Muslim.uz
99.6K subscribers
19.3K photos
5.49K videos
114 files
17.5K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
20 та оила ҳурсанд, 20 киши севган касби билан шуғулланишни давом эттиради

Бугун, 18 сентябрь куни Урганч шаҳрида, Вақф фонди томонидан эълон қилинган "ВАҚФ КЎМАГИ" акциясининг Хоразм вилояти босқичи тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Вақф фонди раҳбари Устоз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли иштирок этиб барчани қутлади.

Тақдимотда вилоятдаги 20 га яқин касб-ҳунарга эга аммо, шароитсиз ва асбоб-ускунаси йўқ фуқароларга керакли анжомлар фонд томонидан хайрия қилинди.

Тадбир ҳақида батафсил бироздан сўнг ёритамиз...

Бизни кузатишда давом этинг!
@VAQFUZ
#Ақида

Ақоидун Насафия шарҳи | 1-дарс

Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси


Ҳозир, соат 20:30да ютубда бўладиган дарсда иштирок этинг:

👉 https://youtu.be/jnr2WHy78i4

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
ҚУРЪОННИ ХАТМ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръонни телефонда эшитиб хатм қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони Каримни хатм қилиш деганда — уни бошидан охиригача тиловат қилиш, ўқиб чиқиш тушунилади. Қуръонни бошидан охиригача эшитиш ҳам савобли амал бўлсада, лекин у хатм қилиш ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОН ЎҚИШДА АЖР БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръонни ўзбекча таржимасини ўқишда ажр борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта, савоб бўлади. Илм олгани, Аллоҳнинг Каломининг маънолар таржимасини ўргангани учун ажри улуғ. Лекин Қуръон тиловат қилган ҳукмида бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Вақф кўмаги” акцияси 1-босқичи якунланди: 20 киши севган касби билан шуғулланишни давом эттиради, 40 кишига 100 миллион сўм берилди

БАТАФСИЛ: https://vaqf.uz/uz/news/view/654

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
#Динда_саволим_бор: “Отаси қизини бировга ваъда қилибди” деган гап шариатимизга кўра, мумкинми?

“Отаси қизини бировга ваъда қилибди, қулоғини тишлатибди”, деган гапларни кўп эшитганмиз. Бу иш шариатимизга кўра, мумкинми?

❗️ Шариат бўйича бундай қилиш мумкин эмас. Қиз бола вояга етгач, унинг кимга турмушга чиқиши борасида изни олинади. Қиз болани мажбурлаб эрга беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча турмушга берилмайди. Бoкирa қизни унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди”. Сaҳoбaлaр: “Ё Расулуллоҳ, унинг рoзилиги қaндaй (билинади)?” деб сўрашди. “Сукут сaқлaши (розилигидир)”, дeдилaр (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Ҳалол луқма.
Саъд ибн Абу Ваққос дуоси ижобат бўлмаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Эй Саъд, ҳаромдан узоқ бўлгин! Чунки кимнинг қорнига ҳаром луқма кирар экан, унинг дуоси қирқ кунгача ижобат бўлмас”.

2. Қиблага қараб дуо қилиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзланиб дуо қилардилар.

3. Паст товушда одоб, хушуъ, хокисорлик ва тавозе билан дуо қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).

4. Чин ишонч ва ихлос билан дуо қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бас, Сизлар Унга динни холис қилган ҳолингизда дуо (ибодат) қилингиз!” (Ғофир сураси, 65-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ижобатига ишонган ҳолингизда Аллоҳга дуо қилинг! Билиб қўйингки, ғофил ва сўраган нарсасига эътибори йўқ кимсаларнинг дуосини Аллоҳ ижобат қилмас!” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бировингиз дуо қилса, тилакни жиддий қилсин! “Ё Аллоҳ, хоҳласанг, берарсан!”, демасин. Чунки Аллоҳ таолони мажбурловчи (куч) йўқдир", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

5. Умид ва сабр қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз!” (Аъроф сураси, 56-оят).

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ таоло унга уч нарсадан бирини беради. Ё сўраган нарсасини тезда беради. Ёки унинг мукофотини охиратга олиб қўяди. Ёхуд унга тенг ёмонликни ундан даф қилади”, дедилар. Саҳобалар: “Ундоқ бўлса, кўпайтирилар экан-да?”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ кўпайтирувчироқ!” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «“Бировингиз дуо қилсам ижобат бўлмади!” дея шошқалоқлик қилмаса, дуоси ижобат бўлади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: “Мен дуонинг ижобати ташвишини қилмайман, балки, дуо қилиш ташвишини қиламан. Чунки дуо қилишга илҳом берилса, албатта у ижобат бўлади”, деганлар.

6. Дуо аввали ва охирида Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга салавот айтиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирортангиз намоз ўқисангиз, Аллоҳга ҳамду сано айтиш ила бошланг, кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг. Сўнгра истаган дуони қилинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

7. Дуо сўнггида қўлни юзига суртиш.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар, уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар”.

8. Дуони қисқа, сермаъно қилиш.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуонинг қисқа ва кўп маънолисини яхши кўрар ва бошқасини тарк этар эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).

9. Кафтнинг ичи билан дуо қилиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан кафтларингизнинг ичи билан сўранглар, сирти билан сўраманглар. Қачон фориғ бўлсангиз, уларни юзингизга суртинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

10. Дуони уч марта такрорлаш.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уч марта дуо қилиш ва уч марта истиғфор айтиш ёқар эди” (Имом Абу Довуд ривояти).

11. Ўзгалар ҳаққига дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганда муваккал фаришта: “Омийн! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!” дейди”» дедилар (Имом Муслим ривояти).

muslim.uz

#ДУО
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸“Абдуллахон” мадрасасига халқаро грант ажратилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Хушхабар: 24 сентябрдан жума намози масжидлар хонақосида адо этилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Туркиядаги Нақшбандия тариқати вакиллари Ўзбекистонга зиёратга келишди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Саудия хайрия жамғармаси Ўзбекистонга беғараз ёрдам миқдорини оширади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸«Swiat Elit» журнали: Ўзбекистон тарихий обидалари сони бўйича дунёда 9-ўринда туради
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Усмон Қуръони ҳақидаги фильм премьераси Тошкент кинофестивалида ўтказилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг 1255 йиллигини халқаро миқёсда нишонлайлик
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar