Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирингиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса, ўз мислича ёзилади», дедилар.

Бошқа бир ривоятда:
«Фақат Аллоҳ уни ўтиб юборса (ёзилмайди) », дейилган.

Икки Шайх ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
НАМОЗ, УЙҚУДАН ЯХШИРОҚДИР

Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яхшироқдир" деб айтилади.

Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?

Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.

Намоз уйқудан афзалроқ:

Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.

Hамоз уйқудан яхшироқ:

Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.

Намоз уйқудан яхшироқдир:

Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.

Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яхшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ
#Ибрат

Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.

– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!

Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.

Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...

Мақсудали ҚОСИМОВ
Forwarded from Muslim.uz
ОВҚАТЛАНИШГА ВАҚТИНИ ҚИЗҒАНГАН ОЛИМ

Араб тилида: бир нарсани қаттиқ хоҳлаб, унга қизиқишга "ҳарис" дейилади.

Аллоҳ таоло тарафидан инсонга берилган энг улкан бойлик бу — вақтдир. Шунинг учун ҳар бир кимса, вақтнинг қай даражада аҳамият касб этишини теран англаши ва унга жуда ҳам ҳарис бўлиши керак. Чунки ўтаётган ҳар бир лаҳза асло қайтиб келмайди. Мусулмон инсон вақтини дунё ва охират учун фойдали амаллар билан тўлдириши шарт. Йўқса, эрта қиёматда юзи қизариб, афсус-надоматлар ичра қолади.

Ибн Абу Усойбиа ҳикоя қилади: Фахриддин Розий раҳматуллоҳи алайҳи айтдилар: "Аллоҳга қасам! Овқат вақтида таомланиш билан банд бўлиб, шу вақтни илм ўқимасдан ўтказганимга афсусдаман. Чунки вақт жуда азиз нарсадир".

Шундан маълумки, олдинги уламолар қай даражада вақтини фойдали ишларга сарф этишга ҳарис эканлари. Қиёмат кунида ҳар бир жон дунёда берилган қимматли вақтини нималар билан ўтказгани борасида албатта сўралади.

Аллоҳ таолонинг ҳузурида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳозирдан вақтимизни яхшиликларга сарф этишимиз ва фойдали ишлар ила машғул бўлишимиз зарур.

Аллоҳ таоло барчамизни вақтнинг қадрини биладиган ва уни яхшиликлар билан тўлдирувчи бандаларидан қилсин!

Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли,
Мир Араб Олий мадрасаси талабаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Қабул бўлган намоз ўз эгасини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ

яъни: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур” (Анкабут сураси 45-оят).

Ояти каримада зикр қилинганидек Аллоҳ таолонинг ибодатида бўлган киши ўз-ўзидан ёмон иллатлардан, ножўя ишлардан тийилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, намоз – инсонга гўзал тарбия берувчи илоҳий амалдир.

#намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Паст овозда, танҳо ва қалбан дуо қилинг!

Ҳаётингиздаги энг қийин ва машаққатли онларда, Аллоҳга дуо қилиш эҳтиёжи янада кучайганда, дуо қилиш учун қандай шароит ихтиёр қилганингизни эслай оласизми? Ҳойнаҳой, оқшом бошингизни ёстиққа қўйиб юлдузли осмонга тикилган кўйи унинг чексиз-чегарасиз эканлигини тафаккур қилган ҳолда ёки Аллоҳ билан юзма-юз қолиш имкони бўлган сокин, кимсасиз бир жойни танлаган бўлсангиз керак. Ибодат асносида маънавий ҳузур, асосан ёлғиз қолганда, ҳеч ким билмаган вақтда, Аллоҳ билан танҳо, юзма-юз бўлганда сезилади. Хато ва гуноҳлари учун мағфират, эҳтиёжларининг қондирилиши учун дуо қилаётган инсон, албатта ёлғиз ҳолда дуо қилишни танлайди. Бунга бир мисол Закариё алайҳиссаломнинг дуосидир. Қуръон каримда унинг Аллоҳдан наслини давом эттирадиган ворис истаб яширинча қилган дуоси шундай баён қилинган:

«У Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла. У: «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, эй Роббим, сенга дуо қилишла бадбахт бўлмаганман» (Марям, 3–4-оятлар)...
#Динда_саволим_бор:
ЎЗИМДА ФАҚАТ БОМДОД ЎҚИШГА КУЧ ТОПОЛЯПМАН...

Шукрки, намоз ўқишни бошладим. Аммо фақат бомдодни ўқишга имконим бўляпти. Яқинда бир киши “бу ножоиз, ўқисангиз ҳаммасини бирга ўқинг”, дедилар. Қолган 4 вақт намозни ўқишга ўзимда куч тополмаяпман, нима қилсам бўлади?

❗️ Бомдодни ўқиса, ўша намозни ўқиш фарзини адо этган бўлади. Аммо бошқа намозларнинг фарзи тураверади. Уларни ҳам вақтида ўқиш керак. Бомдодни ўқиш жуда яхши иш. Бошқа намозлар ундан осон. Уларни ҳам ўқиш керак. Ҳеч ким бирорта фарз ёки вожиб намозни ўқимай қўйса бўлади, деган фатвони бера олмайди. Сиз кўп тавба қилинг. Истиғфор айтинг. Банда қилган гуноҳи сабабли ибодат қилишга сустлашиб қолади. Кейин луқмангизга эътиборли бўлинг. Инсоннинг танасида ҳаром луқмадан эт пайдо бўлса, унинг гуноҳларга мойиллиги ортиб, тоатларга рағбати камаяди. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЗОНДАН ОЛДИНГИ НАМОЗ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Азондан олдин намоз ўкиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир намознинг ўз вақти бор. Шунинг учун энг муҳими азон айтилмаган бўлсада вақти кирган бўлишлиги керак. Вақтидан аввал ўқилса намоз адо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР

– Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз” каби ѐқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;

– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра
яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ѐки қовоқ уйиш самарали бўлади;

– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ѐки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;

– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;

– ѐмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг
оқибати жуда ѐмон;

– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.

– фарзандини ѐмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш
ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;

– ѐқтирмаган нарсасини совға қилиш;

– ѐлғон гапириш. Одатларнинг энг ѐмони ѐлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ѐлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.
Бахтли ҳаёт сари китобидан

Ромитан туман “Маҳаллаи боло” жомеъ масжид
имом-хатиби Нажмиддинов Ғайрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-дарс Аллоҳ таолонинг зотий ва феълий барча сифатлари азалий ва абадийдир

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸"Капиталбанк" АТБ хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан шартнома тузди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸"Вақф" фонди ўтган ўқув йилида Тошкент Ислом институтига 890 миллион сўмдан зиёд маблағ хайрия қилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Тошкентда ўтказилган Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғилиши якуни бўйича маълумот берилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Диний идора раиси ўринбосари Россиядаги халқаро анжуманда қатнашмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ислом тараққиёт банки (ИТБ)нинг Тошкент шаҳрида ўтказилган йиллик анжумани мамлакатимиз ва халқимиз учун жуда фойдали ва сермаҳсул бўлди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸"Ислом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолияти" мавзусидаги тренинг-практикум бошланишига 6 кун қолди!
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸“Амаллар ниятга боғлиқ” — Шавкат Мирзиёев ИТБ саммитидаги нутқида ҳадисдан иқтибос келтирди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Forwarded from MuslimShosh.uz
#Расмий_муносабат:
Охирги вақтларда янги муфтий тайинлангани ҳақида турли тасдиқланмаган хабарлар тарқатилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги шуни маълум қиладики; устоз Нуриддин домла Холиқназаров айни дамда Тошкент шаҳар бош имом хатиби лавозимида фаолият юритмоқдалар.
Тасдиқланмаган хабарни тарқатишда Аллоҳдан қўрқинг!!!

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати.


Vakillik.uz Ижтимоий саҳифалари👇
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube | Tik Tok

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!⤵️
👉
t.iss.one/Vakillikuz 👈
Forwarded from Muslim.uz
#Унутилаётган_суннатлар (28-суннат): Мусулмон биродари ҳақига ғойибона дуо қилиш
➡️ https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/24255

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"Ислом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолияти" мавзусидаги тренинг-практикум

Тренинг-практикум Ислом молияси соҳасида кўп йиллик амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан ўтказилади.

Шошилинг, жойлар сони чегараланган!

Тренинг санаси: 11-12 сентябрь | шанба ва якшанба

Вақти: 9:30 - 18:00

Нархи: 950 000 сўм (икки кун учун)

Манзил: Тошкент ш.

Тренинг ўзбек тилида ўтилади.

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/q-a/

Қўшимча маълумотлар:

+998992772000

@IsBF_Trening
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar