Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 35 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қазо намозларни ўқиш тартибини тушунтириб берсангиз

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
РАСУЛИ АКРАМ МЎЪЖИЗАЛАРИ "САҲИҲУЛ БУХОРИЙ"ДА: синган оёқнинг шифо топиши...

(V) 4039. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлардан бир неча кишини яҳудий Абу Рофеънинг олдига юбордилар. Уларга Абдуллоҳ ибн Атикни амир этиб тайинладилар. Абу Рофеъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор етказар, у зотнинг зарарларига (бошқаларга) ёрдам берар эди. У ўзининг Ҳижоз еридаги қалъасида яшар эди. Улар унинг олдига яқинлашишганда қуёш ботиб бўлиб, одамлар подаларини қайтариб олиб келишган эди. Абдуллоҳ шерикларига: “Жойингизда ўтириб туринг, мен ўзим бориб, эшикбонга ҳийла қилиб кўраман, шояд, кириб кетсам”, деди. Юриб бориб, дарвозага яқин келди-да, сўнг худди қазои ҳожат қилаётгандай, кийимига бурканиб олди. Одамлар кириб кетишди. Шунда эшикбон унга: “Эй Аллоҳнинг бандаси! Кирмоқчи бўлсанг, кир, дарвозани ёпмоқчиман”, деди.

(Абдуллоҳ айтади:) “Мен кирибоқ, яшириниб олдим. Одамлар кириб бўлгач, у дарвозани ёпди-да, лўкидонни қозиққа илиб қўйди. Мен туриб, калитлар томон бордим-да, уларни олиб, дарвозани очдим. Одатда кечки пайт Абу Рофеънинг ҳузурида суҳбатлашиб ўтиришар эди. У болохонасида экан. Суҳбатдошлари кетгач, унинг олдига чиқдим. Ҳар эшикни очганимда, ортимдан (ичкаридан) қулфлаб олар эдим. (Ичимда) “Одамлар мени сезиб қолишса, уни ўрдиргунимча менга ета олишмайди”, дер эдим. Унинг олдига етиб бордим. Қарасам, у қоп-қоронғу уйда, аҳли-оиласининг орасида экан. У уйнинг (айнан) қаерида эканини била олмасдим. Шунда мен: “Эй Абу Рофеъ!” дедим. У: “Ким бу?” деди. Овоз томонга бурилиб, унга қилич урдим. Сўнг эшикларни бирма-бир очиб, нарвонга етиб келдим. Ерга етдим деб ўйлаб, оёғимни қўйган эдим, йиқилиб тушиб, болдирим синди. Уни саллам билан боғлаб олдим. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб бориб, у зотга (бўлган воқеани) айтиб бердим. Шунда у зот: “Оёғингни узат”, дедилар. Мен оёғимни узатдим. У зот уни силаб қўйдилар. Оёғим умуман оғирмагандек бўлиб қолди”.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Нафл рўза

Билингки, Аллоҳ таолога доим итоатли бўлиш ва нафсни тарбиялаб бориш сиз-у биздан ҳар доим талаб қилинган амалдир. Мана шу нафс тарбияси учун Аллоҳ таоло ибодатларни йўлга қўйган. Бу ибодатларга қанчалик берилган бўлсангиз нафсингиз тарбияси шунчалик юксалади, қанчалик эътиборсиз бўлсангиз бу тарбиядан узоқ бўласиз. Шунинг учун Аллоҳ таоло учун холис тоат ибодатда бўлганлар энг қалби юмшоқ, солиҳ инсонлар бўлади. Аммо гуноҳлар ва маъсиятлар аҳллари эса қалблари қаттиқ инсонлар бўлишади.

Рўза эса қалбни ҳар-хил касалликлардан тозаловчи амалдир. Шу сабабли Рамазон ойи қалбларни тозаловчи ойдир. Бу рўзадор учун иймонга тўла қалб билан чиқиши учун оладиган улкан фойдасидур. Бу қалб уни бошқа амалларни бажаришга ундайди. Бу амаллардан бири шаввол ойининг олти кунида рўза тутишдир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 36 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда саволим бор
Кечириш, кечиримлилик ҳақида динимизда нима дeйилган?

❗️ Турли-туман хулқ-атворли одамлар орасида яшар эканмиз, албатта, улардан бир қанча озор-азиятлар кўрамиз. Агар ҳар бир шундай кўнгилсизлик бизга қаттиқ таъсир этиб, ғамга ботириб қўяверса, шубҳасиз, бутун ҳаётимиз азобга айланади. Шу боис имкон қадар ён-атрофимиздагиларнинг хатолари, билиб-билмай етказган озорларига сабр қилиб, кечиришга ҳаракат қилайлик. Шунда бир-биримизга меҳр-муҳаббатимиз зиёда бўлади. Гоҳида бошқалардан бирор ёмонлик ёки зулм ўтса ҳам, синов деб қабул қилишимиз зарур. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики:

﴿وَلَمَن صَبَرَ وَغَفَرَ إِنَّ ذَلِكَ لَمِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ﴾

“Албатта, ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу (иш) ишларнинг мақсадга мувофиқидир” (“Шўро” сураси, 43-оят).

Аллоҳ таоло яна:

﴿خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ﴾

“Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир”, деган (Аъроф сураси, 199-оят). Яъни ўзаро муомала-муносабатда кечиримли бўл, осон йўлни тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлма. қилган хатоларини авф этувчи, кенг бағирли бўл.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунё ва охиратдаги гўзал ахлоқга далолат қилай-ми?” дедилар. “Ҳа ё Расулуллоҳ!” дейишди.

“Сенга зулм қилганни афв қил, алоқани узганга алоқани боғлагин. Сени маҳрум қилганга бер”, дедилар. Аллоҳ янада билгувчироқ!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_Дурдоналари:
ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН (Усмон розияллоҳу анҳу)

ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН

37 - وَذُو النُّورَينِ حَقًّا كَانَ خَيْرًا مِنَ الْكَرَّارِ فِي صَفِّ الْقِتَالِ



Маънолар таржимаси:

Зуннуройн (розияллоҳу анҳу), дарҳақиқат, уруш сафларидаги Қайтмас ботир (розияллоҳу анҳу)дан афзалроқ бўлган.



Назмий баёни:

Албатта, Зуннуройн аълороқ бўлган,

Уруш сафларида қайтмас Ботирдан.



Луғатлар изоҳи:

النُّورَينِ ذُو – мубтадо.

حَقًّا – маҳзуф феълнинг мафъули мутлақи. Тақдирида أَحُقُّ феъли бор.

كَانَ – хабар.

خَيْرًا – ноқис феълнинг хабари. Бу калима, аслида, اَخْيَرُ исми тафзилнинг ҳамзаси ҳазф қилинган шаклидир.

مِنْ – “таълилия” (изоҳлаш) маъносида келган жор ҳарфи.

الْكَرَّارِ – жор мажрур كَانَ га мутааллиқ. Луғавий жиҳатдан жанг майдонида ўта ҳужумкор маъносига тўғри келади.

فِي – зарфият маъносида келган жор ҳарфи.

صَفِّ – саф деганда тўғри чизиқда теккис туриш тушунилади.

الْقِتَالِ – луғатда “жанг”, “кураш” маъноларини англатади.



Матн шарҳи:

Усмон розияллоҳу анҳунинг насаби қуйидагича бўлган: Усмон ибн Аффон ибн Абил Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманноф. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан насаблари Абдуманнофда бирлашади. Милодий 576 йилда Тоифда туғилган. Куняси аввал Абу Абдуллоҳ, у вафот этгач, Абу Амр бўлган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита қизлари аввал Руқайя, у вафот этгач Умму Кулсумга уйланган. Шунинг учун ҳам у зот “Зуннурайн” (икки нур эгаси) деб аталган. Ривоят қилинишича, “Одам алайҳиссалом замонидан то қиёматгача бирор пайғамбарнинг икки қизига Усмон ибн Аффондан бошқа уйланган киши йўқдир”[1]...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ШОАЗИМ МИНОВАРОВ ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Президенти фармони билан давлат раҳбарининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, Шоазим Миноваров Ўзбекистон Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.

Шоазим Миноваров 1951 йил туғилган. 1997 йил 27 июндан 2006 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раиси бўлган. 2006 йил 1 августдан 1 декабригача - Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси, 2006 йил 1 декабрдан 2008 йил 28 июнгача - Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари. У 2008-2012 йилларда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси бўлган, 2013 йилда пенсияга чиқарилган. 2015 йил апрел ойидан 2017 йил июл ойигача Тошкентдаги Француз альянси раиси бўлган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
#Тайинлов
@muslimuzportal | @mp3muslim
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 25 май,
сешанба куни соат 20:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#онлайн_сийрат
@muslimuzportal | @diniysavollar
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосарига Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди

#Тайинлов
Ҳукуматнинг жорий йил 25 майдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Муратович Камиловга Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Манба: https://uza.uz/posts/269893
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavol
ФАҚАТ ТИЛДА ТАВБА ҚИЛИШ ЁЛҒОНЧИЛАРНИНГ ТАВБАСИДИР

Аввало биргаликда тавба қилайлик:

استغفر الله (3) استغفر الله العظيم الکريم الذی لا اله الا هو الحی القيم و اتوب اليه. اللهم انت ربی لا اله الا انت خلقتنی و انا عبدک و انا علی عهدک و وعدک ما استطعت اعوذ تک من شر ما صنعت ابوء لک بنعمتک علی و ابوء بذنبی فاغفرلی فإنه لا يغفر الذنوب الا انت

Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ. Астағфируллоҳал ъазийм ал карим, аллазий лаа илаҳа илла ҳу... Ал ҳаййул қайюм ва атубу илайҳ.

Аллаҳума анта робби... Лаа илаҳа илла анта халақтаний... Ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма санаъту абуу лака биниъматика алаййа ва абуъу бизамби фағфирли фа иннаҳу лаа яғфируз зунуба илла анта.

Ё Раббана! Шу ёшимизга қадар қилган хатоларимизни, гуноҳларимизни, айбларимизни, қусурларимизни лутфинг, караминг билан кечир. Бундан кейинги ҳаётимизда гуноҳу хато қилмасдан, севган қулинг бўлиб яшашимизни насиб эт!

Инсон гуноҳ қилган, айбли бўлиши мумкин. Аллоҳу Таъоло ҳазратлари Ғаффораз зунубдир – гуноҳларни авфу мағфират этгувчидир. Сатторал уюбдир – айбларни беркитувчидир. Афувдир – авф этишни севади.

Каримдир – бандасининг гуноҳидан қатъи назар, озгина қилган савобли ишлари учун ҳам кўп мукофотлар бериб, уни охиратда бахтиёр қилувчи улуғ раҳматга эгадир. Демакки, банда хатосини тушунсин, Аллоҳга қайтсин...

Аллоҳга қайтишни «тавба» дейдилар. Шуни билиш керакки, фақатгина «Тавба қилдим, ё Раббим!» дейишнинг ўзи билан тавба тавба бўлмайди. Тавба – ваъдадир, надоматдир... Инсон ўз ҳаётининг жараёнини, фаолиятини, йўналишини, яшаш тарзини ўзгартиришидир. Шунинг учун Аллоҳга астойдил тавба қилиш керак...

Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу Куфа масжидига кириб қарасалар, масжиднинг бир бурчагида бир одам: «Тавба қилдим, ё Раббим! Тавба қилдим, ё Раббим!..» – деб ўтирибди. Ҳазрат Али унга: «Тавба қиляпсан, бу жуда яхши, аммо шуни билки, фақатгина сўзда: «Тавба қилдим, ё Раббим!» дейиш ёлғончиларнинг тавбасидир», – дедилар. Чунки тили билан тавба қилади, феъл-одатини ўзгартирмайди. Инсон ўз ҳолини, феъл-атворини ўзгартириши, яхши бир инсон ҳолига келиши керак.

Масалан, Аллоҳ асрасин, қимор ўйнаса, қиморни ташлаши, Аллоҳ асрасин, ичкилик ичувчи бўлса, ичкиликни ташлаши, ёмон одатлари бор бўлса, уларни ташлаши керак! Жаноби Ҳақ йўлига қайтиш бу...

Инсоннинг қайтиши қатъий бўлса, бу қайтишга «тавбаи-насуҳ», жуда самимий тавба дейдилар. Насуҳ – жуда самимий дегани. Мана шундай самимий қайтиш – тавба қилса, олдинги гуноҳлари қанча кўп бўлса ҳам, Аллоҳ кечиради. Ҳатто қотил бўлса ҳам, золим бўлса ҳам, кечиради. Бу хусусда Ҳадиси шарифларда муждалар бор. Шунинг учун Аллоҳнинг раҳматидан асло умид узмаслик, Аллоҳнинг раҳматини исташлик керак!..

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олинди
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 37 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳ қилсангиз Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қалб_шифохонаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз: "ҳеч ким кўрмаяпти", деганда ҳам тўртта гувоҳнинг ҳузуридамиз!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қалб_шифохонаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОНДАН СЎНГ НИМА ҚИЛАМАН? (учинчи мақола)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз биродарим эсингизда тутинг солиҳ амаллар Аллоҳ олдида қабул бўлиши учун икки шарт бор:

Биринчиси: Амални ёлғиз Аллоҳ учун холис қилиш.

Иккинчиси: Бу амални бажаришда Расулуллоҳга эргашиш.

Бу икки шартнинг бирортаси бўлмаса Аллоҳ бундай амални қабул қилмайди.

Нафл рўза

Билингки, Аллоҳ таолога доим итоатли бўлиш ва нафсни тарбиялаб бориш сиз-у биздан ҳар доим талаб қилинган амалдир. Мана шу нафс тарбияси учун Аллоҳ таоло ибодатларни йўлга қўйган. Бу ибодатларга қанчалик берилган бўлсангиз нафсингиз тарбияси шунчалик юксалади, қанчалик эътиборсиз бўлсангиз бу тарбиядан узоқ бўласиз. Шунинг учун Аллоҳ таоло учун холис тоат ибодатда бўлганлар энг қалби юмшоқ, солиҳ инсонлар бўлади. Аммо гуноҳлар ва маъсиятлар аҳллари эса қалблари қаттиқ инсонлар бўлишади.

Рўза эса қалбни ҳар-хил касалликлардан тозаловчи амалдир. Шу сабабли Рамазон ойи қалбларни тозаловчи ойдир. Бу рўзадор учун иймонга тўла қалб билан чиқиши учун оладиган улкан фойдасидур. Бу қалб уни бошқа амалларни бажаришга ундайди. Бу амаллардан бири шаввол ойининг олти кунида рўза тутишдир.

Шаввол ойининг олти кунида рўза тутиш фазилатлари:

Абу Айюб Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”- дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ дедилар “Уламолар дедилар: Бу нарса худди бир йил рўза тутганга ўхшатилди, чунки битта яхшилик ўн баробарига кўпайтирилади. Рамазон ўн ой савобига тенг ва олти кун эса икки ойга”. (Бу Насаий китобида марфуъ ҳадисда ва Муслимнинг Нававий шарҳида келган).

Олти кун рўзасининг сифати

Имом Нававий дедилар: “Устозларимиз айтдиларки: энг афзали Ийд Фитр кунидан кейин кетма-кет тутишликдир, агар бўлиб тутса ёки шаввол бошидан охирига кечиктирса унга кетма-кетлик савоби бўлади, чунки у рамазонга шавволни олти кунини улаган бўлади.

Муслим ривояти, Нававий шарҳи.

(Давоми бор)

Муҳаммадали таржимаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavol
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 26 май куни, соат 14:00 да
(Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 40-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 80-сураси бўлмиш 🌙 "АБАСА" сурасиннинг 24-42 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл эридан "маҳримга мендан рози бўлишингизни беринг", деса ва эри ўз розилигини маҳр сифатида берса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar