Forwarded from Hidoyat.uz
#ҳикмат
Орифлардан бири:
"Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди", деди. "У нима экан?" дейишди. Шунда у : "Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри", деб жавоб берди.
У яна атайин: "Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен ўзимча: "Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, жуда ҳам ширин ҳаёт ичра бўладилар", дейман".
اللهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك حُبَّك وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّك وَالْعَمَلَ الذِي يُبَلغُنِي حُبَّك . اللهُمَّ اجْعَلْ حُبَّك أَحَبَّ إلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنْ الْمَاءِ الْبَارِد
"Аллоҳумма иннии ас’алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука валь-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббака, Аллоҳумма-жъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа'иль- баарид".
Маъноси: "Аллоҳим! Мен Сендан Ўзингнинг муҳаббатингга ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман.
Аллоҳим! Муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин".
Имом Термизий ривояти
Улашинг ↘️
Тelegram | Instagram |

Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар узрли бўлган пайтларида Қуръон ўқишлари мумкинми, зикр-тасбеҳларчи?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram

DunyoBaxt.gif
558.1 KB
Дунёда бахт ва бахтсизлик тушдай бир нарсадир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ТОЛИБИ ИЛМНИНГ ҲАЁТИДА ЧАРЧОҚ ВА МАШАҚҚАТ УЧУН ЎРИН ЙЎҚ
Фазилатли шайх, муҳаддис, муҳаққиқ, аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан:
▪️Илм йўлида сафарга чиқадиган киши худди асаларига ўхшайди. У ҳам асалари каби ҳар бир гулдан хушбўй ва мусаффо нарсаларни йиғиб олади.
▪️Илмни устозлардан олиш саҳиҳ илм калитини қўлга киритиш ҳамда талабанинг зафар қучиб, муваффақиятга эришишининг сиридир.
▪️Илм толиби қуйидаги ишларда тизгин ва бошқарувни устозига топширмоғи лозим: Илм, камолот ва одоб-ахлоқ.
▪️Илм таҳсилида яхши, солиҳ ният билан устозларни кўпайтириш мақтовга лойиқ, аммо мақтаниш ниятида бўладиган бўлса, ҳаромдир.
▪️Ҳар қандай янгилик улоқтирилмаганидек, ҳар қандай эскилик ҳам барча замонга мос келавермайди.
▪️Толиби илмнинг ҳаётида чарчоқ ва машаққат учун ўрин йўқ. Унинг луғатида у икки сўз топилмайди.
▪️Илмни чала қолдириш жоҳиллик устига жоҳилликдир.
▪️Бало ва офат кунларида бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ишнинг энг афзали- зикр ва дуода бардавом бўлишдир.
Доктор Усома Абдурраззоқ Рифоий, (Ливан) Аллома Муҳаммад Аввома ҳақларида:
«Шайхнинг ҳаётдаги тарбиявий йўналишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир» деган ҳадисларига мувофиқ келади. Бу инсон амаллар илмга мувофиқ бўлишини, ўрганилган билимлар асосида амал қилиш лозимлигини ўргатади.
У зотнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари шу қадар кучлики, бу муҳаббат у кишининг атрофларидаги инсонларга ҳам беихтиёр «юқиб» қолади. Бу хокисор, камтар инсон барчага ибратдир. Бу самимий инсоннинг ўз шогирдларига ҳам меҳр-муҳаббати, эҳтироми жуда кучлидир».
Манба

МЎМИННИНГ БАХТИ НИМАДА?
Youtube | Tas-ix
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Салоҳиддин домла Шарипов
⏱ 03:33 дақYoutube | Tas-ix
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАҲОРАТ ОДОБЛАРИ
Болаларимиз билишлари зарур бўлган муҳим сабоқлардан яна бири таҳорат одобларидир.
Таҳоратнинг маъноси тозалик, покланиш бўлиб, қизларимиз ҳар ерда покликка катта эътибор беришлари керак. Таҳорат бизни Aллоҳ таолога яқинлаштирувчи ибодатдир ва намозимизнинг тўғри боўлиш шартидир.
Таҳорат олаётган пайтда одатланишимиз керак бўлган одобларни келтирамиз:
1. Тўғри ният. Яъни, биз таҳорат қилиш билан Aллоҳ таолонинг розилигини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишни ва намозга тайёргарликни ният қиламиз.
2. Aллоҳнинг исми билан бошлаш. Яъни, таҳоратни бошлашда “Бисмиллаҳ”ни айтамиз.
3. Тартибга риоя қилиш.
4. Сувни исроф қилмаслик.
5. Ҳар бир аъзони тўлиқ ювиш. Шундай қилсак, таҳоратдан оладиган ажр савобимиз кўп бўлади.
6. Таҳорат пайтида гапирмаслик ва кулмаслик. Зарурат бўлсагина, гапирилади.
7. Aъзоларни ювишда ўнг томондан бошлаш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир ишни ўнгдан бошлашни буюрганлар.
8. Таҳоратда аъзоларни ювишни уч мартадан зиёда ҳам, кам ҳам қилмаймиз.
9. Aъзоларни ювишда тартибга риоя қиламиз.
10. Қўл ва оёқ бармоқларини юваётганда ораларига сув киришига эътибор берамиз.
11. Таҳорат қилаётган жойимиз ҳам покиза бўлиши керак.
12. Таҳоратдан сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган “Aшҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Aллоҳуммажъални минат таввабийн важъални минал мутатоҳҳирин”, деб дуо қиламиз.

Aдина СAЙДAҲМЕДОВA“Мўминалар” журналининг 2020 йил, 4-сонидан
“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар о̒рта махсус ислом таълим муассасаси катта ўқитувчиси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИМОМИ АЪЗАМНИНГ ЎҒЛИ ҲАММОДГА ҚИЛГАН ЙИГИРМАТА НАСИҲАТИ
Эй ўғлим! Аллоҳ сени рушди ҳидоятга бошласин ва сенга У доимо мададкор бўлсин! Мен сенга панду насиҳат қилмоқчиман. Менинг ўгитларимни хотирангда сақласанг ва қулоғингга қуйиб олсанг, дининг ва дунёйинг йўлида сенга, иншааллоҳ, бахту иқбол ёр бўлғай.
🔸Аллоҳдан қўрқиб, жисмингдаги барча аъзоларни гуноҳу маъсиятдан сақлаган ҳолда Унга ибодат қил! Унинг буйруқларини сўзсиз адо эт!
🔸Эҳтиёжинг тушадиган илмни ўрганишдан ўзингни олиб қочма!
Дину дунёнинг йўлида асқотадиган кишилар билангина ошначилик қил.
🔸Нафсингдан ҳаққингни ол. Зарурат бўлганидагина унга инсоф қил.
🔸Мусулмонга ҳам, зиммийга ҳам душманчилик қила кўрма!
🔸Аллоҳ берган ризқу рўзингга қаноат қил!..
ᅠ

Аллоҳни зикр қил
Ҳошим ибн Зиёд акаси ҳақида айтади: «Ало ибн Зиёд ҳар жума кечасини ибодат билан ўтказар эди. Бир кеча у мадорсизланиб қолиб, аёлига: «Асмо, мен мадорсизландим. Фалон вақт кирганида мени уйғотгин», деди. Аёли «Хўп» деди. Бироқ айтилган вақт кирганида эрини уйғотишни эсидан чиқарди. Ало ибн Зиёднинг тушида бир киши келиб, унинг пешонасидан ушлаб, «Ибн Зиёд, тур, Аллоҳни зикр қил, У Зот ҳам сени эслайди», деди. У уйғониб кетди ва вафот этгунича кечалари Аллоҳ таолони зикр қиладиган бўлди. Аллоҳ уни раҳматига олсин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Хушхабар: "Ургут" марказий жоме масжиди Адлия рўйхатидан ўтказилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25559
🔸Мовароуннаҳр адибларининг ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25558
🔸“Саҳиҳул Бухорий” ижодкорларни ҳам илҳомлантирмоқда
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25556
🔸Замзам қудуғига ҳаётини бағишлаган инсон
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25554
🔸Суғурта ўрнига такофул кириб келмоқда...
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25551

ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ
#Ибрат
Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.
Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...

Мақсудали ҚОСИМОВ
Forwarded from Muslim.uz
#Бир_савол_сўрасам: НАМОЗДА ЭСНОҚ КЕЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
❓ Намозда ва зикр айтилаётганда беихтиёр эсноқ келади, бу яхши эмас, деб эшитдим. Эсноқ ихтиёрсиз келса, нима қилиш керак?
❗️ Иложи борича эснашни қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Аммо бунинг имкони ҳеч бўлмаса, қўл билан тўсилса ҳам бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтса, ташмит (Ярҳамукаллоҳ, яъни Аллоҳ сенга раҳм қилсин) айтиш уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг зиммасига ҳақдир. Эсноқ эса фақат шайтондандир. Киши қўлидан келганича уни қайтарсин. Қачон “Ҳа-а-а”, деса, шайтон унинг устидан кулади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз эснаганда қўли ила оғзини ёпсин, шайтон оғизга киради”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Намозни зам суралар маъноларини тафаккур қилиб ўқиш ҳамда ҳар намозга янги таҳорат олиш эсноқ келишининг олдини олади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF HAFTALIGI
Hafta davomidagi eng muhim voqealar: 01.03.2021 - 06.03.2021
Boshqalarga ham ulashing!
Safimizga qo'shiling: @vaqfuz

Ҳамдардлик билдирамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг фарзанди Абдулбосит Мансуров вафоти муносабати билан Шайх ҳазратларининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ
🔸БУГУН, 2021 йил 09 март,
сешанба куни соат ⏰ 20:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#онлайн_сийрат@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: Таяммум қандай қилинади?
❓ Ёшим 70 да. Бетоб бўлиб қолганим ва сув ишлатолмаслигим сабабли таҳорат олишда муаммо бўляпти. Таяммумни эса қандай қилса, тўғри бўлишини билмаяпман. Момоларимиз айтишича, тоза тупроққа оёқ-қўлни уриб-уриб, чангитиб қилиш керак экан, ундай қилсак, уст-бошимиз чанг бўлади-ку. Тоза матога қилса бўлмайди-ми?
❗️ “Таяммум” луғатда “мақсад қилиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса покланиш мақсадида пок ер жинси билан юзга ва икки қўлга тирсаклари билан қўшиб масҳ тортиш “таяммум” деб аталади.
Таяммум бўлиши учун тўртта асосий шарт топилиши лозим:
1) Ният; 2) Пок ер жинси; 3) Пок ер жинсига икки марта қўлни уриб, биринчисида юзга масҳ тортиш, иккинчисида икки қўлни тирсагигача масҳ тортиш; 4) Сув ишлатишдан узрли бўлиш.
Бизнинг мазҳабимизда ер жинсидан бўладиган барча пок нарсаларга таяммум қилиш жоиз ҳисобланади. Ер жинсидан бўлган нарсалар деганда эса қуйидагилар кўзда тутилади:
Тупроқ, қум, шўрлаб кетган ер, оҳак, гипс, сурма, сурматош, зирнийх (ҳидсиз рангсиз маъдан. Тиббиётда тери кассалликларини даволашда ишлатилади), олтингугурт, заж (бўёқда ишлатиладиган туз моддаси), кон тузи, дарахтлар, (чунки одатда устиларида чанги бўлади), ўт-ўланлар (чунки буларнинг устиларида ҳам одатда чанг бўлади), кийимдаги ёки улов ўриндиғидаги чанг (агар кийимда ё улов ўриндиғида мутлақо чанг бўлмаса, унга таяммум қилиб бўлмайди. Шунингдек, кийимини силкитиб ҳавода тўзғиган чанг-ғуборга ҳам таяммум қилса бўлади. Чунки бунда ҳам аслида ер жинсига таяммум қилинган бўлади.
Таяммум қилинмайдиган нарсалар:
Ер жинсидан бўлмаган нарсаларга таяммум қилиб бўлмайди. Шунинг учун қуйидаги нарсаларга таяммум қилиб бўлмайди:
Ун, талқон, кул, сувли туз, мушк; шакар; анбар (хушбўй модда), заъфарон, кафур (хушбўй модда), хина, лой (лой деганда унинг суюқ бўлиб турган пайти назарда тутилган. Аммо қотиб устига чанг ўтирадиган бўлса унга таяммум қилиш жоиз бўлиб қолади. Зеро, юқоридаги нарсаларга ҳам агар чанг ўрнашадиган бўлса, таяммум қилиш мумкин бўлиб қолади. Чунки бунда аслида ер жинсидан бўлган чангга таяммум қилинаётган бўлади).
Шунингдек, нажосат тегиб сўнгра қуриб нажосат асари кетган ерга ҳам таяммум қилиб бўлмайди. Чунки нажосатнинг асари кетгани сабабли тупроққа поклик ҳукми собит бўлса ҳам, покловчилик ҳукми собит бўлмайди. Таяммум қилинадиган тупроқда эса покловчилик сифати бўлиши шартдир.
Таяммум қилинган жойга яна қайта таяммум қилиш жоиз бўлади.

🔴ЖОНЛИ: Сийрати Набавия (21-дарс, 09.03.21)
Youtube: https://youtu.be/8-6-NDbA0PY
Facebook: https://www.facebook.com/100005380596015/posts/1603502623172409/
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube: https://youtu.be/8-6-NDbA0PY
Facebook: https://www.facebook.com/100005380596015/posts/1603502623172409/
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
ONLINE: Siyrati Nabaviya (21-dars, 09.03.21)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳофиз Ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар:“Соғлиги ва бўш вақтидан Аллоҳ таоло тоатида фойдаланган киши нақадар бахтлидир. Аммо, соғлиги ва бўш вақтини Аллоҳ таоло маъсиятига сарфлаган одам нақадар зиёнкордир”.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸 10 март куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 29-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 89-сураси бўлмиш 🌙 "ФАЖР"нинг 17 дан 30 гача бўлган оятларни ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
Instagram: muslimuzportali
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонда туғилган болага рўзага доир исм қўйиш шартми?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ислом олимлари Қуддус халқаро ҳафталигини эълон қилишди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25577
🔸"Imagine Magazin": Буюк ипак йўлидаги орзулар макони
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25583
🔸Қозонда катта жоме масжид қуриш режа қилинмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25581