилган. Лойиҳага кўра, мазкур меъморчилик дурдонаси уч қаватдан иборат бўлади, атрофи тўлиқ ободонлаштирилади, сайёҳлар учун барча қулайликлар яратилади. Мажмуада нодир экспонатларга бой Ислом санъати музейи, кутубхона, қўлёзмалар фонди, илмий кафедралар, конференциялар зали бўлиши назарда тутилмоқда...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Ўзбекистон делегацияси ҳалол саноат бўйича йирик анжуманда иштирок этади

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги минтақасида ҳалол саноатни ривожлантириш бўйича Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилотининг йиғилиши ўтказилади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Навоийда янги масжид очилди

Кун ўтгани сайин юртимизда диний соҳада кенг имкониятлар тобора юксалиб бормоқда. Бу Аллоҳнинг биз бандаларига, жумладан, юртимиз мусулмонларига ато этаётган улуғ неъматларидандир. Ана шундай қувонарли воқеалардан бири Навоий вилоятида янги масжиднинг очилиши бўлди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Ўзбекистонлик зиёратчилар Қубо масжидига ташриф буюрди

Жорий йилда Ҳаж зиёратини амалга ошириш мақсадида Саудия Арабистонига 4 миллиондан ортиқ зиёратчилар ташриф буюради. Уларнинг кўпчилиги Макка ва Мадина шаҳарларидаги тарихий масканларни ва музейларни томоша қилиш истагини билдирадилар...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Маккада 120 мингта Қуръони каримнинг таржима нусхаларини тарқатишмоқда

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Ҳаж-2019: 72 мингга яқин туркиялик зиёратчилар Саудия Арабистонига етиб келишди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Наманганликлар учун муносиб туҳфа

Бугун – 9 август куни “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжидига эрта тонгдан кекса отахонларнинг муборак ташрифлари билан кун бошланди. Чунки, айни Қурбон ҳайити арафасида масжиднинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Тошкент халқаро аэропортида яна битта намозхона ташкил қилинди

Яқинда ижтимоий тармоқларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг қўниш залида ибодат қилиш учун шароит йўқлигига доир маълумотлар тарқалган эди.

Аэропорт маъмурияти кўп сонли мурожаатлар ҳамда сайёҳларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, оператив равишда қўниш зали ҳудудида ибодат қилиш учун намозхона ташкил қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Никоҳ тўйини дабдабали ўтказишни истамаган йигит эҳсон дастурхони ёзди

Топганини қариндош-уруғ, қўни-қўшнилари билан баҳам кўрадиган халқимиз тўйлари билан машҳур. Бу тўйларда халқимизнинг бой маънавий мероси, маданияти акс этади.

Минг афсуски, бугун айрим ҳолларда никоҳ маросими ортиқча ҳашамга айланиб кетмоқда. Никоҳ тўйи маросимлари ҳаддан зиёд дабдабали ўтмоқда.

Ёшларимиз миллий урф-одатларимиз қолиб, четдан кириб келган ўзгача одатлар асосида никоҳ тўйини ўтказмоқда. Ким ўзарга тўй қилиш, исрофгарчиликка йўл қўйиш каби ортиқча иллатлар авж олаётгани киши дилини хира қилади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
@muslimuzportal обуна бўлинг
#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ_ВАҚТИ

🔸Имом-хатиблар Иорданияда малака оширмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸“Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”нинг араб ва индонез тилларидаги нусхаси келтирилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Хоразмда 3 та зиёратгоҳ тўла таъмирланади
➡️БАТАФСИЛ

🔸Пойтахт отинойилари учун ўқув-семинар ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍61😢1