Muslim.uz
92.3K subscribers
18.3K photos
5.13K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ташриф
Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров пешин намозида Зомин туманидаги “Умар ибн Хаттоб” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг “Бандаларнинг Аллоҳ таолога севимлироғи шукрли ва сабрлиларидир” мавзусида амри маъруф қилиб бердилар. Суҳбат савол-жавобларга уланиб, намозхонлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
АТТАҲИЯТ ВА САЛОВАТДАН ОЛДИН БИСМИЛЛАҲ АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аттаҳиятдан кейин Бисмиллаҳ деб Саловатни, Саловатни айтгандан кейин дуони Бисмиллаҳ дейиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъаввуз (Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм), Басмала (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм) ни Қуръони карим суралари ёки оятларини ўқишдан олдин айтиш суннат. Аттаҳият ва Саловатларни сура ёки оят эмаслигини эътиборга олсак, намозда Аттаҳият ва Саловатдан олдин Бисмиллаҳ айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҲАРРАМ — ТАВБА ОЙИДИР

Али розияллоҳу анҳу дедилар: «Бир одам келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутишимни амр қиласиз?» деб сўради.

«Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қабул қиладир», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган).

Демак, ушбу ҳадисдан олинадиган фойдаларимиз:

1. Қайси вақтда нафл ибодат қилиш афзал эканлигини билиб олишга қизиқиш, унинг пайидан тушиш фазилат эканлиги;

2. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги;

3. Муҳаррам ойи Аллоҳнинг ойи номига сазовор бўлган ой эканлиги. Зотан, барча ойлар ҳам Аллоҳникидир. Лекин Муҳаррам ойининггина шу ном билан номланиши бу ойнинг шарафига шараф қўшади;

4. Аллоҳ таоло Муҳаррам ойида ўтган қавмлардан бирининг тавбасини қабул қилганлиги;

5. Муҳаррам ойида Аллоҳ таоло бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қабул қилиши. Шунинг учун қавмлар бу муборак ойда тавбага шошилсалар, яхши бўлади;

Азиз ўқувчи, Муҳаррам ойи ҳақида қандай маълумотларга эгамиз ва бу ойда қандай ибодатларни бажарсак савобга эришамиз. Хуллас, шунга ўхшаш саволларга жавоб олиш учун қуйидагиларга эътиборимизни қаратсак.

«Муҳаррам» сўзи луғатда «ҳурматланган», «ҳаром қилинган», «улуғланган» деган маъноларни англатади.

Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сана бошланадиган ойдир.

Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой «Аллоҳнинг ойи» деб номланади. Бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?

Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги ўринда туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор. Бу ойнинг ҳурмати, ҳаромлиги ва улуғлигини ҳадисларни ўрганиш давомида яна ҳам чуқурроқ билиб оламиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар» (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги;

2. Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи деб номланиши;

3. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоз эканлиги;

4. Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги;

5. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Зомин тумани “Маърифатли” масжидида аср намозини қуйидаги линк орқали жонли кузатишингиз мумкин
https://www.youtube.com/watch?v=N1gCZjT6N6M

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Уламолар_ташрифи #жиззах
🕌 Онлайн: Зомин тумани “Маърифатли” масжидида аср намозини қуйидаги линк орқали жонли кузатишингиз мумкин
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Шукр қилувчи қалб дунё ва охират яхшилигидандир
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Билмаганга илм ўргатиш – садақадир
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Қалбнинг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Зомин туманидаги "Усмон ибн Аффон" масжидига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, таниқли блогер Аброр Мухтор Алий домла пешин намозига ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Онлайн: Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими устоз Аброр Мухтор Алий Зомин туманидаги “Усмон ибн Аффон” масжидида маъруза қилмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АТТАҲИЯТНИ ИККИ МАРТА ЎҚИБ ЮБОРСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аттаҳиётни эсда йўқ икки марта ўқиб юборса, намоз бузилмайдими? Жавоб учун раҳмат!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аттаҳиёт(ташаҳҳуд)ни тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасида икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлади. Агар охирги қаъдада икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Солиҳ амал қилиш – кишини икки дунёда зафар топиб, ёқимли ҳаёт кечиришига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилган:

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً

وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

яъни: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси 97-оят).

манба

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Уламолар_ташрифи #ТАШРИФ

3-кун. Уламолар қуйидаги масжидларга Пешин намозига ташриф буюрадилар:

Ўзбекистон
мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Бахмал туманидаги “Жаббор ўғли Жумагул” масжидига📍

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим Иномов Бахмал туманидаги “Мулла Ҳасан” масжидига📍

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин Шарипов Янгиобод туманидаги “Абдураҳмон ибн Авф” масжидига📍

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон Хайдаров Бахмал туманидаги “Ўсмат ота” масжидига📍

Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий Жиззах шаҳридаги “Хавастлик” масжидига📍

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Зомин туманидаги “Маърифатли” масжидига📍

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон Рустамов Бахмал туманидаги “Қатортол” масжидига📍

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали Рустамов Бахмал туманидаги “Барлос” масжидига📍

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин Аллаёров Бахмал туманидаги “Молгузар” масжидига📍

Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан Қодиров Бахмал туманидаги “Ўразали ота” масжидига📍

Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом хатиби Муҳаммадраҳим Абдураҳимов Бахмал туманидаги “Бувайша” масжидига📍

Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Ташанов Янгиобод туманидаги “Иймон” масжидига📍

Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби Йўлдошали Каримов Янгиобод туманидаги “Мулла Қўзи” масжидига📍

Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом хатиби Юсуф Муҳиддинов Бахмал туманидаги “Ар-Роҳман” масжидига📍

Тошкент шаҳар “Ал Ҳудайбия” масжиди имом хатиби Муродулла Хуназаров Бахмал туманидаги “Сулаймон ҳожи” масжидига📍


Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲОВЛИДА ДАРАХТ ҚУРИСА БАРАКА КЕТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳовлида дарахт қуриса барака кетадими? Уни кесиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида инсон, ҳайвон ва ҳатто ўсимликларга ҳам яхши парвариш қилинишга катта аҳамият қаратилган. Дарахтлар ҳам вақти-соати келиб қурийди. Яхши парваришга қарамасдан қуриб қолса, уни кесиб ташлаб, зарурат бўлса, ўрнига бошқасини экилади. Ҳеч қандай барака унга боғлиқ эмас. Бу тушунчалар жоҳилият асоратларидан. Баракани ато этувчи ёлғиз Аллоҳ. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОҒИР ЖУДОЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.
Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларининг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари ва яқинларига чиройли сабр берсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Forwarded from Ta'lim.muslim.uz
Ўрта махсус ислом таълим муассаса (мадраса)лари абитуриентлари ДИҚҚАТИГА!

Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни Диний идоранинг qabul.muslim.uz сайти ва @qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси ва рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади.
Мадрасаларга Абитуриентлар тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди.
Қабул имтиҳонларига оид энг сўнгги маълумотларни диний идоранинг https://t.iss.one/muslimuzportal телеграм канали орқали хабардор бўлиб боринг!
Эслатма: Имтиҳон рухсатномасини олиш учун qabul.muslim.uz сайтидаги "Ariza holatini tekshirish" банди орқали аризангиз ойнасига киришингиз ҳамда "Imtihon ruxsatnomasini yuklab olish" тугмаси орқали юклаб олишингиз мумкин.
@qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали эса паспорт серияси ва рақами ёзилади ва юклаб олинади
Муфтий ҳазратнинг жанозалари Самарқандда ўқилади

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.

Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари 2021 йил 16 август, душанба куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида адо этилади.
Жаноза намози вақтини қўшимча хабар қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Усмонхона Алимова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter