Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қазо намозларни ўқиш тартибини тушунтириб берсангиз

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Пайғамбаримиз с.а.в қайси ойда туғилганлар?
Anonymous Quiz
68%
Роббиул аввал
19%
Мухаррам
5%
Жумодул аввал
8%
Энди билиб оламан
Forwarded from Hidoyat.uz
Forwarded from Hidoyat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Бомдод намозидан кейин ухласа зарари йўқми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳорат олаётганда гапирмаслик керакми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Жалолиддин домла Нуриддиновнинг волидаи муҳтарамалари Маҳфузахон ҳожи она вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Табаррук ёшда охират сафарига кузатилган ҳожи она эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзандларни ўстирдилар, тарбияладилар.

Аллоҳ таоло ҳожи онанинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза намози 2021 йил 29 март, душанба куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган "Саид ота" қабристонида ўқилади (ота ҳовлилари яқинида).

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ALLOH SENI RAZOLATDAN QUTQARSIN!

Yer o’parsen rizq uchun
minnat yukidin xam bo’lub,
Tengri yoringkim, qilibsen
xush namoze ixtiro.

Rizq uchun bo’lib, biror rizqi ro’z qo’limga kirsin deb, minnat yukidan, ya’ni tashakkur bildirish uchun hamda bir ne’matga erishish uchun boylarga, puldorlarga egilib, yer o’pasan! Tangri yoring bo’lsin, O’zi yordam berib, seni bu razolatdan qutqarsinki, sen g’aroyib namoz ixtiro qilibsan. Odamlar namozda egilib, ruku’ bilan Аlloh taologa ta’zim qilsa, sen egilib, yer o’pib, puldor, moldor olamlarga ta’zim qiladigan bo’libsan.

“Tengri yoringkim” degani – “Аlloh taolo yoru madadkoring bo’la turib” degan ma’nodadir. Yana: “Аlloh O’zi yoring bo’lib, seni odamlarga egilib ta’zim qilishdan qutqarsin”, degan ma’nodadir.

Boshqa bir g’azalda hazrat Navoiy bunday deydilar: “Bilurki, ro’ziy anga Haq berur, o’zidekning Bo’lur chu bandasi, bois erur razolat anga”. Ya’ni: “Inson biladiki, darhaqiqat, rizqu ro’zni berguvchi Haq taolodir. U yana o’zidek bir qulning quli bo’lib, o’z-o’zini xor qiladi. Bunga uning razolati – pastkashligi, tubanligi sababdir”.

Bu g’azalda ham “qilibsen xush namoze ixtiro’”, ya’ni: “ajablanarli namoz ixtiro qilibsan”. Deya qullarga qullik qiluvchi, bandalarga bandalik qiluvchi insonlarni ogohlantirmoqda.

Baytdan chiqadigan xulosa shuki, rizqni boshqadan kutish shirkdir, Аllohdan boshqaga qullik qilishdir. Tama haromdir, chunki bu Аllohdan boshqasidan bir narsani umid qilishdir. Rizq Аllohdan ekaniga qat’iy iymon keltirgan holda insonlar orasida bo’ladigan muomalalar bunga kirmaydi.

Mirzo Kenjabek,
“Navoiy muhabbati” kitobidan.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАР БИР АҚЛ ЭГАСИ ҒАФЛАТ УЙҚУСИДАН УЙҒОНМОҚЛИГИ ЛОЗИМ

Ғафлат тўшагидан уйғониш аломатлари тўрт нарсадир:
1. Дунёнинг ишларини қаноат билан, шошқалоқлик қилмасдан бажариш;
2. Охират ишларига ҳирс қўйиш ва уни шошилиб бажариш;
3. Дин ишларини илм ва ижтиҳод билан қилиш;
4. Хулқ-атвор ишларини насиҳат билан қилиш.

Эй биродарлар! Aлбатта, ҳаммамиз ўлишга маҳкум, ўлим учун яратилганмиз. Ундан ҳеч ким қочиб қутула олмас. Aллоҳ таоло бундай дейди: “Ҳеч шак-шубҳасиз, сен ўлувчидирсан, улар ҳам ўлувчидирлар” (Зумар, 30);

Aйтинг: “Aгар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга бирор фойда бермас” (Aҳзоб, 16).

Ҳар бир мусулмон кишига ўлим бошига тушмасидан олдин ўлимга ҳозирлик кўрмоқлик вожибдир. Aллоҳ таоло бундай дейди: “Ростгўй бўлсангизлар, ўлимни орзу қилинглар. Қилган кирдикорлари сабабли ҳаргиз уни (ўлимни) орзу қилолмайдилар” (Бақара, 94-95).

Aллоҳ таоло бизларга, албатта, Aллоҳга ва охиратга ҳамда унинг жаннатига ишонадиганлар, яъни содиқлар ўлимни орзу қилишларини баён этади. Ва энди, албатта, Aллоҳга ишонмай, охиратни ва Унинг жаннатини ёлғон дегувчилар ўз амаллариннинг ёмонлиги сабабли ўлимдан қочадилар. Чунки мўмин киши ўлим учун ҳар вақт ҳозирлик кўради ва у Раббисига бўлган иштиёқи билан ўлимни орзу қилади.

Шу ҳақда Aбу Дардодан ривоят қилинади. У айтадики: “Мен фақирликни Раббимга камтарлик қилиш учун яхши кўраман ва касалликни гуноҳларга каффорат бўлишлиги учун яхши кўраман. Ўлимни Раббимга муштоқ бўлганлигим учун яхши кўраман”.

"Танбеҳул ғофилин"дан.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўраган эдингиз: Ичкилик ва гиёҳванд моддаларнинг салбий таъсири

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Пешқадамлар"
Муоз ибн Жабал - Олимлар имоми
5-сон

Нўъмонхон Яҳёхон,
“Кўкалдош” билим юрти битирувчиси


Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#пешқадамлар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онам 68 ёшда отам вафот этди. Шунақа катта ёшда ҳам идда ўтириш керакми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

Уша даврда Умар розияллоҳу анҳу ижтимоий таъминот ишларини энг гўзал тарзда йўлга қўйганлар ва бу ишга асос солганлар десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг хазинасига етарли мол тушганда, фуқароларга маош тайин қилишни ташкил қилдилар. Уша ипшарни кўрган, уларда иштирок этган кишилар бу ҳақда ишончли маълумотларни қолдирганлар.

КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

Абу Убайд қуйидагича ривоят қилади:

«...Кундуз куни Умар бир дарахт остида ухлаб ётар эди. Бир аъробий аёл келиб, одамларга аланглаб қаради-да, унинг (Умарнинг) олдига келиб: «Мен бир мискина аёлман. Менинг болаларим бор. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб бизга Муҳаммад ибн Масламани закотчи қилиб юборди. У бизга ҳеч нарса бермади. Аллоҳ хайрингни берсин, сен бизга бир шафоатчилик қилсанг», деди.

«Ярфоъ! – деди Умар ходимига. – Менга Муҳаммад ибн Масламани чақириб кел!»

«Мени унинг олдига олиб борсанг, ҳожатим чиқармиди», деди аёл.

«Иншааллоҳ, у ҳожатингни чиқаради», деди Умар.

Ярфоъ Муҳаммад ибн Масламанинг олдига бориб, чақириб келди. У келиб: «Ассалому алайкум, эй мўминлар амири», деди.

Аёл уялиб кетди. Умар: «Аллоҳга қасамки, мен сизлардан яхшиларингизни танлашда камчиликка йўл қўймаган эдим. Агар Аллоҳ азза ва жалла бу аёл ҳақида сўраса, нима деб жавоб берасан?» деди.

Муҳаммад ибн Масламанинг кўзларидан ёш оқди. Сўнг Умар: «Аллоҳ бизга Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Биз у зотга иймон келтирдик ва эргашдик. У зот Аллоҳ нимага амр қилса, шунга амал қилдилар. Садақани то Аллоҳ у зотнинг руҳларини қабз қилгунича ўз аҳлига, мискинларга бериб турдилар.

Сўнг Аллоҳ Абу Бакрни халифа қилди. У ҳам Аллоҳ унинг руҳини қабз қилгунича Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилди.

Сўнг мени халифа қилди. Мен сизлардан яхшиларингизни ихтиёр қилишда нуқсонга йўл қўймадим. Агар сени яна юборадиган бўлсам, бу аёлга шу ва ўтган йилнинг садақасини бергин. Билмадим, эҳтимол, сени юбормасман», деди. Кейин аёлни чақириб бир туя, ун ва ёғ берди-да: «Буни олгинда, бизга Хайбарда яна учрагин, биз ўша ерга бормоқчимиз», деди. Аёл Хайбарда унинг олдига келди. У унга икки туя берди ва: «Буни ол, Муҳаммад ибн Маслама келгунича сенга етиб туради. Мен уни сенинг шу ва ўтган йилги ҳаққингни беришга амр қилдим», деди».

Мусулмон раҳбарларнинг бева-бечоралар ҳаққига қандай риоя қилишини, уларнинг ижтимоий тенглик учун хизмат қилганини, оддий фуқаролар раҳбар билан қандай учрашишини, унга қандай шикоят қилишини кўриб қўйинг.

Ибн Саъд Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан, у эса ўз отасидан ривоят қилади:

«Умар розияллоҳу анҳуга Ямандан кийимлар келтиришди. У киши уларни одамларга тарқатди. Ҳамма янги кийим кийиб юра бошлади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мусҳафи Усмон ва Лангар Қуръони: қай бири қадимийроқ?

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръони карим оятлари матни ҳижрий 10 (милодий 632) йилда тўла мукаммал бўлди. Ўша пайтда нозил бўлган сура ва оятлар турли ашёларга кўчирилиб, тартибланмаган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хоналарида бир жойга жамланган эди.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифаликлари даврида, яъни ҳижрий 11-13 йиллари Қуръон карим оятларининг ўрама шаклдаги бир нусхасини кўчиришга қарор қилинди. Бу шарафли вазифа йигирма ёшли саҳобий, ваҳий котиби Зайд ибн Собитга юкланди. Зайд ибн Собит мадиналик ансорийлардан эди. Ўн бир ёшида имонга келиб, ҳамиша Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларида юриб, дуоларидан баракот топди. Қатор тилларни ўрганиб, илму ҳикмат соҳиби бўлиб етишди. Мадина шаҳрида Куръон қироати қоидалари, шариат аҳкомлари ва мерос тақсимоти масалаларида беназир зот эди. Зайд ибн Собит Абу Бакр Сиддиқ топшириғи билан оятларни ўрам-ўрам териларга биринчи бўлиб кўчирган, кейинчалик Мусҳафи Усмонни кўчириш ишларига ҳам бош-қош бўлган...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Муфтиятнинг хайрия бозори кам таъминланган оилалар таъминотини зиммасига олди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25933

🔸Рамазон ойида Истанбулнинг Тақсим майдонидаги масжид очилади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25931

🔸Афғонистонда Ўзбекистонда чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25929

🔸Ислом тараққиёт банки Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилишига ёрдам беради
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25916

🔸Ҳасанбой Мерожов: “Ҳаёт улуғ неъматлигини кеч тушундим”
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25914

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео: Вақф фонди Тошкент Ислом институтининг 15 нафар устозини рағбатлантириш учун 234 608 750 сўм ажратди

Каналимизга обуна бўлинг: @vaqfuz
ЮРТИМИЗ МАСЖИДЛАРИДА РАМАЗОН ОЙИ ВА ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.

Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрель, шанба куни “Озодалик куни” ўтказилади.

🔸 Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.

Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.

📡🖥📲 Имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади.

🤲Аллоҳ таоло юртимиз ва дунё мусулмонларини Рамазон ойига эсон-омон етказиб, Ўзи рози бўладиган тарзда ўтказишимизни насиб айласин. Ушбу улуғ ойда бўладиган тоат-ибодатлар ва дуо илтижоларимиз сабабидан бутун дунёдан вабо ва офатларни кўтарсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диннинг устуни ва унинг офати нима?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

# Улуғлар_ибрати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 30 март,
сешанба куни соат 20:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосларига чинакам озуқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони комил бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, динимизда Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббатли бўлиш вожиб амал саналади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#онлайн_сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Вақф фонди Қорақалпоғистондаги 21 та ҳудудда ичимлик суви чиқаради

Вақф хайрия жамоат фонди "Оби ҳаёт" акцияси доирасида, ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон республикасининг 6 та туманларидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда Рамазон ойига қадар 21 та тоза ичимлик суви артезианларини чиқаришни режалаштирган эди.

Айни дамда сув чиқариш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 28 март кунига қадар 14 жойдан артезианлар чиқарилиб фуқароларга топширилди.

Рамазони шарифга қадар қолган 6 та ҳудудда ҳам ичимлик сувлари чиқарилиб, аҳолига туҳфа қилинади.

Хайрия қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz