Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
АНСОРЛАР КИМЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ансорлар кимлар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Ансорлар" луғатда — "ёрдамчилар", дегани. Асли мадиналик бўлган саҳобалар ансорлар деб юритилади. Маккадан борган саҳобаларга ёрдам берганлари учун Аллоҳ таоло уларнинг шу ном билан атаган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга хитоб қилиб: «Аллоҳ ҳаққи, сизлар мен учун энг маҳбуб одамлардансиз» деганлар. Валлоҳу аълам.

ТЕЛЕФОННИНГ ИБОДАТЛАРИМИЗГА ТАЪСИРИ
Ҳарами шарифда намоз ўқиётганимизда бир ёш араб боланинг телефони жиринглаб қолди. Унинг юрагига ваҳима тушди. Ўша ердаги намоз ўқиб турган ҳожиларнинг ҳам фикрлари бўлинди. – Намозда телефон жирингласа, ўша ердаги намозхонларнинг диққати, албатта, бўлинади. Чунки ундан таралаётган мусиқа диққатни жалб қилиш учун қўйилган-да. – Сўнг ҳалиги бола намоз ўқиётган ҳолатида қўлини чўнтагига солди, телефонини олди ва оғзига яқин олиб келиб “мен намоз ўқияпман” деди-да, яна чўнтагига солиб қўйди. Бундай ҳолатда унинг намози нима бўлди?!
Яна бир воқеа! Инсонлар Байтуллоҳнинг эшиги олдига яқинлашиб, тавба қилиб, йиғлаб дуо қилаётганларида, шу пайт бир ўспириннинг телефони жиринглаб кетди. Унинг телефонидан ҳинд қўшиғи янгради. Эътибор қаратайлик, балки бу нарсалар айнан ибодатларимизни самарасиз бўлиши учун ҳам шайтонга қўл келмаяптимикин?!
Қанчадан-қанча кишиларни кўрамиз, тавоф қила туриб бор эътибори ибодатда эмас, Аллоҳ таолода эмас. Аксинча, телефонида, интернетда, изоҳ қолдиришда. Мақоми Иброҳимда, Ҳатим ёнида, Ҳажарул Асвад издиҳомида ҳам шу ҳолат. У ўша ибодатларни фақат жисмонан бажаряпти, холос. Унинг бор диққат-эътибори телфонида. Кимгадир хат ёзяпти ёки кимнидир эшитяпти. Ахир, ибодатнинг асл моҳияти қаерда қолди?!
Аллоҳ таолонинг марҳаматини, раҳматини фикрлаб, чин кўнгилдан тавба қилиш қаерда қолди?!

"Шарм ва ҳаё” китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Динда_саволим_бор: “Эшондан қиз олма, қиз берма” – деган гаплар шариатимизда чиндан ҳам бор-ми?
❓ Халқимиз орасида одамларнинг “эшон”, “қорача” деган тоифалари бор. Ота-боболаримиз: “Эшондан қиз олма, қиз берма”, деб келишган. Шу гаплар шариатимизда чиндан ҳам бор-ми?
❗️ Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар. Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, насаб ва касбга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.
Сизнинг саволингизда келган эшон, қорачалардан қиз олиб, қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гаплар нотўғри. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
Ahvolimdan nolimayman, taqdirimdan roziman!
5 oktyabr kuni, VAQF fondi Sirdaryo viloyati filiali tomonidan viloyatdagi gapirish va eshitishda nuqsoni bor 100 nafardan ortiq hamyurtlarimiz uchun "Missionerlardan ogoh bo'ling" mavzusida xayriya tadbiri o'tkazildi.
Tadbir davomida fond tashkilotchilari tomonidan osh dasturxoni yozilib, ishtirokchilarga oziq-ovqatlar va diniy-ma'rifiy kitoblar hadya qilindi.
Kanalga ulaning: @VAQFUZ

Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ширк
🔸Қабрлар билан боғлиқ бидъат-хурофотлар
▪️Зиёратгоҳлардаги мақбаралар ва у ердаги дарахтларни муқаддас санаб, уни тавоф қилиш ва унга сиғиниш ширк амалидир.
▪️Тилаклар ижобат бўлади, дея қабристондаги дарахтларга латта боғлаш, қабрлар ёнига шам ёқиш, қабр тошларини ўпиш бидъат ва хурофот амалларидир.
❗️Ҳеч нарсага ярамайдиган оддий бир латтани дарахтга боғлаб, ҳожатим раво бўлади, дейиш ақлга ҳам тўғри келмайди.
⚠️ Қабрлар зиёрати охиратни эслаш учундир.
▪️Қабрлар зиёратининг асл моҳиятини унутиб, азиз авлиёлар қабрларига бориб, ҳожатларини сўрайдиган, бахт ёки фарзанд ёҳуд ишига ривож тилаб, истакларини қабр соҳибларидан сўраш улкан гуноҳдир.
▪️Ҳар қандай истак, тилакларни фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак.
✨«Аллоҳ: «Икки илоҳни маъбуд қилиб олмангиз! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқингиз!» – деди. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Дин (итоат қилиш) Унгагина (бўлиши) вожибдир. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқасизми?! Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам фақат Унгагина ёлворасизлар. Сўнгра, сизлардан мусибатни даф этгач, сизларнинг орангиздан бир тўда кимсалар Парвардигорларига ширк келтирурлар» (Наҳл, 51-54).
Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар манбалардан бири «Раддул муҳтор» китобида шундай дейилган:🔻
«Халқ тарафидан ўликларга атаб назр қилиш, Аллоҳнинг дўстлари қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаромдир».
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Ғафлатда_қолманг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой кириб келди
“...Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!
“Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
🔸Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлуд ойи” деб ҳам номланади.
🔸Мавлуд нима дегани?
Мавлуд луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлуди Набий” дейилади.
Мавлуд ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
🔸Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.
🔸Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
🔸Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🔸Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
🔸Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).
🔸Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.
🔸Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
🔸Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НАМОЗ ЎҚИШИМ УЧУН РУХСАТ СЎРАШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқимоқчи бўлсам ота-онам ёки турмуш ўртоғимдан рухсат сўраб ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз ибодатлари учун ҳеч кимнинг рухсати керак эмас. Чунки фарзлар Аллоҳ таолонинг буйруғи. Унинг буйруғини ҳеч ким бекор қила олмайди. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқимоқчи бўлсам ота-онам ёки турмуш ўртоғимдан рухсат сўраб ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз ибодатлари учун ҳеч кимнинг рухсати керак эмас. Чунки фарзлар Аллоҳ таолонинг буйруғи. Унинг буйруғини ҳеч ким бекор қила олмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
БУГУН, 7 ОКТЯБРЬ КУНИ КУНИ СОАТ 18:20 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸7 октябрь куни куни соат ⏰18:20 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.
Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган дарслардаги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal
Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Болажонлар учун дуо ва зикрлар
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔴 ЖОНЛИ: Ҳадис илмини ўрганамиз (50-дарс, 7.10.21)
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
JONLI: Hadis ilmini o‘rganamiz (50-dars, 07.10.21)
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal