Muslim.uz
94.2K subscribers
18.3K photos
5.14K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🟢 ЖОНЛИ: "Чоштепа" жоме масжидидаги таровиҳ намози 27.04.21

Youtube орқали тамоша қилиш

Facebook орқали тамоша қилиш

🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ислом_тарихи:
🔸АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ.
🔸ХУЛОСА.
🔸РОШИД ХАЛИФАЛАР ДАВРИ ҲАФИДА МУЛОҲАЗАЛАР.

ТЎРТИНЧИ ФАСЛ

АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

(халифалик даври: ҳижрий 35 йил зулҳижжа ойидан 40 йил 21 Рамазонгача; милодий 656-661 йиллар)

Ҳазрати Алийнинг ҳаётлари ва Исломга киришлари

Насаблари: Алий ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай.

У кишининг оналари: Фотима бинт Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай розияллоҳу анҳо.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу таваллуд топган йиллари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз ёшга кирган эдилар.

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғиллари, қизлари Фотиманинг умр йўлдошлари ва жаннат башорати берилган ўн кишининг бири эдилар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ёшликларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида тарбия топдилар. Ўн ёшларйда мусулмон бўлдилар. У киши ёш болалардан биринчи Исломга кирган зотдирлар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Ислом таълимотлари асосида ўсиб-улғайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратлари даврида ўлимдан қўрқмасдан, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринларига кириб, тўшакларида ётдилар. Шу билан бирга, у киши Исломда биринчи фидойи инсон сифатида, Аллоҳ йўлида ўзини фидо қилишга тайёр шахс сифатида танилдилар.

Вақт етиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлган омонатларни олиб, ҳаммасини эгаларига топшириб, кейин Мадинаи мунавварага ҳижрат қилдилар.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу барча жангларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қатнашган энг катта қаҳрамонлардан бири эдилар. У кишининг шижоатлари зарбулмасал бўлиб кетган.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фасоҳатда ниҳоятда юқори нуқтада, илмда етук олим эдилар.

Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг фазилатлари ҳақида жуда кўп ҳадислар келган.

Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида у киши билан бирга бўлдилар. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишидан рози ҳолда вафот этдилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ҳар доим у киши билан бирга бўлдилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳар бир ишда у киши билан маслаҳатлашар эдилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу пичоқланганларидан кейин ўзлари айтган олти кишилик маслаҳат кенгашининг ичида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. Улар Умар розияллоҳу анҳудан кейин мусулмонларга ким халифа бўлишини хал қилишлари керак эди. Шунда ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу халифа этиб сайландилар. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу эса у кишининг ёнларида давлат ишларини юритишда ёрдамчи бўлдилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу қамал қилинганларида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг ўғиллари у кишининг мудофаачиларидан бўлишди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
28 апрел 16 кун
#Рамазон_2021

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйимизда хотиржамлик бўлиши учун нима қилишим керак?
Оғиз ёпаётганда умуман овқат емай ёпиш тўғри бўладими?

Ҳимойиддин домла Тошболтаев

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар "Жомеъ" жоме масжиди имом-хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вақф фонди Бирлашган Араб амирликларининг Ўзбекистондаги элчиxонаси билан ҳамкорликда, қиймати 50 000 000 сўмлик озиқ-овқатларни диний таълим даргоҳларида таҳсил олаётган 270 нафар талаба ва устозларга хайрия қилди!

Каналга обуна бўлинг: @vaqfuz
#Рамазон_туҳфаси № 7

"KUN OYATI" ЛОЙИҲАСИ

«Kun.uz» интернет-нашри ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Muslim.uz» портали ўзаро ҳамкорликда муборак ойга бағишланган «Kun oyati» лойиҳасини тақдим этиб бормоқда.

Лойиҳа доирасида таниқли уламо, Бухоро вилоятидаги "Чаҳор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби Азизхўжа домла Иноятов ҳар куни Қуръони каримдаги бир ояти кариманинг тафсирини қилиб бермоқда.

"Kun oyati" лойиҳасининг илк сони рўза тутишга доир Аллоҳ амрини билдирувчи оят мазмунига бағишланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 28 апрель куни, соат 14:00 да
(Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 36-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 83-сураси бўлмиш 🌙 "МУТОФФИФУН" сурасининг 22-36 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 16 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (1 hour)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ушрда ҳам белгиланган нисоб борми ?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ВА БИР ГУРУҲ УЛАМОЛАР КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26482

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен яхши мусулмонман (2-қисм)
Мусулмоннинг жамоат жойларидаги одоби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#рамазон_2021
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИФТОРЛИК_ВАҚТИ
28 апрель 16 кун
#Рамазон_2021

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзанинг ғояси

Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро вилояти "Чаҳор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram


#Kun_oyati
#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar| Kun.uz
🕌 Бугун "Ислом ота" жоме масжидидаги таровеҳ намози Muslim.uz портали ва ITV.uz орқали ЖОНЛИ узатилади

🔸Бугун, 28 апрель куни Тошкент вақти билан кечки соат 21 :00 да пойтахтимиздаги "Ислом ота" жоме масжидида ўқиладиган таровеҳ намозидаги хатми Қуръонни онлайн – ЖОНЛИ ЭФИРДА кузатиб боришингиз мумкин!

🕌 Хатми Қуръонни юртимизнинг энг ҳушовоз, гўзал қироат соҳиби бўлган Муҳаммад-Иброҳим қори Каримов, Маҳмуд қори Иброҳимов, Авазбек қори Давлатов, Муҳаммадамин қори Мухторовлар ўқиб берадилар.

🌙 Эслатиб ўтамиз, Muslim.uz жамоаси ушбу улуғ ойнинг ҳар бир кунида пойтахтимиз масжидларидаги таровеҳ намози ва Қуръон карим хатмини muslim.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда ITV.uz интернет телевиденияси орқали онлайн бериб боради.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни улуғ Рамазон ойи кечаларини Ўзининг буюк каломи Қуръони Карим тиловатларига сомеъ бўлиб, таровеҳ намозларини тўлиқ ва мукаммал адо этишимизни насиб қилсин! Бу файзли онларни яқинларингиз ва аҳли оилангизга ҳам тортиқ этинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Live stream started
Live stream finished (1 hour)