Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream finished (1 hour)
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: ОЛТИНЧИ ВАСИЯТ: Қариндошларга, гарчи улар ёмонлик қилсалар ҳам, силаи раҳм қилиш

ОЛТИНЧИ
ВАСИЯТ

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رضي الله عنه قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي بِسَبْعٍ: «حُبِّ الْمَسَاكِينِ وَأَنْ أَدْنُوَ مِنْهُمْ وَأَنْ أَنْظُرَ إِلَى مَنْ أَسْفَلَ مِنِّي وَلاَ أَنْظُرَ إِلَى مَنْ فَوْقِي وَأَنْ أَصِلَ رَحِمِي وَإِنْ جَفَانِي وَأَنْ أُكْثِرَ مِنْ “لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ” وَأَنْ أَتَكَلَّمَ بِمُرِّ الْحَقِّ وأن لاَ تَأْخُذُنِي فِي اللهِ لَوْمَةً لاَئِمٍ وَأَن لاَ أَسْأَلَ النَّاسَ شَيْئًا» (رواه أحمد والطبراني)

Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Яқин дўстим (Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)) менга етти нарсани васият қилдилар:

– камбағалларни севиш ва уларга яқин бўлиш;

– ўзимдан юқоридагиларга эмас, ўзимдан пастдагиларга қараш;

– қариндошларим билан, улар ёмонлик қилса ҳам, силаи раҳмни боғлаш;

– “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтиш;

– Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, аччиқ бўлса-да ҳақиқатни айтиш;

– одамлардан бирор нарса сўрамаслик” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу васиятларига амал қилиш жамият тинчлиги ва тараққиётига муҳим омил бўлади. Бу тавсия жамият аъзоларининг ўзаро алоқалари ва бир-бирига муносабатини тўғри йўлга солишга, инсонларнинг камолоти ва охиратда саодат топишига қаратилган.

Камбағалларни эъзозлаш, уларни дўст тутиш, қариндошларга силаи раҳм қилиш ва ҳақиқатни айтишда одамлардан чўчимаслик жамият равнақи ва фаровонлиги, инсонлар ўртасида тотувлик ва барқарорликка гаров бўладиган омиллардандир.

Аллоҳни кўп зикр қилиш, бойлик, мол-дунёга интилишга рағбат туғилган пайтда ўзидан кўра камбағалроқлар ҳам борлигини унутмаслик ва ўз ҳолига шукр қилиш ҳар бир мусулмонга зарур фазилатлардандир. Диний жиҳатдан ўзидан кўра билимлироқ кишиларга етишга интилиш, дунёвий эҳтиёжларини одамлардан эмас, Аллоҳдан сўраш маънавий камолот шартларидандир. Сиз, азиз китобхонлар билан биз мазкур васиятларнинг ҳар бири устида батафсил тўхталиб ўтамиз...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
3 май 21 кун
#Рамазон_2021

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОН ОЙИДА ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ АМАЛЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

Ҳар қандай мусулмон борки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига эргашишга ва унга тўлиқ амал қилишга уринади. Чунки, Аллоҳ таоло ўз ояти каримасида у зотни мақтаб шундай дейди:

لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا

Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди. (Аҳзоб сураси 21-оят).

Биз сиз азизларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини қандай ўтказганликларини қисқача келтириб ўтмоқни ният қилдик... ➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🔸Фарғонадаги икки масжид қурилишига кўмак берилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26573

🔸Диний идора ҳомийлигида “Мирзақосим ҳожи” жоме масжиди қайта қурилмоқда
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26542

🔸Муфтий ҳазратларига “Фахрий доктор” илмий даражаси берилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26574

🔸Ўзбек ва немис архитекторлари тажриба алмашади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26576

🔸«Detik»: COVID-19 пандемиясида Ибн Сино услубини бутун дунё қўлламоқда
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26554

🔸Тарихий кошинлар Ватанимизга қайтарилади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26570

🔸Янги боққа асос солинди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26550

🔸“Меҳр-5”: Суриядан 93 нафар аёл ва бола олиб келинди
http://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/26539

@muslimuzportal | @diniysavollar
174-savol
Fatvo hayati
#аудио #рўза

РЎЗАДОРНИНГ МИЛКИ ҚОНАБ, ҚОН ИЧИГА КЕТСА НИМА БЎЛАДИ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 21 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned a photo
#Рамазон_туҳфаси № 9

ZO'R.TV телеканали билан ҳамкорликда "Рамазон туҳфаси" ЛОЙИҲАСИ

ZO'
R.TV телеканали ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзаро ҳамкорликда муборак ойга бағишланган «Рамазон туҳфаси» лойиҳаси тақдим этиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида таниқли уламо ва тажрибали имом-хатиблар ҳар куни руҳий тарбия мавзуларида мавъиза қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бақара сураси, 220-230 оятлар

Шайх Алижон қори қироати

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#қироат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИФТОРЛИК_ВАҚТИ
3 май 21 кун
#Рамазон_2021

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Тайинлов: ФАЗИЛАТЛИ УЛАМО САЛОҲИДДИН ДОМЛА ШАРИПОВ ДИНИЙ ИДОРА РАИСИ МАСЛАҲАТЧИСИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинландилар. Табаррук устоз кўп йиллардан буён муборак динимиз ривожи, халқимиз маънавияти ва ёшлар тарбиясида салмоқли ишлар қилиб келаётган таниқли дин пешволаридан биридир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

САВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотнинг хам қазоси бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Aгар оилада аёл киши ҳам эркак киши ҳам ишласа иккисининг бўйнида ҳам закот бериш мажбурияти бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни қандай шаклда берган афзал?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Меросдан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Қарзи бор одам эҳсон ёки закот берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Мени турмуш ўртоғим йўқ. Молим эса нисобга етиб закот бердим. Айримлар закотинг ўтмайди дейишяпти шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Рамазондан бошқа пайт берган пул закот ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни Сlick орқали берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни йўлни таъмирлашга сарфласак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Менинг аёлимни тилло тақинчоқлари закот нисобига етган. Лекин қўлида пули йўқ. У закотни қандай беради?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Muslim.uz pinned a photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақф фонди яна бир халқаро ташкилот билан ҳамкорликда жами қиймати 252 667 500 сўмлик озиқ-овқатларни юртимиз бўйлаб, 1535 хонадонга хайрия қилмоқда.

Бошқаларга ҳам улашинг: @VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайтоннинг ваъдаси

Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро вилояти "Чаҳор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Kun_oyati
#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar| Kun.uz