Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масжидда қазо намозни ўқиганда азон ва такбир айтиш керакми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Вақф фонди Нукусдаги мадраса талабалари учун 1 ойлик озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25478

@vaqfuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Соғлом_эътиқод_сабоқлари:
ИЙМОН
بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таоло севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали Ислом динини юборди. Ислом динига эргашувчиларга “мўмин-мусулмон” дейилади. Мусулмон бўлиш учун Аллоҳ таолога, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, тақдирига, ўлгандан сўнг тирилишига иймон келтириши керак.

🔸Иймон – эътиқод

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло томонидан келтирган нарсаларга тил билан иқрор этиб, қалб билан ишонишга иймон дейилади.

لٰآ اِلٰهَ اِلَّا اللّٰهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللّٰهِ

"Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг элчисидир".

الشَّهٰادَةُ: اَشْحَدُ اَنْ لٰآ اِلٰهَ اِلَّا اللّٰهُ وَ اَشْحَدُ اَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ

"Аллоҳ таолодан бошқа илоҳ йўқдир ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг қули (бандаси) ва элчисидир деб гувоҳлик бераман".

اٰمَنْتُ باللّٰهِ وَ مَلٰآئِكَتِهٖ وَ كُتُبِهٖ وَ رُسُلِهٖ وَ الْيَوْمِ الْاٰخِرِ وَالْقَدَرِ خَيْرِهٖ وَ شَرِّهٖ مِنْ اللّٰهِ تَعٰالٰى وَ الْبَعْثِ بَعْدَ الْمَوْتِ

"Аллоҳ таолога, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолодан эканига ҳамда ўлгандан сўнг қабрдан қайта тирилишга имон келтирдим".

1. Аллоҳ таолога ишониш – иймон келтириш:

Аллоҳ таоло ёлғиздир. Унинг тенги, ўхшаши йўқдир. Барча комил сифатларга эгадир. Аллоҳ таоло бутун оламни йўқдан пайдо қилган Зотдир.

2. Фаришталарга ишониш (иймон келтириш):

Фаришталар Аллоҳ таолонинг қулларидир. Ҳар вақт Аллоҳ таолога ибодатдадирлар. Улар гуноҳ қилмаслар. Ўзларига буюрилган хизматлари ила шуғулланурлар.

3. Китобларга иймон келтириш:

Аллоҳ таолонинг пайғамбарлар орқали юборган китоблари ҳақдир:

1.Таврот;
2. Забур;
3. Инжил;
4. Қуръони карим.

Таврот Мусо алайҳиссаломга, Забур Довуд алайҳиссаломга, Инжил Исо алайҳиссаломга, Қуръони карим Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилгандир. Қуръони шариф нозил бўлгандан сўнг, аввалги китобларга амал қилиш бекор қилинди. Фақат Қуръони каримга то қиёматгача амал қилинади.

🔸 Пайғамбарларга иймон келтирмоқ

Пайғамбарлар Аллоҳ таоло томонидан юборилган элчилардир. Булар бошқа одамларга ўхшасалар ҳам, гуноҳ қилмаслар. Энг аввалги пайғамбар Одам алайҳиссалом ва энг сўнггиси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот алайҳиссаломдан сўнг бошқа пайғамбар келмас.

🔸Охират кунига иймон келтирмоқ

Бу дунё йўқ бўлиб кетади, қиёмат куни келади. Қиёмат кунида бу дунёда қилган барча ишлар тўғрисида сўроқ бўлади. Яхши ва ёмон амалларига қараб жазо ва мукофот берилади. Яхши бандалар жаннатга кириб, роҳат ва фароғатда бўладилар. Ёмон бандалар эса жаҳаннамда қийноқ ва азобда бўладилар.

Умму Муслима
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸20 минг фаластинлик Ал-Ақсо масжидида жума намозини ўқиди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25475

🔸Замонавий геосиёсий жараёнлар ва ислом омили
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25479

🔸Вақф фонди Нукусдаги мадраса талабалари учун 1 ойлик озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25479

🔸Шарқ цивилизацияси ва ёшлар
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25475

🔸БААда ҳаводан сув олинмоқда
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25470

🔸Совуқ об-ҳавода тeхаслик мусулмонлар қаҳрамонлик кўрсатишди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25468

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 3 март куни, соат 14:00 да
(Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 28-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 89-сураси бўлмиш 🌙 "ФАЖР"нинг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Online: "Сирож солиҳ" жоме масжиди очилиш маросимидан лавҳа
Кузатиш учун 👉 линк

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️

☎️ Саволларингизга Фатво ҳайъатининг кол-маркази:
78 1503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Ибодат ва бошқа шаръий масалаларга оид савол-жавобларнинг энг сараларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

Бизни саҳифалар:
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақф фонди "Covid" сабаб вафот этган имом-ноиб оиласига уй ҳадя қилди...

БАТАФСИЛ:
https://vaqf.uz/uz/news/view/591

Хайрия қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Уйига кираётган киши Аллоҳ таолони зикр қилса қандай яхшиликларга эришишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ « إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ لاَ مَبِيتَ لَكُمْ وَلاَ عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ ». رَوَاهُ مُسْلِم

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини эшитган экан: агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой ҳам йўқ, кечки овқат ҳам йўқ, дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой топилди, дейди. Агар таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, у: сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди, дейди. Муслим ривояти...


➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#одоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ҲИЗР АЛАЙҲИССАЛОМ КИМ, У ОДАМЛАРГА КЎРИНАДИ-МИ?

Баъзилар Ҳизр бувани кўрдим, дейди. Ҳизр бува ўзи ким ва ростдан бор-ми? Одамлар кўзига кўринади-ми?

❗️Қуръони каримнинг “Каҳф” сурасида Ҳизр алайҳиссалом ҳақида қисса келган. Бу қиссани уламоларимиз “Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда қиссаси” деб атайдилар. Чунки Қуръонда Ҳизр алайҳиссалом “Ҳизр алайҳиссалом” номи билан аталмаган, балки “солиҳ банда” деб аталган.

“Каҳф” сурасида келган оятларнинг тафсирида Имом Бухорий келтирган ривоятда солиҳ банда “Ҳазр” деб аталади, биз “Ҳизр” деб ўрганиб қолганмиз. Ана шундан Ҳизр алайҳиссалом борлиги, Қуръонда “солиҳ банда” номи билан эсга олинганлиги ва саҳиҳ ҳадисларда “Ҳизр” номи билан танилганликлари, машҳур бўлганликлари келиб чиқади.

“Ҳизр алайҳиссалом бор, доим бўлади, одамларга кўриниб туради”, деган уламоларимиз ҳам бор. Бу гапни кўпроқ аҳли тасаввуфлар айтишади. Лекин очиқ-ойдин Ҳизр алайҳиссаломнинг барҳаёт эканликлари, қиёматгача боқий қолишлари ва одамларга кўриниб туришлари тўғрисида на Қуръонда ва на ҳадислардан далил келтира олмайдилар. Агар мабодо ҳозирги кундаги баъзи бир кишилар далил келтиришаётган бўлса ҳам, у далиллар нотўғри, тўқима ва заиф ҳадислардан олинганлиги маълум.

Ҳар ким Аллоҳ таолонинг Ўзидан ҳожатини сўраб бораверса, яхши бўлади. Ҳизр алайҳиссаломни кўриб, у кишидан бирор нарса сўраш маъносидан кўра афзали шу. Ибодатларни вақтида адо қилиб, намозларни ихлос билан ўқиб, дуо қабул бўлиш шартларини ўрганиб, Аллоҳнинг Ўзидан сўраш тажрибадан ўтган ҳақиқат ҳамдир. Аллоҳ таоло барчамизнинг ҳожатларимизни раво қилсин!


Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Энг умидбахш оятни биласизми?
https://muslim.uz/index.php/quran/item/9416

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 4 МАРТ КУНИ СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸4 март куни соат 20:00 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.

Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган дарслардаги суҳбатга оид савол берилади.
Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV
Instagram: muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

❗️Бугун, 4 март, пайшанба куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube
: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Араб хатидаги қадимий қўлёзма топилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25523

🔸«Маърифатли отинойи» китоби тақдимоти ўтказилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25524

🔸Убайдулла Уватов номи Ғузордаги мактаб ва кўчаларга берилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25521

🔸Хўжа Исҳоқи Вали зиёратгоҳи обод қилинади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25517

🔸"Сирож солиҳ" жоме масжиди очилишидан фотолавҳа (20 та сурат)
http://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25504

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Вақф фонди Қорақалпоғистон Республикасининг ичимлик сувига муҳтож ҳудудларида 20 та қудуқ ва ер ости артезиан сувларини чиқаради.

Мазкур хайрли иш Рамазон ойи давомида амалга оширилади.

Савоб талабидаги ватандошларимизни ҳамкорликка чақирамиз!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Forwarded from Hidoyat.uz
Нима нафсоний ва ҳавоий бўлади?
Anonymous Quiz
13%
Ҳаё
7%
Иффат
76%
Нафс
4%
Энди билиб оламан
Forwarded from Hidoyat.uz
Тавба сўзи араб тилида қандай маънони англатади?
Anonymous Quiz
10%
Сабр қилиш
51%
Қайтиш
36%
Тарк этиш
3%
Энди билиб оламан