Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#XUSHXABAR

O‘ZBEKISTONLIK QORI XALQARO QUR‘ON MUSOBAQASIDA UCHINCHI O‘RINNI OLDI

Avval xabar berganimizdek, Qirg‘iziston Respublikasi Bishkek shahrida Qur’on hofizlarining I Xalqaro Qur’oni karim musobaqasi bo‘lib o‘tdi. Musobaqada O'zbekiston qorilari nomidan ishtirok etgan "Imom Buxoriy" nomli Toshkent islom instituti talabasi Habibulloh qori Olimjonov 11 ta mamlakatdan tashrif buyurgan qorilar orasida faxrli uchinchi o'ringa munosib ko‘rildi.

Mazkur xalqaro Qur‘on musobaqasining g‘oliblari bilan tanishing:

1. Birinchi o‘rin:
Ibrohim Mallabayev (Qirg'iziston)

2. Ikkinchi o'rin:
Usmon Zulpuxargaddiyev (Dog‘iston)

3. Uchinchi o'rin:
Habibulloh qori Olimjonov (O'zbekiston) va Imanali Mirzageldiyev (Qozog'iston).

Shayx Alijon qori boshchiligidagi "AlQuran.uz" jamoasi Habibulloh qorining ushbu g'alabasi bilan muborakbod etib, kelgusida bundan-da yuksak mukofotlarga sazovor bo‘lishni Allohdan so‘rab qoladi.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Audio
▶️ Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу (аудио)

Абдусамад домла ЖЎРАҚУЛОВ
Тошкент тумани

"Ҳамд" жоме масжиди

 имом-хатиби 

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸O‘ZBEKISTONLIK QORI XALQARO QUR‘ON MUSOBAQASIDA UCHINCHI O‘RINNI OLDI
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Фотолавҳа: Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжидида жума намози
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Қалблар: “Ё Расулуллоҳ”, дея ўртанди (фотолавҳа)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Оксфорд Ислом тадқиқотлар маркази директори Фарҳан Низомий: "Ҳамкорлик алоқаларимизни янада кучайтирамиз"
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Оксфорд Ислом тадқиқотлар маркази директори Фарҳан Низомий: "Ҳамкорлик алоқаларимизни янада кучайтирамиз"
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Янги лойиҳа: “Муфтий минбари” рукни ташкил этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат: Халқимизни диний адабиётлар билан таъминлаш муҳим вазифа
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўмондаги йирик интернет нашри нигоҳида
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸АҚШда «Мавлиди Набий» нишонламоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Миср ОАВнинг диққат марказида
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"VAQF KO'MAGI" NATIJALARI: DAROMADI OSHGAN OILALAR

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг Тошкент шаҳри “Новза” масжидидаги жума суҳбатлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Жума_марузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim
ҚАБРИСТОН ЗИЁРАТИ ҚАЙСИ КУНЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
#қабрларни_зиёрат_қилиш

537-CАВОЛ: Баъзилар жума куни қабристонга бориш хайрли дейишади. Яна баъзилар эса қабристонга айнан жума куни бориб бўлмаслигини такидлашган. Умуман олганда қайси кунлар қабристонга бориш мумкин эмас?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда қабрларни зиёрат қилишга тарғиб қилинган бўлиб, ундан қайтарилган вақт ёки кун йўқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида шундай деб марҳамат қилганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي اللَّهُ عنهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " زُورُوا الْقُبُورَ فَإِنَّهَا تُذَكِّرُكُمُ الْآخِرَةَ" (رواه الامام ابن ماجة)

яъни: “Қабрларни зиёрат қилинглар, чунки у охиратни эслатади” (Имом Ибн Можа ривояти).

Демак, динимизда қабрларни зиёрат қилишга тарғиб этилишидан кўзланган мақсад, дўнёнинг ўткинчилиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканлигини эслатиш, бир кун келиб зиёрат қилаётган киши ҳам шу манзилгоҳдан ўз жойини олиши ва қилмишларига яраша муносабат кўришини эслатишдир.

Шунингдек, ота-онаси ёки улардан бири вафот этган киши жума куни қабрларини зиёрат қилиши ҳам мустаҳаб амаллиги таъкидланган. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳар жума кунлари ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда “Ота-онасининг розилигини топган”, деб ёзиб қўйилади”, деганлар (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйда намоз ўқиганимда аёлим ва болаларим иқтидо қилса бўладими ва сафлар тартиби қандай бўлади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"МУСУЛМОН БИЛАН КОФИРНИ АЖРАТИБ ТУРУВЧИ АМАЛ НАМОЗДИР" ҲАДИСИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#ҳадис_шарҳи

538-CАВОЛ: "Мусулмон билан кофирни ажратиб турувчи амал намоздир" ҳадисини ким ривоят қилган? Бу ҳадисни қандай тушуниш мумкин? Шу ҳадисни батафсил тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда зикр қилиб ўтган ҳадисни Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида ривоят қилганлар:

عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: إن بين الرجل وبين الشرك والكفر: تركَ الصلاة؛ رواه مسلم.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Албатта киши билан ширк ва куфр орасини намозни тарк қилиш ажратиб туради", деганларини эшитдим", деганлар.

Уламоларимиз мазкур ҳадиси шарифни шарҳлаб, айтадиларки, намозни тарк қилувчилар икки тоифа бўлади.
1. Намозни фарз эканини инкор қилиб тарк қилувчи.
2. Намозни фарз эканини инкор қилмайди, аммо бепарволик ва дангасалик қилиб намозни тарк қилувчи.

Биринчи тоифа кишилар иймонсиз экани борасиди уламолар ихтилоф қилишмаган, бил иттифоқ бундай кишиларни диндан чиқган дейишган.

Иккинчи тоифа кишилар борасида жумҳур уламолар ҳусусан имом Абу Ҳанифа ва шогирдлари, имом Молик, Суфён Саври, Имом Музаний ва Куфалик уламолар бу тоифа кишилар кофир бўлмайди аммо гуноҳи кабира қилган бўлишади деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаноза намозини ўқишни ўрганамиз

Ғуломиддин домла Холбоев

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned a video