Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума: 9)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Нуқталар ўрнини тўлдиринг: "Самуд ва Од... ёлғонга чиқаришди" (Ҳааққоҳ, 4-оят)
Anonymous Quiz
18%
қориъни
55%
пайғамбарларни
16%
расулларни
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from Hidoyat.uz
"Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар" (Ҳааққоҳ, 6-оят). Аллоҳ таоло Од қаввмини неча кун шамол билан азоблади.
Anonymous Quiz
21%
8 кечаю 7 кундуз
27%
9 кечаю 9 кундуз
35%
7 кечаю 8 кундуз
16%
Энди билиб оламан
Forwarded from Hidoyat.uz
"Бас, ўша кунда, Воқиъа воқеъ бўлибдир" (Ҳааққоҳ, 15 оят). Оятдаги "Воқиъа" дан мурод нима?
Anonymous Quiz
55%
Қиёмат куни
15%
Мўминларнинг жаннатга кирадиган кунлари
20%
Сур чалинадиган кун
9%
Энди билиб оламан
Мусулмоннинг ҳаётида дуонинг муҳимлиги.

Дуо – ибодатнинг асосидир! У банданинг Роббига қанчалик боғлиқлигини кўрсатиб туради. Юсуф алайҳиссалом Аллоҳ таолога кўп дуо қилдилар, бошларига тушган ҳар бир машаққатда Аллоҳ таолога дуо билан боғландилар. Аёлларнинг макрига учраганда, бу балони даф қилишни сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ У Зотга кенгчилик берганида, илм ва имон билан сийлаганида шундай дуо қилдилар:
رَبِّ قَدْ آَتَيْتَنِي مِنَ الْمُلْكِ وَعَلَّمْتَنِي مِنْ تَأْوِيلِ الْأَحَادِيثِ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ

أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

яъни: “Эй, Раббим! Менга подшоҳлик ато этдинг, яна барча гап (туш)ларнинг таъвил (таъбир)ларидан менга таълим бердинг. Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!” (Юсуф сураси 101-оят).

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:30 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 2 июль куни
кечки соат 20:30 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни fatvo.uz сайти ёки
эфир вақтида 📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Интернет орқали пулли ўйинлардан пул ютиб ўша пулни эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилиш дегани яхшилик қилиш, ёрдам қилиб савоб олиш деганидир. Шариатимизда мақсадга олиб борувчи йўл ҳам тўғри бўлиши керак. Демак, эҳсон қилиш учунам ҳалол топилган пул бўлиши керак экан, интернетга пул тикиб топилган пуллардан эҳсон қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Бугун, 2 июль куни уламоларимиз Тошкент шаҳрига ташрифлари давомида қуйидаги масжидларда жума намозида маъруза қилиб берадилар:

Ҳомиджон домла Ишматбеков
, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари – Яккасарой тумани “Усмон ибн Маъзун” жоме масжиди;

Иброҳимжон домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари – Миробод тумани “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди;

Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси – Миробод тумани “Қўйлиқ ота” жоме масжиди;

Нуриддин домла Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби – Мирзо Улуғбек тумани“Мулла Қосим домла” масжиди;

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири – “Яккасарой” жоме масжиди;

Аброр Мухтор Алий домла, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими – Яшнобод тумани “Ислом ота” жоме масжиди;

Жалолиддин домла Хамроқулов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози – Яшнобод тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди;
Батафсил..
Жонли: Жума маърузаси — Солиҳ амал – қалб лаззати - 02.07.21
Жалолиддин домла Хамроқулов
, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози – Яшнобод тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Спиртли ичимликлар ичкандан кейин намоз ўқиш тўғрими? Неча кундан кейин ўқиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ичкилик ичган киши фалон кун намоз ўқимасин деган гап йўқ. Шу мазмунда келган ҳадислар инсонларни қайтариш, ароқ қанчалар жирканч нарса эканини баён қилиш учун айтилади. Қолаверса, бу ишни қилган инсонлар ибодатларини кўпайтириб гуноҳларини кечирилишини сўрашлари керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Хушхабар: Қўшимча Қуръон курслари очилди

https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27608

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРБОНЛИКДА ЭЛЕКТР ЁКИ НАРКОЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#қурбонлик

708-CАВОЛ: Қурбонлик ҳайвонларини электр ёки наркоз билан ҳушсизлантириб, кейин сўйиш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайвонни сўйишдан олдин электр токи билан уриб йиқитиш ёки ўқ отиб йиқитиш ёки ёғоч, темир, болта каби нарсалар билан уриб йиқитиш ҳайвонга озор бериш ҳисобланиб, шариатимизда бундай усуллардан фойдаланиш асло мумкин эмас. Бу ишларни қилган одамлар гуноҳкор бўладилар. Қолаверса, мана шундай услубда сўйилган ҳайвонларнинг гўштида инсон саломатлигига зарар қиладиган бир қанча моддалар пайдо бўлишини соҳа мутахассислари аниқлаганлар.

Аммо ҳайвонни сўйишдан олдин наркоз каби баъзи бир кимёвий моддаларни бериб, хушидан кетказиб сўйиш жоиз. Бу ишда ҳайвонга азоб бериш бўлмаслиги лозим. Фақат ҳайвонни сўйиш пайтида унинг жони бўлиши ва қон отилиб чиқиши шартдир.

Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам бу борада шундай деганлар:

إنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإحْسَانَ علَى كُلِّ شيءٍ، وإذَا ذَبَحْتُمْ فأحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ
(رَوَاهُ الإمام مسلم شداد بن أوس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

“Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага яхшиликни ёзгандир. Агар сўйсангиз, сўйишни яхшилаб адо этинг! Ҳар бирингиз пичоғини ўткир қилсин ва сўйиладиганни роҳатлантирсин!” (Имом Муслим ривояти).

Динимиз сўйиладиган ҳайвонни роҳат қилдириб сўйишни талаб қилади. Ҳаттоки, пичоқни ҳайвоннинг олдида қайрашга рухсат берилмайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонни ётқизиб қўйиб пичоғини қайраётган одамга: “Буни ётқизишингиздан олдин қайрасангиз бўлмасмиди!” деганлар.

Шунингдек, бир ҳайвоннинг ҳузурида иккинчисини сўйишга ҳам рухсат берилмаган.

Баъзи бошқа дин вакиллари эса, ҳайвон сўйишда асосий эътиборни фақат сўювчига осонлик яратишга қаратиб, жонлиқни сўйишда турли-туман услубларни қўллайдилар ва ҳайвонни қийналишига эътибор қаратмайдилар.

Аксарият фиқҳий китобларимизда қуйидаги жумлаларни учратиш мумкин:

كُرِهَ كُلُّ تَعْذِيبٍ بِلَا فَائِدَةٍ مِثْلُ قَطْعِ الرَّأْسِ وَالسَّلْخِ قَبْلَ أَنْ تَبْرُدَ

“Ҳайвонни сўйиш жараёнидаги фойдасиз ҳар қандай қийнаш-азоб бериш макруҳдир. Масалан, жони чиқиб бўлишидан олдин бошини танасидан жудо қилиш ва терисини шилиш кабилар” (“Раддул муҳтор” китоби).

Шундай экан, ҳайвон сўйиш жараёнида унга жиддий азоб берадиган ҳар қандай нарсадан динимиз қайтаради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭЪЛОН
Онлайн диний савол-жавоб дастурининг бугунги сони Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг катта устози Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов маълум сабабларга кўра иштирок этолмаганлари сабабли бошқа кунга қолдирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ал-Азҳар Каъба бузилишини ўз ичига олган видео ўйинлардан огоҳлантиради
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Хушхабар: Қўшимча Қуръон курслари очилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸 “Ал-Азҳар” Фатво маркази: диний эътиқодга ҳурматсизлик кўрсатадиган электрон ўйинлар тақиқланишини лозим
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Германияда имомлар тайёрлайдиган коллеж очилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Тошкент ва Кувайт ўртасида мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Эҳтиёжманд оилалар зиёрат қилиниб, ўксик кўнгилларга шодлик улашилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Уламолар суҳбатидан минглаб юртдошларимиз баҳра олмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim