Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳни охирги манзилга кузатиш маросимидан фотолавҳа
➡️БАТАФСИЛ
➡️БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Фазилатли муфтий ҳазратлари сўнги манзилга кузатилди (Фотолавҳа)
Кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга рихлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.
🕌 Бугун, 16 август, душанба куни Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтди.
Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида юртимиз ва хориждаги таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди.
Ҳазратимиз таваллуд топган қишлоқларидаги “Эшони Темирхон Тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг таниқли уламолар, муфтий ҳазратнинг шогирдлари у кишининг ҳаёти ва фаолияти, динимиз ривожига қўшган ҳиссалари, инсоний фазилатлари ҳақида ибратли маъруза қилдилар. Сўнг жаноза намози ўқилди.
Шунингдек, Республикамизнинг барча масжидларида пешин намозидан кейин муфтий ҳазратлари ҳақига Хатми Қуръонлар бағишланди, муборак Қуръон оятлари тиловот қилинди, минг-минглаб мўмин-мусулмонлар Ҳақ таолодан кўзларида ёш, дилларида ўтинч билан дуои-хайрлар қилдилар.
🤲 Аллоҳ таоло муфтий ҳазратларининг дини мубинимиз йўлидаги беқиёс хизматлари, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин! 🤲
➡️БАТАФСИЛ ФОТОЛАВҲАЛАР

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5-дарс Аллоҳ Таъоло доимий барҳаётдир ва У зот яратувчидир
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент муфтий хазратлари раҳимаҳуллоҳ оиласига таъзия билдирди
#16uag #uzbekiston24
#16uag #uzbekiston24
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar🤲 Бугун, 17 август куни Муфтий ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг уйларида таъзия маросими бўлиб ўтади
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов раҳимаҳуллоҳининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган ўз хонадонларида таъзия маросими бўлиб ўтади.
📍Манзилга қуйидаги жойлашув харитаси орқали боришингиз мумкин.
https://maps.google.com/maps?q=41.368304,69.412667&ll=41.368304,69.412667&z=16
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов раҳимаҳуллоҳининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган ўз хонадонларида таъзия маросими бўлиб ўтади.
📍Манзилга қуйидаги жойлашув харитаси орқали боришингиз мумкин.
https://maps.google.com/maps?q=41.368304,69.412667&ll=41.368304,69.412667&z=16
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarМАНГУЛИК – АЛЛОҲГА ХОС
http://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/28236
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари умр ҳақида бундай ёзган эдилар: «Умр инсонга берилган неъматлар ичра энг қадрлисидир. Кунлар кетидан ҳафталар, ойлар, йиллар ўтиб боряпти. Инсон умри чекланган. Шу боис уни ғанимат билиб, манфаатли ишларга сарфлаш зарур. Чунки ўтиб кетган вақтни ортга қайтаришнинг сира иложи йўқ.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қорининг Муфтий ҳазратлари дафн маросимидаги қироати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Ғафлатда_қолманг!
❗️АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ, ПАЙШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ.
🌙 Рўза тутишни ва оилангизга 🛍 кенгчилик қилишни унутманг!
Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси Аллоҳдан умид қиламанки бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш лозим.
Ашуро куни яқинларга кенгчилик қилиш – бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”.

Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: 1) Ғусл қилаётканда мабодо ел келса ғуслни қайта бошлаш керакми ёки давом этиш керакми? Ғусл бўладими шу ҳолатда?
2) Ғусл қилаётканда терида йирингли тошма ёки яра жойлардан қон оқса ғусл бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл қилиш асносида Таҳоатни бузувчи амаллар содир бўлса Ғуслни қайта қилиш вожиб бўлмайди ва Ғуслдан кейин бошқа таҳорат қилиб олиш кифоя. Таҳоратни бузувчи амаллар ҳақида эса ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ашуро куни рўзасиниг фазилати
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Эслатма
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:
"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)
яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).
Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.
Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.
Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
#Ашуро_рўзаси
❗️АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ, ПАЙШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ
🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)
“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!
Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш тавсия этилади.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
9-муҳаррам = 18 август, чоршанба (Тосуъо куни);
10-муҳаррам = 19 август, пайшанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 20 август, жума куни.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

АШУРО КУНИ ҚАЙСИ КУНГА ТЎҒРИ КЕЛМОҚДА?
#қисқа_савол_жавоблар
#Ашуро_куни
❓CАВОЛ: Бу йилги муҳаррам ойининг ўнинчи куни – Ашуро куни қайси кунга тўғри келмоқда? Муаммо шундаки, турли исломий сайтларда Ашуро куни ҳар-хил кўрсатилмоқда. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муҳаррам ойининг 10 куни (Ашуро куни) милодий ҳисоб бўйича 19 август пайшанба кунига тўғри келади.
Ҳозирда бу йилги Ашуро куни милодий ҳисоб билан қайси санага тўғри келиши ҳақида икки хил маълумот пайдо бўлганининг асосий сабаби, муҳаррам ойининг ҳилолини кўришдаги хилма-хиллик сабаблидир. Кўпчилик исломий тақвимларга кўра муҳаррам ойи бошланиши 9 август душанбага, муҳаррам ойининг 10-куни бўлмиш Ашуро куни эса 18 август чоршанбага тўғри келиши кўрсатилган эди. Бироқ 8 август куни Ислом оламида муҳаррам ойининг ҳилоли кўринмагани боис зулҳижжа ойи тўлиқ 30 кун дея эътиборга олиниб, муҳаррам ойи 10 август сешанба кунидан бошланиши эълон қилинди. Хусусан, Халқаро астрономия маркази, кўпгина мусулмон мамлакатлари, жумладан марказий Осиё мамлакатларида ҳам 8 август куни муҳаррам ойини кўриш имконсиз экани таъкидланган.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан 10-август муҳаррам ойининг 1-куни, 19-август эса муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро куни этиб эълон қилинди. Иордания, Бирлашган Араб Амирлиги, Жазоир, Судан, Тунис, Марокаш, Саудия Арабистони, Индонезия, Малайзия, Эрон, Покистон каби (жами 16 та) мусулмон мамлакати Ашуро куни – 19 августга тўғри келишини расман эълон қилди. Миср, Туркия, Ироқ ва Сурия каби саноқли мамлакатлар 18 август куни муҳаррамнинг 10 куни деб эълон қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати ҳар бир юрт аҳли ўз юртининг уламоларининг фатвосига амал қилишини ва иккиланишлар чиқармаслик зарур эканини алоҳида таъкидлайди.
Қолаверса, уламоларимиз муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, балки тўққизинчи ва ўн биринчи муҳаррам кунларини ҳам қўшиб рўза тутишни тавсия этганлар. Бу билан Ашуро кунининг фазилатини топишда шубҳа бўлмайди, иншаАллоҳ. Валлоҳу аълам.

#ТAСКИН №5
🔸"Таскин" кўрсатувининг навбатдаги сони мавзуси:
"Қалб хотиржамлиги сари 3 қадам"
- Энг бахтли инсон ким?
- Дунё жаннатига кирмаган мискинлар ким эканини биласизми?
- Бахтга эришиш йўли битта - Аллоҳга яқин бўлиш
- Ким сиздан кўра бахтлироқ бўлса, у сиздан кўра Аллоҳга яқинроқ экан.
- Ибодат ҳаловати - дунё лаззати
Muslim.uz ҳамда Vaqf.uz ҳамкорлигидаги руҳий тарбияга бағишланган лойиҳа!
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

🟢ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ
🕌
соат ⏰14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal
Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.
🕌
Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.
🔸Бугун, 18 август, чоршанба куни, соат ⏰14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal
Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar✅ ҚАБУЛ-2021: БУГУН МАДРАСАЛАРГА ҚАБУЛ ТЕСТ СИНОВЛАРИ ОЧИҚ МАЙДОНЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ❗️2021 йил 18 август куни
2-сменада бўлиб ўтади ва 19:00 да бошланади.
🔸Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:
🕌 Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасасига топширган абитуриентларники
📍Қорақалпоғистон Республикаси – “Турон” марказий стадионида;
🕌“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасига топширган абитуриентларники
📍Aндижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадионида (3-сектор);
🕌“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасига топширган абитуриентларники
📍Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Навбаҳор-умид” стадионида;
🕌 Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ва.
🕌“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаларига топширган абитуриентларники
📍Бухоро вилояти – “Дилкушо” теннис спорт мажмуасида;
🕌Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасига топширган абитуриентларники
📍Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги “Хоразм” спорт мажмуасида (1-сектор);
🕌“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига топширган абитуриентларники
📍Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдонида;
🕌“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига топширган абитуриентларники 📍Қашқадарё вилояти – “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдонида (2-сектор);
🕌“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ва
🕌“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаларига топширган абитуриентларники
📍Тошкент шаҳри – Ботаника боғида (1-2-3-4-секторлар).
⏰Абитуриентларни 17:30дан бошлаб тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва имтиҳон рухсатномаси билан киритиш бошланади.
✅ Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг qabul.muslim.uz сайти ҳамда @qabulmuslimuz_bot бот ва @qabulmuslimuz2_bot бот телеграм ботлари орқали олиши мумкин.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar🔴ЖОНЛИ: Қуръон ўқишни ўрганамиз - Нозиъот сураси, 15-26 оятлар (амалий) 18.08.21
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
YouTube
JONLI: Qur'on o'qishni o'rganamiz - Nozi'ot surasi, 15-26 oyatlar (amaliy) 18.08.21