Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида:

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингнинг завол бўлишидан, офиятингнинг бурилишидан, тўсатдан келадиган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилайман» бор эди».

Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Навоий – таълим ҳомийси

 Раҳимберди домла Раҳмонов
“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ШОМДАН КЕЙИН КАСАЛ КЎРГАНИ БОРИШ МУМКИН ЭМАС-МИ?

Яқинда шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари шомдан сўнг касал кўрилмайди, деб мени беморнинг олдига қўйишмади. Яна сут, қатиқ каби оқликларни ҳам шомдан кейин олиб бўлмайди, деган гаплар ҳам бор… Шу тўғрими?

❗️ Беморни зиёрат қилиш, уни кўришга бориш суннати муаккада ҳисобланади, ҳатто Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ вожиб ҳам деганлар. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Очни тўйдиринглар, беморни зиёрат қилинглар, асирни озод қилинглар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Касал кўришга бориш айнан бирор вақтга белгилаб қўйилмаган. Одамларнинг вақти ва беморнинг шароитига қараб зиёратга борилаверади.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким эрталаб касал кўргани борса, у билан бирга етмиш минг фаришта бирга боради ва кун ботгунича у учун истиғфор айтади. У жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади. Кун ботганидан кейин касал кўргани борган киши билан ҳам етмиш минг фаришта бирга боради ва тонг отгунча унга истиғфор айтади ҳамда у жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, кеча-ю кундуз беморларни зиёрат қилиш мумкин. Муҳими, беморга малол келадиган вақтда зиёрат қилмаса бас.

Сут, қатиқ каби оқликларни ҳам шомдан кейин олиб бўлмайди, деган гапларнинг динга умуман алоқаси йўқ. Асоси бўлмаган гаплардир.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: "ТАЙЁР ХАТМИ ҚУРЪОН БОР" НИМА ДЕГАНИ?

Баъзи бир қориларга хатми Қуръон буюргани борсак, “менда тайёри бор”, дейишади. Яъни Қуръонни ўқишни бошлаб қўйган бўлишади. Шунда “майли” десангиз, тугатиб беришади. Шариатимизда бу жоизми? Ёки хатми қачон бошлаб қўйилган бўлса ҳам, савоби кимга бағишлангани муҳимми?

❗️ Аввало, Қуръони каримни Аллоҳ таоло бандаларининг икки дунё саодатига эришиши учун нозил қилганини унутмаслик керак. “Хатми Қуръон” деганда Қуръони каримни бошдан-охир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди. “Хатм” сўзи тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради.

Ҳозирги пайтда одамлар орасида кенг тарқалган саволдагига ўхшаган ҳолатлар тааассуфки, асл Ислом мақсадларига тўғри эмас. Яна алоҳида таъкидлаш лозим, Қуръонни холис Аллоҳ розилиги учун тиловат қилинса, хатм қилинсагина унга савоб берилади. Кейин ўша берилган савобни бағишлаш мумкин. Бизнинг аҳли-сунна эътиқодимизда Қуръон тиловат қилиб, савобини бағишласа, етиб боради, дейилгани айнан шудир. Ҳар бир ибодатда аниқ мақсад бўлиши, уни бошлашда ният бўлиши кераклиги ҳадисларда таъкидланган. Савобини бағишлаш мақсад қилинган тиловатни ҳам бошидан бошлаб, Аллоҳнинг розилиги, ундан кейин кимгадир савобини бағишлашни ният қилинади. Шунда савоби етади, деб умид қилинади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молни сўйганда гўшт ва терисининг орасига оғиз ё бошқа асбоб билан дам солса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Муфтий ҳазратлари Литва делегациясини қабул қилдилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25154

🔸Вақф фонди Бухоро вилоятига 10 мингдан зиёд китоблар хайрия қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25151

🔸“Ислом дарчалари” Туронбанкда ҳам очилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25147

🔸Афро-америкалик муаллифлар конференцияси бўлиб ўтди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25145

🔸Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси зиёрат марказига айлантирилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25143

🔸Islom.uz порталида «Арбаъин» ҳадис мусобақаси ўтказилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25141

🔸Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25130

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @diniysavollar
Мусулмонларнинг қибласи, ҳидоят ўчоғи, ернинг маркази бўлмиш “Аллоҳнинг байти” ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?

Уни маънан зиёрат қилишни истайсизми?

Унда келинг шу ҳақида қисқача суҳбат қиламиз!

Аллоҳнинг байти, Қуръонда икки марта “Каъба” деган ном билан зикр қилинган. “Моида” сураси 95-97-оятларда. Аммо бошқа номлар билан кўп маротаба зикр қилинган. масалан: "Ал-байт", “Байтул атийқ”, “Масжидул Ҳаром”, “Байтул Ҳаром”, “Аввалу байт” ва бошқалар.

Биласизми? Аллоҳнинг байти нега “Каъба” деб номланган? Унда билиб олинг – “Каъба” деб номланишига сабаб, унинг шакли “Кубик”га ўхшаш бўлганлиги учун шундай номланган. Чунки араб тилида “Каъба” “Куб” деган маънони билдиради. Каъба мўминларнинг иккинчи ва асосий қибласи бўлиб, биринчи қибласи “Масжидул Ақсо” бўлган. Мусулмонларга намоз фарз бўлганида дастлаб 16 ой Масжидул Ақсога қараб намоз ўқишган. Кейин қибла Каъбага қараш билан ўзгарган. Каъбани дастлаб, Иброҳим алайҳис салом, ўғли Исмоил алайҳис салом билан биргаликда тоғдан тош олиб келиб қуришган.

Каъба ҳозирга қадар неча марта бузилиб, қайта қурилган? Деган саволга тарихчилар ҳар хил маълумотни айтадилар. Баъзилар тўрт марта бузиб, қайта қурилган десалар, бошқалар 5 марта деганлар.

Тарихчиларнинг ривоятига кўра Каъба Одам алайҳис саломдан то ҳозирга қадар 8 марта қурилган...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 11 ФЕВРАЛЬ КУНИ СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸11 февраль куни соат 20:00 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.

Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган дарслардаги суҳбатга оид савол берилади.
Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV
Instagram: muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вафот этган кишидан қолган мерос хотини ва қизига қандай тақсимланади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

❗️Бугун, 11 февраль, пайшанба куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube
: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ

Муовия ибн Қурра айтади: «Ҳасаннинг ҳузурида эдик. Қайси амал энг афзал экани ҳақида гаплашдик. Ҳамма тунда қоим бўлиш деб иттифоқ қилди. Мен эса: «Ҳаромларни тарк қилиш», дедим. Шунда Ҳасан: «Гап тамом, гап тамом», деди».

Нафл рўза ва нафл намоздан афзал амал

Муслим айтади: «Яйловга келаётиб, Муовия ибн Қуррани учратдим. «Нима қиляпсан?» деган эди, «Оилам учун у-бу нарсалар сотиб олдим», дедим. У: «Ҳалолларидан олдингми?» деди. «Ҳа!» дедим. У: «Сен қилган мана шу иш билан ҳар куни банд бўлиш мен учун тунлари қоим, кунлари соим бўлишдан суюклироқ», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from mp3muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло сизни яхши кўради

#Видео

Шайх Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ БОШЛАНДИ

Youtube: https://youtu.be/eK1lQqhY1XE

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/3738227969623851

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Buxoroxayriya

Вақф фонди раҳбари Олий мадраса талабалари билан учрашди

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
ЖАМЛОВЧИ ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда у зот: "Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут", дедилар. Мен тугатиб бўлганимдан кейин: "Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?" дедим.
У зот бундай дедилар: "Аллоҳим! Мен Сендан яхшиликнинг ҳаммасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганимни ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам. Аллоҳим! Мен Сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганидан ҳам, кечга қоладиганидан ҳам. Ўзим биладиганимдан ҳам, ўзим билмайдиганимдан ҳам. Ва Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ҳамда амалларни сўрайман.
Ва мен дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ сўрайман. Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимани сўрасалар, ўшани сўрайман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимадан паноҳ сўрасалар, ўшандан паноҳ сўрайман. Менга қазо қиладиган бўлсанг, унинг оқибатини яхши бўладиган қилгин», деб айтгин».

Шарҳ:
Демак, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо намоздан кейин кўпрок, узоқроқ дуо қилиб қолганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳамма нарсани бирма-бир санаб, айтиб ўтирмай, уларни жамловчи дуоларни қилиш афзаллигини айтмоқдалар ва ўша дуоларни ўргатмоқдалар. Шунинг учун асосан ояти карималарда, ҳадиси шарифларда келган дуоларни қилиш керак экан. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, суннатга мувофиқ дуо қилган бўламиз, иншааллоҳ.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Buxoroxayriya

Аёл-қизлар мадрасасининг 10 нафар Қуръон ҳофизалари тақдирланди

"Қория қизларимиз эртага она бўлади, фарзандига Қуръонни танитади. Умид қиламизки юртимиздан яна Бухорийлар, Термизийлар етишиб чиқади"

Бошқаоларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
МАЖРУҲ ҚИЗГА УЙЛАНГАН ОЛИМ

Ислом никоҳни ёмон кўрмайди. Оила қуриш Исломда жуда савобли иш. Бошқа маданиятдаги одам ёки Ислом маданиятини билмайдиган инсон буни тушунмайди. Уйланишнинг савоб эканлигига далиллар бор. Сўз сўзга уланиб, мавзудан четлашиб кетишдан, тўғри йўлдан адашиб, манзилни тополмай қоламан деб қўрқаяпман...

Оила қуриш ҳам, тижорат ҳам савоб. Шундай инсонлар борки, савоб учун атайин уйланган. Шу кунларда бўлиб ўтган бир воқеани сизларга айтиб берай. Бир танишим бор, уни яхши биламан. Жуда кибор, ишбилармон, тартибли, покиза, яхши бир подполковник эди. У менга бир воқеани гапириб берганда ҳайрон қолган эдим.

Отаси қўшнисининг эшигини таққиллатиб:

— Зиёратингизга келдим, — дейди.

— Марҳабо, марҳабо устоз! Қани, ичкарига киринг. Бошимизнинг тожисиз. Бизни жуда хурсанд қилдингиз, — деб тўрга ўтқазишибди. Чунки у жиддий, таниқли олим киши бўлган...

— Устоз, қадам ранжида қилганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Бирор хизматингиз борми? Бир оғиз айтганингизда ўзимиз борардик, сизни овора қилмаган бўлардик. Қўлингизни, оёғингизни ўпардик. Айтинг, нима хизматингиз ёки истагингиз бор?

— Ҳа, Аллоҳнинг амри, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам суннатларига мувофиқ сизнинг қизингизга уйланмоқ истагида эдим, розилигингизни олмоққа келдим», — дейдилар.

Кутилмаган воқеадан қўшнисининг бошидан бир челак сув қуйилгандай бўлибди...

— Устоз, мендан агар жонимни сўрасангиз, жонимни ҳам бераман. Аммо қизим сизга лойиқ эмас! Қизимизнинг икки оёғи шол, мажруҳ. Биз — ота-онаси унга зўрға қараймиз. Сиз улуғ олим бўлсангиз, сизга хизмат қиладиган жуфти ҳалол зарур! Қизимиз касал бўлса... — дебди. Ҳалиги олим киши эса:

— Ҳаммасидан хабарим бор, шу қизингизни менга берасиз — деб туриб олибди. Ночор қўшниси рози бўлибди ва қизини унга берибди. Шу қиздан ҳалиги ҳарбий одам туғилган экан. Олим киши: «Бу қиз ногирон бўлгани учун унга ҳеч ким уйланмайди, чиройли бўлганида ҳамма кетидан чопарди. Кел, мен шу фақир, бечорага уйланиб, кўнглини кўтарай, савоб қозонай», — деб уйланган экан...

Уйланиш савоб. Қўша-қўша савоб олиш учун ҳам ўша қизга уйланибди. Мана буни улуғлик, қаҳрамонлик деса бўлади! Бундай инсонга тарихдан алоҳида бир саҳифа ажратиш керак, менимча! Америкада бўлганда эди, бу ҳодисани катта реклама қилган бўлур эдилар.

Ҳа, уйланиш кўнгил истаги, лекин савобдир...

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олинди
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БОШЛАНДИ

Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

🔸Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/431439308105835/

You tube: https://youtu.be/ByEUvtSQ9IA


Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ухлаганда қорин билан ётиб бўлмайди деб эшитдим. Шу ростми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar