Muslim.uz
92.6K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from mp3muslim.uz
Tobi’iylar davridagi tafsir maktablaridan qaysi birida Qur’on va hadisdan tashqari ijtihod va ra’y bilan tafsir qilish ommalashgan?
Anonymous Quiz
33%
Iroq tafsir maktabi
23%
Makka tafsir maktabi
24%
Madina tafsir maktabi
20%
Yaman tafsir maktabi
🕌 Таниқли уламоларнинг пойтахт масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун
, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли уламолар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб,🔸пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин ва хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 Яшнобод туманидаги “Ислом ота” масжидига пешинга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров;

🕌 Юнусобод туманидаги “Муҳаммад Носир ҳожи” масжидига пешинга, тумандаги “Масжидул хайр” жомесига хуфтонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов;

🕌 Учтепа туманидаги “Абдуллоҳ ибн Масъуд” масжидига пешинга, тумандаги “Бурхониддин Марғилоний” жомесига хуфтонга Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;

🕌 Чилонзор туманидаги “Убай ибн Каъб” масжидига пешинга, тумандаги “Олтинхонтўра” жомесига хуфтонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

🕌Чилонзор туманидаги “Муҳсинхонтўра” масжидига пешинга, тумандаги “Тинчлик” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 Олмазор туманидаги “Иброҳим ота” масжидига пешинга, тумандаги “Искандар хўжа” жомесига хуфтонга Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собир домла Рустамов;

🕌 Сергели туманидаги “Маъруф ота” масжидига пешинга, тумандаги “Нўғой қўрғон” жомесига хуфтонга Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдошев;

🕌 Юнусобод туманидаги “Умар ибн Хаттоб” масжидига пешинга, тумандаги “Кулол-қўрғон” жомесига Учтепа тумани “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев;

🕌 Учтепа туманидаги “Маҳкам ота” масжидига пешинга, тумандаги “Мирбобо” жомесиги хуфтонга Чилонзор туманидаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамрақулов;

🕌 Олмазор туманидаги “Дўстжонбой” масжидига хуфтонга Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров;

🕌 Учтепа туманидаги “Маҳкамбой ҳожи ота” масжидига пешинга, тумандаги “Ҳазрати Билол” жомесига хуфтонга Яккасарой туманидаги “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌Учтепа туманидаги “Абдулҳамид ҳожи ота” масжидига пешинга, тумандаги “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жомесига хуфтонга Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 Юнусобод туманидаги “Омина” масжидига пешинга, тумандаги “Юнусобод Оқ тепа” жомесига Тошкент шаҳридаги "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" масжиди имом-хатиби Закариё домла Ҳафизуллаев;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Ислом нури” масжидига пешинга, тумандаги “Яҳё қори” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хуназаров.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned «🕌 Таниқли уламоларнинг пойтахт масжидларига бугунги ташриф режаси Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли уламолар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб,🔸пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга…»
Audio
▶️ Масжид қурилишига ҳисса қўшган камбағал кампир
📀Яҳёхон домла Абдураҳмонов

#Илм_суҳбатлари

➡️ Сардоба тумани "Юсуф" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари: Набий алайҳиссаломнинг масжидда қолдирган мерослари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Муфтий_минбари
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намознинг бош мияга фойдали таъсири яна бир бор исботланди

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Муфлис ким?
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Девонабой" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
44-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Набаъа сураси 31-40 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қирғизистон уламоларининг юртимизга ташрифи бошланди
➡️ ФОТОЛАВҲАЛАР

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАНИ СЎКСА ИМОНДАН ЧИҚАДИМИ?
#исм_қўйиш

822-CАВОЛ: Муҳаммад исми ҳакида маъруза қилганда бир домла: "Ким "Муҳаммад" исмли болани сўкса имондан чиқади ва никоҳи бузилади", — дедилар. Муҳаммад исмига яна бир исм қўшиб қўйилган бўлса ҳам шундай бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Муҳаммад" исми пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Агар бу исмни бирор инсонга қўйилса, ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Бу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга саловат айтиш каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар қилинмайди.

Саволда сўралган нарса ҳам мана шундан келиб чиқади. Агар Муҳаммад исмини айтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб сўкса, бу шаксиз диндан чиқади. Бироқ шу исмли болани сўкиши билан бу ҳукм собит бўлмайди. Чунки ота болани тарбиялаши учун айрим ҳолатда қаттиққўллик қилишига тўғри келади. Бироқ бундай номдаги инсонга шу исм қўйилса, унга эҳтиром қилиши афзал саналади. Уни қисқартириб, ёки бошқача қилиб айтиши мумкин эмас. Қолаверса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бирор бир ҳадисда "Муҳаммад" исмли болани истисно қилиб "уни урманглар" деб айтмаганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
МАСҲ ТОРТИЛГАН МАХСИНИ ЕЧИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масҳ тортилган махсини неча марта ечиб кийса таҳорат бузилмайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар махсига масҳ тортилган бўлса, икки оёқдан биридаги махси бир марта ечилиши билан иккала оёқни ҳам қайта ювиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БОШИМГА МАСҲ ТОРТИШ ЭСИМДАН ЧИҚИБ КЕТАДИ
#таҳорат

823-CАВОЛ: Мен таҳорат килаётганимда баъзи вақтларда бошимга масҳ тортиш эсимдан чиқиб кетади, кейин артинаётганимда ёдимга тушади. Кейин бошимга масҳ тортиб қўяман, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан биридир. Яъни, усиз таҳорат шариатда буюрилганидек адо топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида сураси, 6-оят).

Шунинг учун ҳам таҳорат қилаётганда эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Агар таҳорат қилиш билан артинишингиз ўртасида кўп муддат ўтмаган бўлса, дарров бошингизга масҳ тортсангиз бўлади. Фақат тартибга риоя қилиш суннати тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from mp3muslim.uz
Tobi’iylar davridagi tafsir maktablaridan qaysi birida Qur’on va hadisdan tashqari ijtihod va ra’y bilan tafsir qilish ommalashgan?
Anonymous Quiz
33%
Iroq tafsir maktabi
23%
Makka tafsir maktabi
24%
Madina tafsir maktabi
20%
Yaman tafsir maktabi
Muslim.uz pinned a photo
Audio
Исломда етимпарварликнинг ўрниИсҳоқжон домла Бегматов

46:43 дақ
💾 13.8 мб

#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
№4

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Қирғизистон уламоларининг юртимизга ташрифи бошланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Работ шаҳрига Ислом маданияти пойтахти мақоми берилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат янги масжид ҳовлисига кўчат экдилар
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат: масжидга кирган одам яхши томонга ўзгариб чиқиши керак
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Бағрикенглик ҳафталиги давом этмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Бағрикенглик – давлат ривожланиши ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Самарқанд Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессиясига мезбонлик қилиши мумкин
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Малайзия телеканалида Ўзбекистоннинг Ислом мероси ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar