Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
РАСУЛУЛЛОҲНИ СОҒИНИБ

Саҳиҳ ҳадисларин тинглайман,
Тарихларин ўқиб билгайман.
Пинхона гоҳ, ошкор йиғлайман,
Расулуллоҳни соғиниб!

Юрган кўчалари сўзлайди,
Шаббода ифорин излайди.
Боғ ичра қушлар бўзлайди,
Расулуллоҳни соғиниб!

Унган майсалар сўроқлар,
Саловат айтар булоқлар.
Ғунча лабида титроқлар,
Расулуллоҳни соғиниб!

Ошиқлар кўз ёш тўкарлар,
Учрашув онини кутарлар.
Дунёдан шундай ўтарлар,
Расулуллоҳни соғиниб!

Abbos Sultonov,
Nurafshon shahri
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ойлар_султони_Рамазон:
Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

❗️Ислом динида ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...» (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, рўзадор шом намозининг вақти кириши билан оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ экан.

Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: Бандаларимнинг менга энг суюклиси, уларнинг тезроқ оғиз очганларидир», дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган).

Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир, деганлар («Раддул муҳтор»). Ушбу ҳукм барча фарз ва нафл рўзаларнинг барчасига тегишли. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадислар фарз рўзаларга хосланган эмас.

➡️Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?

➡️Рўзадор одам чанқаган вақти оғзига сув олиб, ютмасдан ғарғара қилса бўладими?

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИФТОРЛИК_ВАҚТИ
29 апрель 17 кун
#Рамазон_2021

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонда руҳ ва нафс тарбияси (2-қисм)
Ибодат ҳаловатини топиш шартлари

Исҳоқжон домла Бегматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2021
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг охирги нозил бўлган оятни биламизми?

Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро вилояти "Чаҳор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Kun_oyati
#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar| Kun.uz
ИСЛОМ ШИОРЛАРИ ЎЙИНЧОҚ ЭМАС, УЛАРНИ КАМСИТИШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/26499

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 Бугун "Масжидул Хайр" жоме масжидидаги таровеҳ намози Muslim.uz портали ва ITV.uz орқали ЖОНЛИ узатилади

🔸Бугун, 29 апрель куни Тошкент вақти билан кечки соат 21 :00 да пойтахтимиздаги "Масжидул Хайр" жоме масжидида ўқиладиган таровеҳ намозидаги хатми Қуръонни онлайн – ЖОНЛИ ЭФИРДА кузатиб боришингиз мумкин!

🕌 Хатми Қуръонни юртимизнинг энг ҳушовоз, гўзал қироат соҳиби бўлган Муҳаммад қори Тўрақулов, Ҳикматилла қори Давлатовлар,
Адҳамхўжа қори Ҳикматуллаевлар ўқиб берадилар.

🌙 Эслатиб ўтамиз, Muslim.uz жамоаси ушбу улуғ ойнинг ҳар бир кунида пойтахтимиз масжидларидаги таровеҳ намози ва Қуръон карим хатмини muslim.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда ITV.uz интернет телевиденияси орқали онлайн бериб боради.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни улуғ Рамазон ойи кечаларини Ўзининг буюк каломи Қуръони Карим тиловатларига сомеъ бўлиб, таровеҳ намозларини тўлиқ ва мукаммал адо этишимизни насиб қилсин! Бу файзли онларни яқинларингиз ва аҳли оилангизга ҳам тортиқ этинг!

@muslimuzportal
Live stream started
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди.
Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди.
Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.

Президенты Узбекистана и Туркменистана посетили комплекс “Туркменбаши Рухы”.
В честь усопших были прочитаны суры из Корана.
Затем лидеры приняли участие в ифтаре в память об отце главы Туркменистана - Мяликгули Бердымухамедове.
На этом рабочий визит Президента Шавката Мирзиёева завершился. В международном аэропорту Ашхабада главу нашего государства проводил Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #iftor

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
30 апрел 18 кун
#Рамазон_2021

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar